O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Билиш-дастлабки тафаккур даражаси бўлиб, бунда ўқувчи атамаларни айта олади, аниқ қоидалар, тушунчалар, фактлар ва шу кабиларни билади. Тушуниш


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Билиш-дастлабки тафаккур даражаси бўлиб, бунда ўқувчи атамаларни
айта олади, аниқ қоидалар, тушунчалар, фактлар ва шу кабиларни билади.
Тушуниш даражасидаги тафаккурга эга бўлганда эса, ўқувчи фактлар, 
қоидалар, схема, жадвалларни тушунади. Мавжуд маълумотлар асосида
келгуси оқибатларни тахминий тафсифлай олади.  
Қўллаш  даражасидаги тафаккурда ўқувчи олган билимларидан фақат 
анъанавий эмас, ноаънанавий холатларда хам фойдалана олади ва уларни
тўғри қўллайди.
Тахлил  даражасидаги тафаккурда ўқувчи яхлитнинг қисмларини ва
улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ажрата олади, фикрлаш мантиқидаги
хатоларни кўради, фактлар ва оқибатлар орасидаги фарқларни ажратади,
маълумотларнинг ахамиятини бахолайди.
Умумлаштириш даражасидаги тафаккурда ўқувчи ижодий иш
бажаради, бирор тажриба ўтказиш режасини тузади, бир нечта соҳалардаги
билимлардан фойдаланади. Маълумотни янгилик яратиш учун ижодий қайта
ишлайди.
Баҳолаш даражасидаги тафаккурда ўқувчи мезонларни ажрата олади,
уларга риоя қила олади, мезонларнинг хилма-хиллигини кўради,
хулосаларнинг мавжуд маълумотларга мослигини бахолайди, фактлар ва
бахоловчи фикрлар орасидаги фарқларни ажратади.  
Б.Блум таълим мақсадлари таксономияси бўйича тафаккурнинг 
ривожланиши билиш, тушуниш, қўллаш, тахлил, умумлаштириш, бахолаш 
даражаларида бўлади. Ўрганишнинг бу боскичларини кетма-кетлиги ва 
улардаги ўрганувчига кўйиладиган талаблар мониторинги қуйдагичадир


- 69 - 
Физика фанини мавзуларини асосий мазмунларини шакиллантиришда 
одатда, ўқув элементлари деб аталган қўйидагилардан фойдаланилади: физик 
атамалар, терминлар, тушунчалар, жараёнлар, физик катталиклар, физик 
хоссалар, ходисалар, формулалар ва шу кабилар. Шулардан келиб чиқиб, 
мавзуни ўрганиш учун, ўкувчилар, уларни ўзлаштириши зарур шарт 
ҳисобланади. Қуйида ёруғликни сочилиши мавзусини асосий мазмунини, акс 
эттирувчи ўқув элементлари мисолида, уларни мазмунидан келиб чиқиб 
шакиллантирган классификациямизни жадвалда келтирамиз: 
 
Ўқув жараёнидаги педагогик технология бу аниқ, кетма-кетликдаги яхлит
педагогик жараён бўлиб, ўқувчининг эхтиёжидан ва техник имкониятлардан
келиб чиқиб, бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта лойиҳалаштирилган
ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир. 
Инновацион педагогик технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг ўқув-
тарбия жараёнига кириб келиши, шунингдек, ахборот технологияларининг


- 70 - 
такомиллашуви жараёни - ҳар бир педагог-ўқитувчи ўз касбий тайёргарлигини, 
педагогик махоратини талаб даражасида ривожлантириб боришга эришишини 
талаб этади. Шу маънода, юқорида баён қилинган фикр, мулоҳазалар, тавсия ва 
ишланмалар уларга маълум даражада услубий кўмак беришига умид киламиз.

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling