O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini
Download 3.39 Mb. Pdf ko'rish
|
Конференция Авлоний 2021
Список литературы: 1. Селевко Г.К. Современные образовательные технологии: учеб. пособие - М.: Нар. образование., 1998.-255 с. 2. Маняхина В.Г. Организация самостоятельной работы студентов в курсе «Программное обеспечение ЭВМ» //Актуальные проблемы математики, информатики и образования. — М.: МПГУ, 2007. — С.277-281. - 95 - ЎҚУВЧИЛАР КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИК МАСАЛАЛАРИ Баҳром Умаров – Сурхондарё вилоят ХТХҚТМОҲМ Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси мудири. Аннотация: Мақолада таълимнинг узлуксизлиги шароитида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш муаммоси кўриб чиқилган. Муаллиф ўқувчиларда коммуникатив компетенцияни ривожлантиришнинг мавжуд педагогик ёндашувлари таҳлилини ва ўзига хос жиҳатларини тақдим этади. Замонавий бизнес дунёсида мулоқотнинг ўрни доимий равишда ошиб бормоқда. Муаммонинг ечими бугунги кунда у ёки бу мутахассиснинг фикрлашининг ўзига хослиги билан эмас, балки турли мутахассисларнинг жамоавий ишини самарали ташкил этиши ва уларнинг коммуникатив ваколатлари билан белгиланади. Таълим муассасаларда ўқувчи ва талабаларда тилдан шунчаки фойдаланувчи шахс сифатида эмас, бу жараёнда тил орқали ўз шахсий сифатларини намоён этувчи, унга миллий-маданий, этник белгиларни сингдирувчи, тилни сақловчи ва келажак авлодларга узатувчи лисоний шахс сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Таълимнинг узлуксизлиги шароитида ушбу мақсадга эришиш учун ҳар қандай таълим муассасаси битирувчиси нафақат касбий компетенцияларга, балки пойдеворлари мактабда шаклланадиган, сўнгра олий таълимда ўқувчи ва талабанинг касбий йўналишига мос равишда ривожланиб борадиган коммуникатив хусусиятларга ҳам эга бўлиши керак. Олий таълим битирувчиси томонидан коммуникатив компетенцияни эгаллаши "унинг меҳнат бозоридаги рақобатдошлигига, келажакда муваффақиятли ижтимоийлашувига таъсир қилади" [1, 8-бет]. Мамлакатимизда таълим тизимида компетенциявий ёндошув асосида узулуксиз таълимнинг меёрий асослари чуқур таҳлил қилиниб, ДТС, ўқув дастурлари, ўқув юкламалари, ўқитувчига қўйиладиган малака талаблари, умуман, шу каби меёрлар замон талабидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Кузатишларда таълим жараёнида қўлланилаётган коммуникатив когнитив методиканинг қай даражада самарадорлиги қуйидаги дидактик муносабатларда ўрганилади: 1. Тил ҳодисалари ва грамматик материалларнинг нутқда қўлланиш ҳолати мақсадида ўрганилиши. 2. Нутқ ўстиришга оид машқ ва топшириқлар билан ишлаш. 3. Мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантирувчи матнлар билан ишлаш. Бихейвиористик аввалги таълим тизимида ўқитувчи билан дарслик дарснинг асосий манбаи, таълимнинг назоратчи кучи бўлса, когнитив - 96 - методикага асосланган бу парадигма бўйича ўқувчи мустақил фаолиятнинг ташкилотчиси, коммуникатив компетенцияга ва ўз фикрига эга шахс ролини бажаради. Когнитив таълим ўқувчида билишга мотивация уйғотишни талаб қилади. Когнитив ёндашувга доир таълим усулининг моҳияти шундаки, таълим олувчи ҳар бир топшириқни бажариш жараёнида янги - янги фикрларни кашф этиш ёки нимадир яратиш билан шуғулланади. Албатта, бу жараён ўқувчида бирданига эмас, балки босқичма-босқич шаклланиб, ривожланиб боради. Когнитив таълимда эса ўқув материали дарсликдан ташқарида бўлади. Дарслик фақат намуна ва йўлланма – ўзлаштириш алгоритмини беради, холос. Бизда, аввало, она тили машғулотларида кенг фойдаланиш учун зарур бўлган ахборот манбалари (масалан, луғатлар, қомуслар, маълумотномалар) етарли эмас ва ўқитувчиларимиз ҳам, ўқувчиларимиз ҳам ҳар бир машғулотда бир неча ахборот манбасидан фойдаланиш кўникмаси ва маданиятига эга эмас. Мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ўнга яқин луғатлар тайёрланиб, республика миқёсида мактаб партасида ўтирган ҳар бир ўқувчининг, даставвал, она тили ўқитувчиларининг қўлига етиб бормоғи ва уларда луғатлар билан ишлаш лаёыатини шакллантириш лозим. Ўқитувчиларимиз когнитив-прагматик усулда ишлашни – ўқувчига билим беришни эмас, уни йўналтириб, ўйлантириб кузатаётган ҳодисалари асосида ўз ҳукмини чиқаришини ва уни ифодалаши лозимлигини – ўзлари учун асосий меъёр сифатида белгилаб олишлари шарт. Бироқ кузатган дарсларимизнинг кўпчилигида мактаб ўқитувчиларимиз ўқувчини дарс давомида, одатда, таълимий ўйинлар вақтидагина мустақил изланишларига йўл берадилар. Бошқа пайтларда эса, «дарснинг асоси»ни ўқитувчи тушунтиради, ўқитувчи дастур ва дарсликда белгиланган мавзуни ўқувчига (оғзаки баён усулида) тайёр ҳолда беради. Узлуксиз таълим муҳитида ўқувчи ва талабаларда коммуникатив компетенцияни ривожлантиришни амалга ошириш жараёнида маълум бир таълим муассасасининг “таълим майдони” муҳим рол ўйнайди. "Таълим майдони" тушунчаси бу битта ўқув муассасасида алоҳида фанларнинг ўқитилишида коммуникатив ёндошувларда акс этади. Таълим майдони бу келажакда ўзларининг профессионал режаларини амалга ошириш учун ўқувчи ва талабалар томонидан индивидуал таълим йўналишларини белгилашда фойдаланиладиган ижтимоий-маданий ва предметларга хос таълим муҳитининг шартлари тўплами сифатида тушунилади» [3, 104 бет]. Таълим макони ҳар бир ўқувчи ва талаба томонидан ўқув йўналишларини лойиҳалашда муҳим рол ўйнайди. Ўқувчи ва талабанинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришга таъсир қилувчи асосий омиллар - бу ижтимоий буюртма, Давлат стандарти, муассасанинг таълим майдони, таълимнинг узлуксизлиги, шунингдек, педагогик қўллаб-қувватлаш, ўқувчиларни коммуникатив компетенцияни ривожлантиришга туртки (мотив) бериш, интеграцион алоқалар, ўқув-услубий таъминот, ташкилий шакллар ва ўқитиш усулларидир. - 97 - Коммуникатив компетенцияни ривожлантиришда узлуксизлик принципидан фойдаланиш бу "таълим дастурларини мослаштиришга қаратилган бўлиб, дастлабки тайёргарликдан олий ўқув юртидан кейинги таълимгача бўлган босқичларда мувофиқлаштиришни таъминлайди. Бир ўқув дастуридан "чиқиш" табиий равишда иккинчисига "кириш" билан "боғланиш" керак, деб тахмин қилинади. Узлуксиз таълим шароитида коммуникатив компетенцияни ривожлантириш учун барча тизимларнинг умумий мақсадлари асосида барча дастурларни бошидан охиригача стандартлаштириш зарур». [5, 54 бет]. Умумтаълим ва олий таълимда ҳам ўқувчи ва талабаларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантириш барча фанлар бўйича (гуманитар, табиатшунослик, касбий, шунингдек, синфдан ташқари ишларда) амалга оширилади. Гуманитар фанларнинг мазмуни ўқувчиларнинг оғзаки ёки ёзма матн тузиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини кенгайтиради. Табиатшунослик фанлари юқори даражадаги умумлаштиришни, сабаб-оқибат алоқаларининг мавжудлигини назарда тутади, бу эса коммуникатив компетенцияни ривожлантиришда билимларни оширишга имкон беради. Маълумки, тил таълимидаги интерактив ўқитиш технологиялари ва ўқиш дарслари мактаб ўқувчиларининг ижодий фаоллигини ривожлантиришга ҳисса қўшади, қизиқишни уйғотади ва ўтган назарий материалларни мустаҳкамлашга имкон беради. Узлуксиз таълим тизимининг она тили дарсларида ўқувчиларнинг коммуникатив ваколатларини шакллантиришга ёрдам берадиган шакл ва усуллар орасида, албатта, лойиҳа методикаси, ролли ўйин, ақлий ҳужум, гуруҳ ва жуфтли иш шакллари жуда катта рол ўйнайди. Шундай қилиб, она тили дарсларида талабаларнинг коммуникатив компетенциясини шакллантириш учун оғзаки мулоқот учун шароит яратиш жуда муҳимдир. Замонавий дарсликларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, мактаб дарсликлари ҳали ҳам турли хил ҳаётий вазиятларда оғзаки мулоқот қобилиятларини шакллантиришни етарли даражада таъминлай олмайди. Олий таълимда бўлажак мутахассисларда коммуникатив компетентлиликни шакллантириш мезонлари (когнитив, хулқ-атвор, ҳиссий-эмоционал) касбийкоммуникатив вазиятларда барқарор муносабат, самарали мулоқот стратегияларини танлашда интегратив ёндашувнинг қайта алоқага киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида ишлаб чиқилган. Умумтаълим босқичида дидактик материаллар коммуникатив фаоллик, ўқувчилар фаоллиги, интерактив фаоллик, топшириқ ва компетенциялар фаоллигини ўз ичига олган дидактик принципга асосланган бўлиши керак. Она тили фанидан коммуникатив компетенцияни ривожлантирувчи машқларда ўқувчилар берилган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда матн ва гапларни ифода этадилар, ёки ўзлари мустақил равишда ўрганган лексик бирликлар ёрдамида нутқий операцияларни бажарадилар. - 98 - Ўқувчи ва талабанинг она тили таълими жараёнида эгаллаган кўникма ва малакалари у яратган матнда акс этади. Бу параметр буйича таълим сифатининг натижасини баҳолашда ўқитувчи томонидан ўқувчи эгаллаган қуйидаги кўникмаларнинг даражаси аниқлаш мақсадга мувофиқдир: а) фикрнинг мантиқий изчилликда ифодаланганлигини аниқлаш; б) фикрлаш, мавзунинг мураккаблик даражасини аниқлаш (содда, мураккаб, конкрет, мавҳум ва ҳоказо); в) тавсифнинг мавзуга мувофиқлигини ва тавсифнинг қийматини аниқлаш; г) тавсифда тилнинг ифода воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш даражасини аниқлаш; д) имловий (ёзма) саводхонликнинг сифатини аниқлаш Хулоса, мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимида жорий этилган янги таълим стандартлари ва фан дастурлари ўқувчиларда коммуникатив қобилиятни шакллантириш ва такомиллаштириш билан узвий боғлиқ эканлиги сабабли истиқболда катта ўзгаришларга олиб келади. Уларнинг амалга ошиши эса, таълим тизимининг асосий ша хслари – ўқитувчи ва ўқувчиларнинг олдиларига қўйилган вазифаларни қанчалик ҳис этишлари, уларни сидқидилдан бажаришга интилишлари ҳамда ҳар бир фан мутахассиси ўз фанининг коммуникатив жиҳатини очиб бера олиши билан узвий боғлиқ. Download 3.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling