O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
2-жадвал Копинг индикатор ва локал назорат сўровномалари умумий ўртача кўрсаткичлари (Стюдент-т мезони бўйича) Шкалалар М (н=360) Стюдент-т (п≤0,05); (п≤0,01) Муаммони ечиш 5,88 0,70** Ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш 7 0,55** Муаммодан қочиш 6,49 0,54** Танқидий тафаккур 5,34 0,68** Интернал локал назорат 16,01 0,33* Экстернал локал назорат 16,87 0,23* Талаба (бўлажак педагог)ларда касбий масъулият шаклланишининг психологик хусусиятларини аниқлашга мўлжалланган копинг сифатлар ва субъектив локал назоратни ўрганиш сўровномаси бўйича тадқиқот натижалари яъни, биринчи шкала бўйича муаммони еча олиш 5,88 миқдор билан ўрта даражани ташкил этганлигини кўриш мумкин. Яъни, бўлажак педагог мутахассисларда муаммони еча олиш даражаси ўрта эканлиги, уларда маълум бир вазиятларга тушганда мустақил ҳал эта олиш имкониятига эга эканлигини кўрсатган. Иккинчи шкала бўйича ижтимоий қўллаб-қувватлашни қидириш ҳам ўрта даражада 7 қийматни намоён қилганлиги, талабалар инсонлар билан муносабатларни амалга ошириш жараёнида атрофдаги инсонлардан ёрдам олиш даражаси тўлақонли бошқаларга суяниб қолмаслигидан далолат беради. Учинчи шкала бўйича муаммодан қочиш 6,49 нисбатни қайд этганлиги ва бу натижа стандарт меъёрга кўра ўрта даражани кўрсатиши, улар ҳаётий қийинчиликлар ва вазиятлардан қочишга ўзларида барқарор иммунитетни ҳосил қилганлигини англатиши билан алоҳида характерланади. Тўртинчи шкала бўйича бўлажак педагог мутахассисларнинг самимийлик яъни танқидий тафаккур шкаласи натижалари 5,34 натижа билан умумий ўртача миқдорни ташкил қилган. Кейинги шкала интернал локал назорат 16,01 қиймат билан стандарт меъёр бўйича ўрта даражадаги кўрсаткични намоён қилган. Охирги шкала экстернал локал назорат бўйича талабаларнинг натижалари 16,87 даража билан ўртача коэффициентни акс эттирганлиги натижаларда намоён бўлган. Хулоса қилиб айтганда, талаба (бўлажак педагог)ларнинг ўқув фаолиятида касбий масъулиятни шакллантириш жараёни, уларнинг келгуси касбий хизмат фаолиятига кириб борганда, олий таълим ташкилотида олган билим- малакаларини қўллай олиши ҳамда уларда ривожланаётган ахлоқий-этик масъулият даражаси, касбий иродавий-масъулиятнинг барқарорлиги, копинг сифатларнинг ўзига хослиги ва субъектив локал назоратнинг йўналганлиги каби омиллар келгуси педагогик касбий фаолиятнинг мустаҳкамланиши гаровидир. - 59 - Адабиётлар: 1. Бодров В.А. Современная психология труда. Уч. пособие. СПб: Питер, 2006. – С. 119 - 121. 2. Прядеин В.П. Комплексное исследование ответственности как системного качества личности: Дисс. д-ра психол. наук: 19.00.01: Екатеринбург, 1999. – 299 с. 3. Дементий Л.И. Личностные основания реализации ответственности // Материалы научной конференции «Современное общество». Омск, 1999. – С. 206 - 208. 4. Муздыбаев К. Психология ответственности / К.Муздыбаев / Под ред. В.Е.Семенова. Изд. 2-е, доп. М.: Книжный дом «ЛИБРОКОМ», 2010. – 248 с. 5. Прядеин В.П. Ответственност как системное качество личности. Екатеринбург, 2001. – 208 с. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling