O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
Адабиётлар: 
1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва 
олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси 
Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис 
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – Т.: “Ўзбекистон”, 2016. – 56 б. 
2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – 
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: “Ўзбекистон”. – 2017.– 
102б.
3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга 
қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 488 б. 
4. “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони.
5. “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31-декабрдаги ПҚ-1059-сонли 
Қарори. 
 
 
 
 


- 41 - 
ЎҚУВЧИЛАРДА ТАЪЛИМИЙ ҚИЗИҚИШЛАРНИ ЮЗАГА 
ЧИҚАРИШДА ХАРАКТЕР ВА ЭМОЦИОНАЛ-ИРОДАВИЙ СОҲАЛАР 
ҲАМКОРЛИГИ МАСАЛАСИ 
А.Ш. Нурмаматов – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ 
катта ўқитувчиси
Аннотация: Муаллиф ўз мақоласида ўқувчиларнинг таълимий 
қизиқишларини юзага чиқаришда ўқувчи характери ва эмоционал – иродавий 
соҳаларининг ўзаро ҳамкорлиги, унинг ҳамкорликда ишлаш жараёнини 
таълимий тушунчаларнинг кетма-кет узвий оддийдан мураккабга қараб 
боришида юзага чиқиши тўғрисидаги назарий кўп йиллик психологик 
тажрибаларига асосланган фикрларни билдирган. 
Психология соҳасида характер, унинг тузулиш хусусиятлари ва уни 
шакллантириш муаммоси тарихдан барча инсонларни қизиқтириб келган 
муҳим масалаларидан биридир. Айниқса, таълим соҳасида ёш авлодга таълим-
тарбия беришда ўқувчилар феъл-атвори (характери) хусусиятларини ҳисобга 
олиш кераклиги тўғрисида етакчи Ғарб ва Шарқ психолог олимлар, мутафаккир 
олимлар ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини хўб ва кўп билдиришган. 
Шу билан бирга, инсон феъл-атворининг шаклланишидаги психологик 
механизмлар, уларнинг психологик асослари ҳақидаги тортишув ва 
мунозаралар психологларнинг эътиборидан четда қолмади. Улар характер 
шаклланишининг табиатини тушунишда диалектик - материалистик ва эмпирик 
нуқтаи - назардан ёндашадилар. Бу борада ўзбекистонлик (Э.Ғ. Ғозиев, М.Г. 
Давлетшин, В.А.Токарева ва М.М. Маматовлар) психолог олимлар ўз илмий 
тадқиқот ва амалий методик ишларида ўз қарашларига эга.
Жумладан, В.А.Токарева ўзининг “Талаба шахсининг маънавий 
ривожланиш психологияси” номли монографиясида талабаларни маънавий-
ахлоқий тарбиялашнинг психологик жиҳатларига кенг тўхталиб, ўзининг бой 
амалий тавсия ва фикрларини эътироф этади. Унинг фикрича, “...ёшларда 
маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш долзарб муаммо бўлиб, 
келгусида шахс камолоти, унинг характер хусусиятларини таркиб 
топтиришдаги аҳамияти”, жуда каттадир. Ҳақиқатдан ҳам, инсон маънавий- 
ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс бўлиб шаклланса, жамиятимиз тараққиётига 
самарали меҳнати билан ўз ҳиссасини қўшади. Ўз-ўзидан инсон характерининг 
ахлоқий - маънавий жиҳатдан етуклиги – бу характер хусусиятининг 
белгисидир. 
Модомики шундай экан, В.А.Токареванинг келтириб ўтган фикри инсон 
характери шаклланиши билан ёнма-ён борувчи масала ҳисобланади. Муаллиф 
шундай фикр билдирадики, талабада маънавий ривожланишнинг жадаллиги ва 
йўналиши олий ўқув юртида ўқиш давомида ўзгариб боради. Бу ўринда 
муаллиф талаба характерининг индивидуал сифатлари ҳақидаги фикрларини 
маънавий сифатлар билан боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилади. 


- 42 - 
Шунингдек, психолог олим М.М. Маматов ўзининг “Инсон характери ва 
унинг шаклланиши” номли асарида миллий характер ва унинг хусусиятларини 
ҳар томонлама чуқур таҳлил қилади. У характер ҳақидаги хорижлик ва собиқ 
иттифоқ психологларининг фикрларини таҳлил қилади ва “... характер – бу 
шахсда ижтимоий муҳит ва таълим тарбия таъсирида таркиб топиб, унинг 
хатти-ҳаракатлари ва хулқ атворида намоён бўладиган барқарор индивидуал 
хусусиятларга айланиб боради. Характер хислатлари конкрет тарихий 
шароитда ижтимоий муносабатларининг тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага 
келади ва ўзгариб боради. Ҳар бир давр ижтимоий тузум манфаатларига мос 
бўлган характер хислатларини яратади, яъни ҳар бир даврнинг “ўз 
қаҳрамонлари” бўлади”, - деган фикрга келадилар.
Ҳақиқатдан ҳам олимнинг бу фикри жуда ҳам аҳамиятлидир. Биз тарихдан 
биламизки ҳар бир даврда шу тузумга мос билимли, ишбилармон, ботир, 
матонатли инсонлар бўлган, аммо тузум ўзгариши билан уларнинг 
ахамиятлилиги эътибордан четлашган, ҳаттоки улар жазоланганлар.
Инсон характери интеллектуал ва эмоционал-иродавий соҳалар 
ҳамкорлигида 
ҳам 
шакллана 
боради. 
Жумладан: 
инсонларнинг 
ташаббускорлиги, 
уддабуронлиги, 
принципиаллиги, 
янгиликка 
қизиқувчанлиги, кузатувчанлиги каби индивидуал хусусиятлари мавжуд 
бўлиши баробарида, у бири иккинчисидан фарқланиш хусусиятига ҳам эга. 
Шунинг билан бирга, мазкур хусусиятлар инсон характерининг иродавий 
ҳислатларини тўла намоён бўлишига ёрдам ҳам беради. Кучли характерга эга 
бўлган кишилар аксарияти ақлий жиҳатдан ҳам етук бўладилар. Масалан, 
ташаббускорлик ҳамма жойда ҳам бажарилиши лозим бўлган вазифаларни ҳал 
этишда янгидан-янги самарали йўл ва воситаларни қидириб топишда кўринади. 
Ташаббускор ўқувчи масалани ечишнинг битта усули билан қаноатланиб 
қолмасдан, балки янгидан-янги усулларни топишга ҳаракат қилади ва кўпинча 
бунга мавоффақ бўлади. Демак, бу ўринда айтишимиз мумкинки, ўқувчи 
характернинг интеллектуал сифатлари муҳим рол ўйнайди.
Юқорида келтирилган фикрлардан кўриниб турибдики, ўқувчи характери 
мураккаб тузилишга эга бўлиш билан бирга, у шахс фаолиятининг ҳамма 
соҳаларида ўзини актив намоён этади. 
Ўтган асрнинг замонавий психолог ва педагоглари (А.О. Прохоров, Т.Н. 
Василева, В.Р. Цилов, В.И. Слободчиков, Е.И. Исаев, Б.Н. Смирнов ва О.А. 
Конопкинлар)нинг ўқувчилар характери ва иродаси бири иккинчисини 
тўлдиувчи хусусиятга эгалиги, бири иккинчисиз етакчилик хусусиятни намоён 
қила олмаслиги тўғрисида фикрлар билдиришган.
Инсон борлиқни эмоцимонал-иродавий акс эттириш жараёнида атроф-
муҳит билан ўз эҳтиёжий муносабатларига йўналтиради ва натижада, онг 
эҳтиёж предмети сифатида таҳлил қилинаётган объектни бошқа боъектлар 
таркибидан ажратиб олишни амалга оширади. Шунинг билан бирга, 
эмоцимонал-иродавий хусусиятлар инсон томонидан фаолият актининг бош 
мақсадини аниқлашда ўзига хос тарзда иштирок этади. Демак, инсон онги ягона 
акс эттириш жараёнининг интеллектуал томони билан унинг органик 


- 43 - 
боғлиқлиги ҳамкорлигида эмоцимонал-иродавий хусусиятлар эҳтиёжи 
предмети сифатида онгли интеллектуал баҳолашга асос яратади.
Шу фикрлардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ўқувчиларнинг ўқув 
фаолияти самародорлигини ошириш ва юзага чиқаришда, ҳамда унинг 
самарадорлигини оширишда характер ва эмоционал-иродавий соҳалар 
ҳамкорлиги ўта аҳамиятга эга. Бунинг учун эса ўқувчиларда эмоцимонал-
иродавий хусусиятларни ихтиёрий бошқаришни тақоза этади.
Демак, ўқувчининг ўқув фаолиятга бўлган қизиқишини юзага чиқаришда 
таълимни ўқувчининг ёш давридаги ўзига хос психологик хусусиятлари ва 
индивидуал имкониятларини ҳисобга олиб оддийдан мураккабликга босқичма-
босқич тушунчалар асосида боғлаш мақсадга мувофиқ. Чунки ўқувчининг 
таълимга бўлган қизиқиши улар характери ва эмоционал-иродавий 
соҳаларининг ҳамкорлиги маҳсули ҳисобланади.
Педагогик фаолиятдаги психик ҳолатлар характер ва унинг асосида ётган 
шахснинг муносабатлари тизими таъсирида ривожланади. Характернинг 
ҳолатларга таъсири, зўриқиши фаолият мураккаблиги ошиши туфайли ўсиб – 
шаклланиб боради.
Демак, ўқувчиларни таълимий фаолиятга қизиқтиришда уларнинг 
интеллектуал имкониятлари, характер ва эмоционал-иродавий хусусиятлари 
билан бир қаторда, уларда мақсад ва фаолиятнинг муштараклигида, ўқувчилар 
онги билан улар характери ва эмоционал-иродавий соҳа хатти-ҳаракатларнинг 
бирлигида шаклланади ва шунинг асосида интеллектуал қобилият тарзида 
юзага чиқади. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling