O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Ўз навбатида таълимда қийинчиликларни ҳис этувчи болаларда


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Ўз навбатида таълимда қийинчиликларни ҳис этувчи болаларда 
бундай ҳолатларни олдини олиш учун қуйидаги вазиятлардан 
фойдаланиш самарали ҳисобланиш мумкин
1. Дарснинг “Оптимистик старт”вазияти. Дарс бошланиши билан 
синфда шундай вазиятни яратиш лозимки, унда ўз-ўзидан мушоҳада юритиш. 
Зўриқиш, қўрқув, ўзига ишонмасликни бартараф этишга қаратилган шарт-
шароит яратилсин. Масалан, “ўзингиз эшитинг”, “сиз қандай йўл тутасиз”, “сиз 
қандай ўйлайсиз”, “менга сизни фикрингиз қизиқ”, ва ҳокозо. Бунда ҳар қандай 
нуқтаи назарни қўллаган ҳолда ҳамма нарсани гапириш мумкин. 
2. Муаммоли вазият. Қаерда муаммо бўлмаса, у ерда тафаккур ҳам
бўлмайди. Муаммо таълим орқали муаммони мустақил равишда қўйиш ва 
унинг элементлари мустақиллик, фаоллик, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ўз қадрини 
билиш ҳиссини шакиллантиришга ёрдам беради. 
3. Танлов вазияти. Бундай вазиятларни ўқув жараёнларига киритиш 
ўқувчида ташаббус ва индивидуалликни номоён қилишга ҳамда турли 
ҳодисаларни тушунишга нисбатан нуқтаи назарни шаклланишига шунингдек, 
уларни моҳиятини тушуниш, вазиятга қараб муаммони қўя олиш қобилиятини 
ривожлантиришга ёрдам беради. Бундай вазиятда “нима билан исботлайсан?” 
саволи ўринлидир. 
Адабиётлар: 
1. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз. –
Т., “Ўзбекистон”, 2017 й.
2. www.tdpu.uz 
3. www.pedagog.uz 
 
 
 
 
 
 


- 80 - 
ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА МЕТОДИК ХИЗМАТ
УЗЛУКСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҲБАРНИНИНГ 
ВАЗИФАЛАРИ 
Ш.К.Уракова – Тошкент вилояти ХТХҚТМОҲМ “Педагогика, психология ва 
таълим технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси 
Аннотация: ушбу мақолада умумий ўрта таълим муассасасида 
мактабни илмий-методик асосда бошқариш, методик хизмат узлуксизлигини 
таъминлашда раҳбарнинг вазифалари баён этилган.
 
 
Ўзбекистон Республикасида жорий этилган “Узлуксиз таълим кадрлар 
тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётини таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, 
илмий-техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, 
у ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори 
малакали рақобатбардош кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-
шароитларни яратиш”ни тақозо қилади. 
Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган 
буйруқлар, кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўр-кўрона, 
номигагина ижрочилар эмас, балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар бир 
бажараётган вазифасига ижодий ёндашадиган раҳбар тайинланишини даврнинг 
ўзи тақозо этмоқда. 
Замонавий раҳбар мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 
илгари сурилган “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади!” 
шиорининг етакчи ижрочиси, педагогик жамоасини қўллаб-қувватлайдиган, 
жамоада ижодий муҳитни шакллантира оладиган, моддий техника базасини 
мустаҳкамлаш баробарида мактабда таълим сифатини таъминлаш чоралари 
кўра оладиган, инновацияларни таълим-тарбия жараёнига татбиқ этишда 
лидерлик қиладиган, жамоаси олдида обрў қозонган ҳам ташаббускор, ҳам 
ижодкор шахсдир.
Зеро, замонавий раҳбар таълим-тарбия жараёни сифатини таъминлаш учун 
илмий-методик асосда ёндошишни, яъни методик хизмат узлуксизлигини 
таъминлаш жараёнини бошқарувчиси, назоратчисидир.
Ўқувчиларнинг миллати, дини, эътиқодлари, ижтимоий келиб чиқиши, 
иқтисодий шароити ва қобилиятидан қатъий назар, ўқув жараёнида фаол 
иштирок этишлари учун ижодий муҳит ва имконият яратиш, педагогик 
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, эркин ривожланишларини таъминлаш, таълим 
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири бўлган “Давлат 
таълим стандарти доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги”га амал 
қилишни таъминлайди. 
Таълим жараёнида шахснинг индивидуаллиги ва ўзига хос хусусиятлигига 
эътибор бериш, ўқувчининг шахсий қизиқишлари ва ривожланиши, унинг 
ҳаётий мақсадларини рўёбга чиқариш вазифасининг бажарилиши барча 
босқичларида таъминланиши лозим. Яъни, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва 


- 81 - 
иқтидорига қараб ўқитиш табақалаштирилган ёки мослаштирилган вариатив 
шакл, метод ва воситалар билан қуроллантирилиши лозим.
Республикамизда амал қилаётган таълимнинг янги модели – таълим-
тарбия жараёнини тубдан янгилаш билан бир қаторда, таълим муассасалари 
ўртасида рақобат муҳитини вужудга келтиради. Бу эса ўқув муассасаларини 
ривожлантиришнинг асосий омилидир. Шунга кўра, мактаб раҳбарлари 
ташаббускорлик, тадбиркорлик, ишбилармонлик, ижодкорлик сифатларига эга 
бўлишлари керак. Улар муваффақиятларни таъминловчи вазифаларнинг 
қанчалик тўғрилиги ва ўз вақтида таълим-тарбияни ташкил этишда янги 
ёндашувнинг асосий моҳияти, анъанавий таълимда кўзда тутилган 
натижаларни бермаётган мажбуран ўқитишдан воз кечиш ва унинг ўрнига: 
• замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали 
таълим жараёнини самарали ташкил этиш; 
• ўқувчиларнинг мустақил ишлаши ва мустақил фаолиятига кенг йўл очиш; 
• тегишли талабларни жамоа орқали қўллашни амалга ошириш муҳимдир. 
Замонавий педагогик муносабатларнинг вужудга келиши ўқувчи 
шахсига 
табақалашган 
ёндашув, 
яъни 
таълим 
жараёнини
индивидуаллаштириш тамойилини рўёбга чиқаришни талаб этади. Мазкур 
тамойиллар асосида таълим жараёнини ташкил этишда: 
• ўрта савияли ўқувчига нисбатан мўлжал олишдан воз кечиш; 
• ҳар бир ўқувчи шахсининг энг яхши сифатларини аниқлаш ва уни 
ривожлантириш, уларнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари, қобилиятлари, танлаган 
йўналишлари, шахсий сифатлари, ақлий интеллектуал хусусиятларини 
аниқлаш; 
• ҳар бир ўқувчининг эҳтиёжи, қизиқиши, иқтидори ва имкониятига яраша 
ўқув топшириқларини тайёрлаш; 
• таълим-тарбия жараёнида ўқувчи шахсининг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олиш лозим. 
Мактабларда таълим жараёнини илмий-методик асосда ташкил этишнинг 
муҳим жиҳати сифатида фан ўқитувчиларининг билим, малака, касб-маҳорати 
доирасида замон талабларига мувофиқ фаолият кўрсатишларини таъминловчи 
узлуксиз методик хизматни вужудга келтириш зарур.
Ўқитиш методларининг ҳар бири ўзининг умумдидактик моҳиятига кўра, 
таълим жараёнининг субъектлари ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорлигидаги 
ҳаракат модели ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг ҳаётий эҳтиёжларига мос ва самарали усулларни қўллаш 
орқали билимлар тақдим этилиши, кўникмалар ҳосил қилиниши, таълим 
дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашувни амалга 
оширишга педагогик ҳамда бошқарув жиҳатдан шарт-шароитлар яратиш муҳим 
аҳамиятга эга. Мазкур технологиянинг афзалликлари шундан иборатки, бунда:
• ўқитувчининг кучсиз ўқувчиларга ёрдам, кучлиларига эътибор бериши 
учун қулай педагогик шарт-шароит вужудга келади; 
• ўқувчиларнинг таҳсил олиш суръати ва билимларни ўзлаштириш сифати 
ортади.


- 82 - 
Хулоса қилиб айтганда умумий ўрта таълим муассасасининг раҳбари 
таълим-тарбия жараёни сифатини таъминлаш учун зарур илмий-методик асосда 
тўғри ташкил эта билиши, яъни  методик хизмат узлуксизлигини таъминлаши 
бевосита ўқувчилар томонидан билимларнинг Давлат таълим стандартлари 
талаблари даражасида ўзлаштирилишига замин яратади.

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling