- 44 -
қўллаш, керакли ахборотларга эга бўлиши, ўқитувчи шахси ва касбига
қўйилаётган талаблар, модернизациялаштирилган ўқув-тарбия жараёнини
педагогик инновациялар ёрдамида бошқариш кабилар ёритиб берилган.
Бугунги кунда жамият ва таълим-тарбия ривожланишининг мавжуд
вазияти узлуксиз касбий таълим тизимини инновациялаш орқали аниқланади.
Бу айниқса, мактабларда фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг
касбий
малакаси ва маҳоратини узлуксиз ошириш муҳимлигида намоён бўлади.
Ўқитувчи тайёргарлиги сифатини таъминлаш ва унинг малакасини узлуксиз
ошириш таълим жараёнида ташаббускорликни ривожлантиришнинг асосий
шартидир.
Шунингдек, малака ошириш тизими ўқитувчиларнинг янги
замонавий ўқув-методик ва халқаро илғор тажрибалар билан қуроллантириш
ҳамда касбий компетенциясини янада ривожлантириш масаласини ўз олдига
мақсад қилиб қўяди. Бу малака ошириш муассасасини замонавий ахборот
коммуникацион технологиялар билан таъминлаш ва амалиётга қўллаш, керакли
ахборотларга эга бўлиши, ўқитувчи шахси ва касбига қўйилаётган
талабларнинг ижтимоий моҳиятини
кескин ошиб бориши, ўқитувчиларнинг
кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув-билув майдонини ташкил этиш
маҳоратини эгаллашларига кенг йўл очиш, педагогик фаолият жараёнида
ўқувчининг кўп фаолиятлилигига асосланган ўқув майдонини вужудга
келтиришнинг дидактик имкониятларини пухта ўзлаштиришларига
эришиш
асосларини яратишни талаб қилади.
Зеро, Муҳтарам Президентимиз
Do'stlaringiz bilan baham: