O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Дунё миқиёсида икки миллиардга яқин одам темир тақислиги билан боғлиқ камқонликка эга, айниқса асосий озиқ-овқат буғдой каби донли экинларга асосланган минтақаларда. Микронутриент етишмовчилиги бўлган турли мамлакатларда буғдой озиқ-овқат сифатида ишлатилади ва рационнинг 50 % дан ортиғини ташкил қилади [1]. Озиқ-овқат экинларида озуқа моддаларини кўпайтириш жараёни биофортификация, ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ аҳолисига микроэлементларни етказиб беришнинг барқарор ва узоқ муддатли стретегиясини таъминлайди. Дунёдаги ҳар уч кишидан бири рационида минераллар ва витаминлар етишмаслиги туфайли азият чекади, бу эса ўз навбатида соғлиқ учун салбий оқибатларга олиб келади [2]. Биофортификация стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича энг катта келишилган саъй- ҳаракатлар Ҳалқаро қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича маслаҳат гуруҳи (Consultative Group on International Agricultural Research – CGIAR) томонидан мувофиқлаштирилган HarvestPlus тадқиқотчилар ва ижрочилар халқаро консорциуми томонидан олиб борилмоқда. Ушбу консорциум стратегияни ишлаб чиқишнинг барча жиҳатлари билан шуғулланади, қишлоқ хўжалиги ва биотехнология тадқиқотларидан тортиб озиқ-овқат ва овқатланиш тадқиқотлари, иқтисодиёт ва сиёсат тадқиқотлари ва тарқатиш стратегиялари. AgroSalud Лотин Америкасида тадқиқот ва биофортификация фаолиятини мувофиқлаштирувчи шунга ўхшаш тадқиқот консорциумидир. Бразилия, Хитой ва Ҳиндистонда биофортификация бўйича миллий тадқиқот дастурлари ҳам ташкил этилган. Биофортификация айрим мамлакатларнинг (масалан, Никарагуа, Панама, Замбия) миллий озиқланиш стратегияларига киритилган. Биофортификация бир марта ҳаражат талаб қиладиган, яширин очликка қарши курашиш учун тежамкор, узоқ муддатли ва барқарор усулни таъминлайдиган ечимдир [6]. Бундан ташқари, дунё аҳолисининг катта қисмида донли маҳсулотларга бўлган эҳтиёж юқори бўлиб, шу боисдан ҳам донни биофортификация қилиш бугунги куннинг доларб вазифаларидан ҳисобланади [7]. Дунё бўйлаб буғдой экини бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига нисбатан кўпроқ сотилади ва у маккажўхордан кейинги ўринда турадиган энг кўп ишлаб чиқарилган донли экин ҳисобланади [8]. Бундан ташқари, 1940 йилдан буён йиллик буғдой етиштириш қарийб уч бараварга ошди ва аҳоли ўсиши давом этар экан, бу тенденция давом этиши кутилмоқда. Биофортификацияланган буғдой, асосан, кам таъминланган мамлакат аҳолиси бошидан кечираётган яширин очлик (ёки очарчилик) билан боғлиқ овқатланишни камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Буғдой донида В 1 (тиамин), В 2 (рибофлавин), В 3 (ниацин), В 6 (пиридоксин), темир ва рух моддалари кўп миқдорда учрайди. Бироқ, бу элементларнинг барчаси доннинг пўстлоғидаги меристема қисмида жойлашганлиги туфайли, уларнинг аксарият қисми тегирмонда чиқитга чиқиб кетади [3]. Ун фортификацияси (бойитилиши) – бу бўғдой унига дон тегирмондан чиқарилганда йўқотиладиган фойдали элементлар ўрнига, яъни темир ва рух элементларини маълум бир миқдорда қўшиш жараёнидир. Ҳозирги кунда ун заводларида 1 тонна унга 200 грамм миқдорда витамин ва минераллар аралашмаси (премикс) қўшилади. Бунда В 1 (тиамин мононитрат), В 2 (рибофлавин), В 3 (ниацинамид), В 9 (фолий кислотаси), В 12 0,1 % ВР, NaFeEDTA (темир), Zn (рух (оксиди)) қўшилади. Бу қўшимча моддалар организмда осон ўзлаштирилади [3]. Ҳозирги кунда генетик биофортификация ва агрономик биофортификация бу муаммога иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Юқоридагиларга асосланга ҳолда бўғдой дони таркибидаги темир ва рух элементлари кўп бўлган навларни аниқлаб, шу элементларнинг миқдорига генотип ва генотин-муҳит ўзаро боғлиқлигининг таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда [4]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling