O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Download 1.87 Mb.
bet21/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Кучланишлар тўғрисида тушунча
Кесиш усули ёрдамида қурилган ички кучлар эпюрасидан фойдаланиб стерженнинг ҳар бир кесимида ҳосил бўладиган ички кучларнинг абсолют миқдорини аниқлаш мумкин. Аммо, ҳар бир абсолют катталик каби ички куч катталиги ҳам ҳодисани тўлиқ баҳолашга меъёр бўла олмайди. Масалан, темир йўл кўприги фермаси стерженида ҳосил бўлувчи бўйлама куч N=5тк, материал мустаҳкамлиги нуқтаи назаридан жуда ҳам кичик бўлиши, аммо шу куч ингичкароқ пўлат тросни муқаррар бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун материаллар мустаҳкамлигини баҳолаганда нисбий катталиклар ишлатилади ва улар материаллар қаршилигида кучланиш деб аталади.
Кучланишларнинг турлари. Бирор жисмнинг кесимини кўрайлик (1.11-расм). Кесимдаги К нуқта атрофидан элементар юзача F ни ажратамиз. Шу юзачага таъсир қилаётган ички кучни деб белгилаймиз. Бу ҳолда қуйидаги катталик , F юзачадаги ўртача кучланиш деб олинади.




1.11 Расм


F юзачани кичрайтира бориб K нуқтага интилтирамиз, яъни (кўрилаётган муҳитимиз узлуксиз бўлганлиги сабабли ) F  0 бўлса у ҳолда натижа вектор катталик бўлиб, стержен кесимининг K нуқтасидаги тўла кучланишни ифодалайди. Демак кучланиш куч/юза ўлчов бирлигида ўлчанар экан. Кучланиш одатда кгк/см2, кгк/мм2, Н/мм2, кН/см2, Па, МПа ва х.к.з.ларда ўлчанади. Демак, кучланиш вектор катталик бўлиб ички кучларнинг юза бирлигидаги миқдори экан.
Тўла кучланишнинг кесимга перпендикуляр ўқдаги проекцияси нормал кучланиш  (сигма), кесимда ётувчи ўқдаги проекцияси эса уринма кучланиш  (тау) деб аталади (1.12 расм)



1.12 Расм


Кесимда ҳосил бўладиган кучланишлар (нормал ёки уринма кучланишлар) юзага таъсир қилаётган ички кучларнинг ташкил этувчиларига ва кесимнинг бўйлама ўққа нисбатан жойлашишига боғлиқ. Масалан: бўйлама куч N ва эгувчи момент Mэг таъсирида стержен кўндаланг кесимида фақат нормал кучланиш, кўндаланг куч Q ва буровчи момент Mбур таъсирида уринма кучланиш пайдо бўлади.


Стержен кўндаланг кесими билан мос келмайдиган кесимларда кучланишларнинг бошқа компоненталари ҳам ҳосил бўлиши мумкин.



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling