O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Фан методбирлашмалари раҳбарлари ўқитувчиларнинг узлуксиз
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Фан методбирлашмалари раҳбарлари ўқитувчиларнинг узлуксиз
касбий маҳоратини оширишнинг қуйидаги имкониятларидан ҳабардор этишлари ва ундан самарали фойдалана олишлари сари йўналтириши лозим: - Режа асосида малака ошириш курсларидан ўтиш; - Туманда фаолият юритаётган олий тоифали фан ўқитувчиси томонидан методик кунларда ташкил этилаётган ўқувларда фаол иштирок этиш орқали ўқувчиларига дарслардан бўш вақтларда репетиторлик қилишни ташкил қилиш; - Масофадан малака ошириш; - “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий стажировкалар, малака ошириш курсларидан ўтиш; - Туман (вилоят) “Таянч мактаблари”да амалий тавсиялари билан иштирок этиш, тренинглар, очиқ дарслар ва маҳорат дарсларини ўтиб бериш; - Малака ошириш марказлари томонидан ташкил этиладиган қисқа муддатли курсларда ўқиш; - Ўз устида мустақил изланиш, малака ошириш ҳудудий марказлари билан ҳамкорликда усблубий тавсиялар ишлар чиқиш; электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш, мактаб фан методбирлашмада мунтазам равишда самарали фаолият кўрсата олиши лозим. Умумтаълим мактабларининг ҳар бир ўқитувчиси узлуксиз касбий маҳоратини ошира бориб қуйидаги пиллапоялардан илдам қадам ташлай ола билиб, энг баланд чўққини забт этиш сари интилиши даркор. 1-зина - мен бир умр ўқитувчи бўлмоқчи эмасман, бу вақтинчалик; 2-зина - мен яхни ўқитувчи бўлишни истайман, аммо билим ва кўникмаларим етишмайди; 3-зина – менинг билитмларим етарли. Кўникмаларим етишмайди; 4-зина – менда билим ва кўникма бор, аммо амалда қўллай олмаяпман; 5-зина – мен яхши ўқитувчи бўлимга ҳаракат қилаяпман; 6-зина – мен яхши ўқитувчиман, профессионалман, ижодкорман; 7-зина – мен профессионалман, лекин янада зўр бўлмоқчиман; 8-зина – мен спер профессионалман – новатор ўқитувчиман!!! Зеро, бу пиллапоялардан кўтарилар экан ўқитувчининг фан методбирлашмада фаол фаолият олиб бориши билан баробарида ўз-ўзини таҳлил қилгани ҳолда касбий фаолиятидаги муаммолари, бўшлиқлари, эҳтиёжлари устида ишлаб, узлуксиз касбий маҳоратини ошира бориши бевосита ўқувчилари томонидан билим, кўникма, малака ва компетенцияларнинг 2017 йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-қарори билан тасдиқланган таянч ва фанга оид компетенцияларнинг талаблар даражасида - 74 - ўзлаштирилишига ҳамда ҳалқаро тадқиқотлардан муваффақиятли ўтишларига имкон беради. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги кунда ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий маҳоратларини ошириб боришлари учун тақдим этилаётган имкониятлардан ўзларининг бўшлиқлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда танлай билишлари ва мактаб фан методбирлашма кўмагида уларни амалга оширишлари, албатта. уларнинг ўқувчилари томонидан билимларни талаблар даражасида ўзлаштирилишига ҳамда таълим сифатининг ортишига замин яратади, Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling