O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
 Адабиётлар: 
1. 
Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А., Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров 
Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 150 б.
2. 
Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. Илғор педагогик технологиялар. – Т.: Ўқитувчи, 2004.   
 


- 55 - 
БЎЛАЖАК ПЕДАГОГЛАРДА КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТ 
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Қодиров Умарали Дўстқобилович – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ 
директори, психол.ф.д., доцент. 
Турахонов Абдукарим Эшкузиевич – Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ 
катта ўқитувчиси. 
Аннотация: мақола бўлажак педагогларда касбий масъулият 
шаклланишининг психологик хусусиятларига бағишланган. Матнда, касбий 
масъулият тушунчасининг психологик таърифи, касбий масъулият 
шаклланишини таъминловчи психологик таркиблар, талаба (бўлажак 
педагог)ларда касбий масъулиятлиликни белгиловчи психологик хусусиятлар 
ҳамда унга алоқадор бўлган хусусиятлар: ижтимоий фаоллик, меҳнатсеварлик, 
ўз-ўзига ишонч, ўзини тута билиш, расмий вазифаларни бажара олиш 
қобилияти, топшириқларга содиқлик, касбий рефлексия, ўз-ўзини танқид қила 
олиш қобилияти, фаолиятдаги таъсирчанлик, талабчанлик, юқори даражада 
ривожланган алтруизм, чидамлилик, касбий муносиблик каби масалалар ҳам 
кенг ёритилган. 
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида таълим сифати авваламбор, 
кадрларнинг интеллектуал салоҳияти, касбий ташаббускорлиги ҳамда касбий 
масъулиятлилик 
хусусиятларининг 
шаклланганлик 
даражаси 
билан 
белгиланмоқда. Маълумки, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган соҳа 
кадрларини тайёрлаш ва уларнинг касбий камолоти масалалари ҳозирга қадар 
жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан биридир. Яъни, бугунги кун 
талаба ёшлари нафақат жисмонан бакамол балки, ақлан етук, руҳан соғлом, 
замонавий ахборот технологиялари сирларини пухта ўзлаштирган, ўз соҳасига 
оид илғор билимлардан хабардор, касбий йўналган, ўз мутахассислиги учун 
шарт саналган компетенцияларга эга, юқори даражада касбий билим ва 
кўникмаларни ўзлаштирган, касбий масъулият ҳиссини англай оладиган, ҳар - 
қандай шароитда ўз вазифаларини оқилона бажара оладиган, ижтимоий фаол 
ҳамда фидоийлик каби сифатларга эга бўлмоғи лозим. Шу жиҳатдан қаралганда 
бўлажак педагогларда касбий масъулият шаклланишининг психологик 
хусусиятларини аниқлаш ўта муҳим иш ҳисобланади. 
Психологик мазмунга кўра, масъулият бу - мажбуриятларни бажариш ва 
жамиятда қабул қилинган қоидаларга риоя қилиш, шунингдек, ташқи муҳит 
таъсирининг оқибатлари тўғрисида хабардор бўлишдир. Яъни расмий 
вазифаларга нисбатан оқилона муносабатдир. Кенг маънода айтганда
масъулият - бу инсон фаолиятини тартибга солиш шаклидир. Шахс фаол бўлган 
соҳага қараб, масъулиятлиликнинг турлари ҳуқуқий, ижтимоий, касбий каби 
турларга ажратилади. Улар ичида касбий масъулият тушунчаси ўта аҳамиятли 
саналиб, уни шакллантириш талабалик давридан бошланади. Чунки, ўқув 
фаолияти мураккаб фаолият тури саналиб у шахсдан ўзига касбий аҳамиятга эга 


- 56 - 
бўлган сифатларни талаб этади. Демак, касбий масъулият ҳисси нафақат шахс 
учун балки, соҳа учун ҳам аҳамиятли бўлган хусусиятдир.
“Касбий масъулият” - бу меҳнат субъектининг ўз натижаларига, бошқа 
субъектларга ҳамда ўзига нисбатан меҳнат жараёнидаги муносабатини акс 
эттирувчи хусусиятдир Мазкур муносабатларнинг моҳияти эса, касбий 
талабларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилиши ҳолати шунингдек, мутахассиснинг 
олинган вазифлар бўйича жавоб беришга тайёрлиги билан тушунтирилади. 
В.А.Бодровнинг фикрича, касбий масъулият тушунчаси мазмунида 
қуйидаги жиҳатлар мавжуд [1,119]: 
– Меҳнатга бўлган муносабат; 
– Ўз - ўзига бўлган муносабат; 
– Фаолият жараёни; 
– Характерологик хусусиятлар; 
– Ўз - ўзини ривожлантира олиш қобилияти. 
Юқорида келтирилган сифатлар, касбий масъулият феномени моҳиятини 
тушунтирувчи психологик жиҳатлар саналиб, уларни таҳлил этиш муаммога 
оид қўплаб қизиқарли маълумотларни бериши табиийдир. 
Тадқиқотчи В.П.Прядеин касбий ривожланишни уч босқичга бўлади яъни:
– ўтиш даври (1-3 семестр); 
– кумулятив (тўплаш) (4-7 семестр); 
– белгилаш (8-10 семестр).
Ушбу босқичларнинг барчасидан ўтиб, талабалар аста-секин чин 
мутахассисга айланади. 
Юқоридагилардан фарқли ўлароқ, Л.И.Дементийнинг айтишича, 
талабаларда 
шаклланган 
касбий 
жавобгарлик 
сифати 
бу 
турли 
қийинчиликларга қарамасдан, маълум бир вақт давомида фаолиятнинг 
сифатини сақлаб бориш қобилиятидир [3,206]. 
К.Муздыбаевнинг таъкидлашича, талабаларда касбий масъулият 
шаклланганлигини кўрсатувчи қуйидаги психологик компонентлар мавжуд 
[4,75]: 
1. Когнитив компонент бу – касбий вазифаларни виждонан бажариш 
зарурати, ўз вазифаларига виждонан муносабатда бўлиш, фаолият 
натижаларини ташқи муҳитга эмас, балки ўз саъй-ҳаракатларига боғлиқлигини 
чуқур англаш, фаолиятга ижодий ёндашиш ҳамда ташаббускорлик каби 
сифатлар билан характерланади; 
2. Аффектив компонент бу – ишга виждонли муносабат, гуруҳ аъзоларига 
ёрдам бера олиш қобилияти, жараён ва фаолият натижаси ҳақида қайғуриш 
каби сифатлар мажмуидир; 
3. Конатив компонент бу – нормал ва ўта оғир шароитларда касбий 
вазифаларни тўлиқ бажаришга барқарор тайёрлик, фаолият самарадорлигини 
ошириш учун турли усуллардан фойдаланишга, бошқаларга ёрдам беришга, 
ишда ташаббускорлик ва ижодкорликни кўрсатишга тайёрлик кабилар билан 
тавсифланади. Демак, ушбу уч компонент талабалар фаолиятини назорат 


- 57 - 
қилувчи, баҳоловчи ва юзага чиқишини таъминловчи психологик 
таркиблардир.
Таъкид жоизки, биз педагогик йўналишда таҳсил олаётган битирувчи курс 
талаба (бўлажак педагог)ларида касбий масъулият шаклланишининг 
психологик хусусиятларини нафақат назарий жиҳатдан балки, амалий 
жиҳатдан ҳам ўрганишга ҳаракат қилдик. Қуйида ана шу кўрсатгичлар ва 
уларнинг ўзига хос алоқадорлик жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчимиз. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling