O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Фазовий кучлар таъсирида ҳосил бўладиган ички кучлар


Download 1.87 Mb.
bet20/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Фазовий кучлар таъсирида ҳосил бўладиган ички кучлар. Агарда стерженга фазовий ташқи кучлар системаси таъсир этса, у ҳолда стержен кесимида олтита ички кучнинг ташкил этувчилари (компоненталари) N, Qх, Qy, Mх, My, Mz ҳосил бўлади (1.10 расм). Бу ердаги N – бўйлама куч, Qх, Qy – лар эса кўндаланг ёки кесувчи кучлар, Mz – буровчи момент (одатда у Mбур кўринишда белгиланади), Mх, My – эгувчи моментлар дейилади.
Агар ташқи кучлар таъсирида стержен кўндаланг кесимида фақат битта ички куч пайдо бўлса, у ҳолда оддий деформация, агар икки ва ундан ортиқ (нолдан фарқли) ички кучлар пайдо бўлса мураккаб қаршилик ҳосил бўлади.
Стержен кесимида пайдо бўладиган ички кучлар турига қараб бир нечта оддий қаршилик кўринишлари ҳосил бўлиши мумкин, яъни N кучи ўқ бўйлаб чўзилиш ёки сиқилишни вужудга келтиради, кўндаланг куч Qсилжишни, буровчи момент Mбур – буралишни, Mх (ёки My) моменти – соф эгилиш деформацияларини ҳосил қилади.
Мураккаб қаршиликка мисол қилиб бир вақтнинг ўзида стержен кўндаланг кесимда ҳосил бўладиган бўйлама куч (N ) ва эгувчи момент ( Mх ёки Mу) келтириш мумкин. Бу кучлар бир вақтнинг ўзида чўзилиш билан эгилиш деформациясини ёки иккита эгувчи момент Mх билан My қийшиқ эгилишни ҳосил қилиши мумкин.
Мураккаб қаршиликда ички кучнинг битта ташкил этувчиси бошқаларида анча катта бўлиб, конструкция элементининг мустаҳкамлигига асосий таъсирни шу кўрсатадиган бўлса у ҳолда қаралаётган ҳолатни оддий қаршилик деб қараш мумкин. Бунга балканинг кўндаланг эгилишини мисол қилиш мумкин, яъни бу ҳолда балка кўндаланг кесимида иккита ички куч - эгувчи момент M, кўндаланг куч Q бир вақтда ҳосил бўлади. Лекин бу ҳолда балканинг мустаҳкамлигини баҳолаганда кўпинча кўндаланг куч Q эътиборга олинмасдан, ҳисоб ишлари фақат эгувчи момент орқали бажарилади. Худди шундай, винтли пружина кесимларида бир вақтнинг ўзида 4 та ички куч компоненталари Mэг, Mбур, N, Q пайдо бўлади, аммо ҳисоб ишларини бажарганда фақат буровчи момент Mбур эътиборга олинади, яъни масала оддий қаршилик ҳолатига келтирилади.
Стержен кесимларида ҳосил бўладиган ички кучларнинг миқдори кесимнинг стержендаги ҳолатига - таъсир қилаётган ташқи кучларнинг z ўқи бўйича ўзгаришига боғлиқ бўлади (қабул қилинган саноқ системасида z ўқи стержен бўйлама ўқи бўйлаб йўналган) яъни:
N = f1(z); Q = f2(z); Mэг= f3(z); Mбур = f4(z).
Ушбу функцияларнинг графиклари ички кучларнинг z ўқи бўйича ўзгаришини ифодалаб ички кучларнинг эпюралари деб аталади. Умуман олганда, материаллар қаршилигида эпюра деб, текширилаётган катталикнинг стержен узунлиги ёки кесим юзаси бўйлаб ўзгаришини кўрсатувчи графикка айтилади. Ички кучлар эпюрасига қараб ички кучларнинг экстремал қийматлари стерженнинг қайси кесимларига тўғри келишини аниқлаш мумкин. Ички кучлар эпюрасини қуриш материаллар қаршилиги фанида аксарият масалаларнинг асосий ва керакли босқичи ҳисобланади. Эпюраларни қуриш қоидаси ва тартиби кейинчалик келтирилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling