O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Адабиётлар: 1. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. – Т.: “Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси” нашриёти. 2006. 2. Ибрагимов Х.И., Абдуллаева Ш.А. Педагогика. Ўқув қўлланма. – Тошкент: Фан, 2004 3. Йўлдошев Ж., Ҳасанов С. Педагогик технологиялар.– Т.: “Молия иқтисод” нашриёти, 2009. 4. Мухамедов Ў.Х., Усмонбоева М.Ҳ., Рустамов С.С. Таълимни ташкил этишда замонавий интерфаол методлар.ўқув-услубий тавсиялар.- – Т.: 2012 5. www.педагогика.уз - Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази веб- сайти ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ КАСБИЙ ЯНГИЧА ЁНДАШУВ АСОСИДА ИЖОДИЙ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Холматов Пардабой Қорабоевич – Жиззах вилояти ХТХҚТМОҲМ “Амалий фанлар ва МТТ” методикаси кафедраси мудири ,п.ф.н. доц.. Негматов Олимжон Омилхонович – Жиззах вилояти ХТХҚТМОҲМ “Амалий фанлар ва МТТ” методикаси кафедраси ўқитувчиси. Аннотация: Ушбу мақолада технология фани ўқитувчиларини касбий жодий тафаккурини ривожлантириш технологиясига оид мулоҳазалар келтирилган. Технология фани ўқитувчиларини касбий ижодкорлигини шаклланиши унинг жамиятдаги, умумий ўрта таълим мактабдаги ўрни, мажбурияти ва вазифаларига ҳамда индивидуал қобилиятларига: фикрлашнинг илмий таркиб топганлиги, касбий фаолиятга ишга ижодий ёндашиши, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга интилиши ва бошқаларнинг ривожланиш даражаси билан белгиланади. Ҳар қандай билиш, зарурий кузатувлар олиб бориш, ҳисоб-китоб ва тажрибалар қилиш, фактларга ажратиш, фактларни тўғри ҳисобга олиш, синфларга ажратиш, фактларни таққослаш, умумлаштириш, исботлаш, хулоса чиқариш ва текшириб кўришлардан иборат бўлади қуйидаги 1-шакл асосидаги касбий ижодкорлик ўзига маълум ва номаълумликлар билан боғлиқ ҳар хил қарама-қаршиликларни мужассамлаштиради, яъни ўқитувчи ниманидир билса, яна нималарнидир билмаслигини ва билиши зарурлигига иштиёқ, хоҳиш - 83 - уйғотади. Ана шу қарама-қаршилик айнан ўқитувчининг ижодий тафаккурини ривожлантириш моҳиятини ташкил қилади. Айнан мана шу касбий ижодий тафаккур фаолияти билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиш ўқитувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантирувчи муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бу қийинчиликларни енгиб ўтишда ўқитувчилар математика, фазика, чизмачилик ва бошқа шу каби умумтаълим ҳамда умумкасбий ва махсус фанлардан олган билим, кўникма ва амалий малакаларини амалиётга қўллашига тўғри келади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling