O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Шахсга йўналтирилган таълим технологияси қуйидаги асосий
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Шахсга йўналтирилган таълим технологияси қуйидаги асосий
тамойиллар асосида амалга оширилиши лозим: Ўқувчининг индивидуаллигини тан олиш ва унинг ривожланиши учун зарур ва етарли шароит яратишдир. Ҳар бир ўқувчининг психологик хусусиятларини ҳисобга олиб, индивидуал ишлаш учун ўқув жараёнини ўзгача ташкиллаштириш лозим бўлади. Бунинг учун ўқув матнлари, дидактик материаллар, улардан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар, ўқув диалоги шакллари, ўқувчилар билимини назорат қилиш шакллари махсус лойиҳалаштирилиб, ўқувчиларнинг билим олиши ва ривожланишига қаратилади. Педагог олимлар томонидан таълим жараёнида шахсга йўналтирилган ёндашувнинг асосланган педагогик технологиялари ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидагилардан иборат: шахсга йўналтирилган таълим; ҳамкорлик педагогикаси; адаптив мулоқот педагогик технологияси; ўйин технологияси; ривожланган ўқитиш технологияси; муаммоли ўқитиш технологияси; дифференциал ўқитиш; индивидуал ўқитиш технологияси. Ушбу йўналишларнинг ҳар бирида таълим ўкувчи шахсининг қизиқиши, қобилияти, имконияти ва шарт-шароитлари эътиборга олиниб ташкил этилади. Айниқса, шахсга йўналтирилган таълимда ўқувчида мустақил фикрлаш орқали муаммоли вазиятлардан чиқишга интилиш малакасини шакллантиришга алоҳида урғу берилади. Шахсга йўналтирилган таълим технологияларида ўқитувчи қуйидаги талабларга жавоб бера олиши керак. - Ижодкорликка ҳурмат билан қараш; - болаларнинг руҳий ва жисмоний соғлом бўлиши ҳақида қуйғуриши; - фанни ривожлантирувчи янгиликлардан хабардор бўлиб, таълим жараёнига қўллаш; - ҳар хил педагогик технологиялардан фойдалана олишни билиши лозим. - 66 - Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари, жумладан, ривожлантирувчи таълим технологияларини амалиётда қўллашда ўқув топшириқларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади. Чунки ўқув топшириқлари ёрдамидагина талабаларда мустақил, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилияти ривожланади. Хулоса қилиб айтганда, шахсга йўналтирилган таълим турлари орасида ривожлантирувчи ва табақалаштирилган таълим кабилар ҳам ўз ўрнига эга. Улар шахснинг қобилиятларини ривожлантириш, ички имкониятларини тўла рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Ривожлантирувчи ва табақалаштирилган таълим жараёнида турли технологиялардан кенг фойдаланилади. Технологияларнинг мақсадга мувофиқ, ўринли ва самарали танлай олиш ривожлантирувчи ҳамда табақалаштирилган таълимнинг муваффақиятли ташкил этилишини таъминлайди. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling