O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Англанганлари - ўқитувчи ўз фаолиятларидаги қийинчиликларни, 
муаммолар ва бўшлиқларни ўзи аниқлай олади, аммо ўзи бартараф эта олмайди: 
Англанмаганлари – ўқитувчи бошқанинг кўмагисиз ўз фаолиятларидаги 
қийинчиликларни, муаммолар ва бўшлиқларни ўзи аниқлай олмайди 


- 72 - 
Тўғри деб англанадиганлари – ўқитувчи ўз фаолиятларидаги 
қийинчиликларни, муаммолар ва бўшлиқларни билади, аммо ўзгаришни 
мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди 
Ўқитувчи касбий маҳоратидаги бўшлиқларни аниқлаш методикаси
Мониторинг 
Ўз-ўзини баҳолаш 
Дарс жараёнини таҳлил қилиш 
Фаолияти натижаларини, таълим сифатини таҳлил қилиш ва ҳқ. 
Умумтаълим мактабларининг ҳар бир ўқитувчиси фан мтеодбирлашмада 
фаол фаолият олиб бориши билан баробарида ўз-ўзини таҳлил қилгани ҳолда 
касбий фаолиятидаги муаммолари, бўшлиқлари, эҳтиёжлари устида ишлаб, 
узлуксиз касбий маҳоратини ошира бориб қуйидаги пиллапоялардан илдам 
қадам ташлай ола билиб, энг баланд чўққини забт этиш сари интилиши даркор. 
1-зина - мен бир умр ўқитувчи бўлмоқчи эмасман, бу вақтинчалик; 
2-зина - мен яхни ўқитувчи бўлишни истайман, аммо билим ва 
кўникмаларим етишмайди
3-зина – менинг билимларим етарли. Кўникмаларим етишмайди; 
4-зина – менда билим ва кўникма бор, аммо амалда қўллай олмаяпман; 
5-зина – мен яхши ўқитувчи бўлимга ҳаракат қилаяпман; 
6-зина – мен яхши ўқитувчиман, профессионалман, ижодкорман; 
7-зина – мен профессионалман, лекин янада зўр бўлмоқчиман; 
8-зина – мен супер профессионалман – новатор ўқитувчиман!!! 
Шу 
ўринда 
мактаб 
фан 
методбирлашмалари 
томонидан
ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий маҳоратларини оширишлари юзасидан 
қуйидаги механизмни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ: 
- Туман фан методисти билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг назарий 
билимлари даражасини; уларнинг касбий маҳоратидаги бўшлиқларини
аниқлаш; уларнинг таълимий эҳтиёжларини ўрганиш ва малака ошириш 
курсларига юбориш; 
- Ҳар бир ўзитувчининг ўз устида ишлаш режасининг бажарилишига 
кўмаклашиш, услубий ёрдам кўрсатиш, таълим сифатини ошириш 
имкониятларини орттиришларига шароит яратиш; 
- Ўқитувчига касбий муаммо ва қийинчиликларини ечишда кўмаклашиш; 
- Малака оширш курсида ўтган ўқитувларнинг ўзлаштирган таълимга оид 
янгиликлари юзасидан фан методбирлашмаларида ҳисоботлари - 
тақдимотларини эшитиш; улар томонидан мактабда кичик малака ошириш 
курсларини тагшқил этишлари учун шароит яратиб бериш – “ўрган - ўргат” 
йўналишида ишларни ташкил этиш; 
- Ўқитувчиларнинг ютуқлари, имкониятлари ва бўшлиқларидан келиб 
чиқиб уларни “Устоз - шогирд” йўналишида ишлашга йўналтириш; 
- Тумандаги таянч мактаблардаги иштироклари ва фаолиятларини 
ривожлантириш – ўқувчиларни ҳалқаро тадқиқотларга тайёрлаш юзасидан 
амалий тавсияларни ишлаб чиқиш, замонавий методикаларни, илғор иш 


- 73 - 
тажрибаларини ўзлаштириш натижасида ўз иш тажрибасини оммалаштиришга 
эришиш. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling