O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
-шакл. Ижодий тафаккурини ривожлантириш фаолияти кетма-кетлиги
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-шакл. Ўқитувчилар жодий тафаккурини ривожлантиришни педагогик бошқариш тизими тузилиши схемаси.
1-шакл. Ижодий тафаккурини ривожлантириш фаолияти кетма-кетлиги.
Юқорида қайд этилган касбий ижодий тафаккурни ривожлантириш фаолиятларининг алоҳидалик,махсуслик ва умумийлик категориясига мос ҳолда ўқитувчиларнинг илмий-техник ижодкорлиги мазмунини тадқиқот тавсифидаги битирув малака иши,мақола,диссертацияларни бажаришгача бўлган мантиқий ва психологик ҳамда ташкилий педагогик ишлар мажмуасидан иборат дейиш мумкин. Ўқитувчининг ўзи мустақил ўз билими, кучи билан бу тўсиқларни енгиб ўтиши яхши бўлар эди. Ўқитувчилар ўз билими доирасидагина, ўзининг хусусий ҳолати ва қарашларидан чиқиб муаммонинг ечимини ҳар хил муддатда топиши мумкин, бу ўз навбатида уларни ҳар-хил йўллар билан мақсадга эришишга олиб келади. Бу эса билишдаги психологик тўсиқларни енгиб ўтишнинг самарадорлигини таъминловчи ижодий тафаккурни ривожлантириш педагогик бошқариш тизимини қўйидаги мазмунда ифодалаш мумкин (2 шакл). Ижодий тафаккурни ривожлантириш Кузатиш ўтказиш Ҳисоблашлар олиб бориш Фактларни тўғри ҳисобга олиш Синф, гуруҳ ва табақаларга ажратиш Тажрибалар ўтказиш Олинган натижаларни таҳлил қилиш (қиёслаш) Натижаларни умумлаштириш Таҳлил натижасини далиллаш (исботлаш) Хулоса чиқариш Сўнги бор текшириб кўриб, ишонч ҳосил қилиш Аниқланган илмий ҳақиқатни кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этиш - 84 - 2-шакл. Ўқитувчилар жодий тафаккурини ривожлантиришни педагогик бошқариш тизими тузилиши схемаси. Юқоридаги шаклдан кўринадики, ўқитувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш учун, аввало талаба ижодий тафаккурининг ривожланганлик даражасини баҳолаш ва сўнгра зарур бўлса уни а, б, в, г бандларда келтирилган савияларга ошириб бориш керак бўлади, бу эса мақсадли педагогик бошқаришини лойиҳалаш ва уни амалга оширишни талаб қилади. Аммо шуни унутмаслик керакки, бунда бош масала педагогик масалалари ҳал қилиш билан боғлиқ илмий изланиш жараёнида касбий, техник ижодкорлик орқали ишлаб чиқариш масалаларига оид техник, техналогик муаммоларни шарти - дидактик материалда эмас, балки натурал ҳақиқий илмий-техникавий жараён билан боғлиқ предмет натижада кечади, чунки бу натижа бирон нарса ишлаб чиқариш, ўқитувчининг ўртача савиядаги ижодий тафаккури ўқитувчининг оптимал савиядаги ижодий тафаккури ўқитувчининг юқори савиядаги ижодий тафаккури Кириш Ижодий тафаккурни ривожлантирш Ижодий тафаккурини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ўқитувчининг бошланғич савиядаги ижодий тафаккури Бошқариш ва тузатишлар киритиш Жараён Бошқариш мақсади Бошқариш даражаси бўйича Вақт омили бўйича Мазмуни бўйича Илм ий техн ик ави й Қ ис қа м уддатли Ўрт ач а м уддатли Уз оқ м уддатл и Алоҳи да и ндуви дга таа ллуқли Чиқиш Ижодий тафаккури талаб даражасида ривожланган Ижодий тафаккуридаги мустақиллик таъминланган Ижодий тафаккури уддабуронлик сифатига эга Ижодий тафаккурининг сафарбарлиги таъминланган - 85 - ихтиро, ўқув қурилмасини такомиллаштириш ёки технологик жараённи мувофиқлаштириш каби ишларни амалга ошириш билан тугалланар экан, бошқариш блокида , уни ҳам таъминловчи компонентларнинг бўлиши зарурийдир. Баъзан ўқитувчининг ижтимоий-руҳий талаби кўпроқ предмет фаолиятига қизиқиши шаклида (жараён ёки натижага) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда раҳбар предмет фаолиятини педагогик вазифаларга ва предмет натижаларга йўналтира олиш қобилиятига эга бўлиш керак.Бу эса раҳбардан бир пайтнинг ўзида предмет фаолияти устаси, амалий руҳшунос ва юқори малакали моҳир педагоглик фаолиятини талаб қилади. Барча ҳолда педагогик таъсирнинг олий маъноси қатнашувчиларни педагогик таъсир объектидан ижодкор субъект (шахс)га айлантиришдир.Шу маънода ўқитувчилар ижодий тафаккурини риволантириш педагогик тизим ўзининг муҳим бир томони билан бошқа тизимлардан фарқ қилади, буни барча педагогик тизимлар вақт билан чегараланган педагогик жараёндан иборатлиги билан изоҳлаш мумкин. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ўқитувчилар ижодий тафаккурини ривожлантириш жараёни ўзига хос методик тизим бўлиб, унда ўргатувчи ва ўрганувчилар ўзаро боғлиқ муносабатда бўладилар. Шунинг учун ҳам бу фаолиятнинг самарадорлиги асосан иккала томон (рахбар ва ўқитувчи) нинг биргаликдаги мақсадга йўналтирилган онгли ва фаол ижодкорлик ишларига боғлиқ бўлади. Шу маънода, ўқитувчилар ижодий тафаккурини ривожлантиришга оид педагогик йўналиш ва бошқаришнинг ўзига хос жиҳатлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш жоиз, унда: 1. Ўқитувчилар ижодий тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик жараён сифатида ўзига хослига ўқитувчиларнинг аниқ қизиқишлару хоҳиши, қобилиятларини ҳисобга олмасдан, уларнинг фаоллигини таъминламасдан, шунингдек, уларни объектдан ижодкор субъектга айлантирмасдан педагогик жараён бўлиши мумкин эмаслиги билан изоҳланади. 2. Педагогик жараённинг кейинги муҳим ўзига хос томони бўлиб, “қатнашувчи” блоки ҳисобланади. Айнан шу блок бошқаларининг (аниқ фаолият режаси, характери мазмуни фаолиятининг шакллари ва усуллари, хоказо) ҳал қилинишида етакчи рол ўйнайди. 3. Мақсад ва вазифалардан ташқари барча тавсифлар, мутахассислик тури бўйича объектив шароитга қараб ўрнатилади. 4. Аниқ топшириқ, фаолият мазмуни ва бошқалар ташқаридан белгилаб берилмасдан, аксича тизимнинг ўзи (ичи) да шакиллантирилади. Шунинг учун ҳам талабалар ижодий тафаккурини ривожлантиришни ўзини ўзи дастурловчива бошқарувчи педагогик жараён дейиш мумкин. 5. Педагогик жараёнда ижодий тафаккурни ривожлантиришни муаммоси, қўйилган масаланинг тиниқ умумий истиқболли томонлари ва амалий асосларини талабаларнинг ўзлантириши ҳамда конкрет объектларда уни татбиқ етиш мажмуаси сифатида қаралилиди. - 86 - Хулоса қилиб айтганда ҳар қандай кўникма, ўқув ва малакани шакллантиришда бўлгани каби, талабалар ижодий тафаккурини ривожлантириш учун ҳам қарорни ва машқни охиригача бўшаштирмаслик талаб қилинади. Албатта бунинг уддасидан чиқиш эса бировдан озроқ, бировдан кўпроқ вақт ва ғайрат, шижоат, ҳатти-ҳаракатни талаб қилади. Аммо шуниси аёнки бу ишнинг уддасидан ҳамма беистисно чиқа олади. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling