O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

 
 


- 52 - 
Адабиётлар рўйхати: 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Халқ таълими 
соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий 
ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сон 
Қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2021 й., 07/21/4963/0064-сон 
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия 
тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4884-сон 
Қарори. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 07/20/4884/1484-
сон. 
3. Swanson, R.A. & Holton III, E.F. 2001.Berrett-Koehler Publishers, Inc: San Francisco. 
4. Г.Ж.ТуленоваКатта ёшдагиларга таълим бериш тамойиллари. А.Авлоний номидаги 
ХТТРМХҚТМОИ “Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислох 
қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция 
материаллари (2020 йил 29 май) 158-160 бетлар. 
5. Учебно-методическое пособие «Особенности обучения взрослых», Ташкент: ИРК и 
ПКССПО 2011, 178 стр. 
6. А.Х. Абдуллаев, Н.С. Раҳимов, М.О. Хадаев. “Катта ёшдаги ахолини ўқитиш 
марказига: қадам-бақадам”, Тошкент, 2013 йил 56-бет. 
 
 
 


- 53 - 
II-SHO‘BA 
XALQ TA’LIMI XODIMLARINI UZLUKSIZ KASBIY RIVOJLANTIRISH 
TA’LIMI MAZMUNINI TAKOMILLASHTIRISHNING DOLZARB 
MASALALARI 
 
ЗАМОНАВИЙ ДИДАКТИК КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
Ж.К.Фозилов – Халқ таълими вазирлиги бўлим бошлиғи, педагогика фанлари 
номзоди
Аннатоция: Мустақиллик йиллари том маънода Ўзбекистон 
Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёти истиқболини 
белгилаш, жаҳон ҳамжамияти мамлакатлари сафидан муносиб ўрин 
эгаллашга интилиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш билан 
кечмоқда. 
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларини ўрганиш, 
маҳаллий шарт-шароит, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларни инобатга 
олган ҳолда жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб ислоҳотларнинг амалга 
оширилаётганлиги янгидан - янги ютуқларга эришишни таъминламоқда. Илм-
фан, техника, ишлаб чиқариш ва технология соҳаларининг мавжуд тараққиёти 
замонавий жамият қиёфасини белгилаб бермоқда. Замонавий жамиятнинг энг 
муҳим характерли жиҳати унинг барча соҳаларида глобаллашувнинг кўзга 
ташланаётганлигидир. Глобаллашув ўз-ўзидан тезкор ҳаракатланиш, зарур 
ахборотларни зудлик билан қўлга киритиш, уларни қайта ишлаш ва амалиётга 
самарали татбиқ қилишни тақозо этади. Бу тарзда ҳаракатланиш имкониятига 
ўз соҳасининг билимдони бўлган, касбий малакаларни юқори даражада эгаллай 
олган, бой тажриба ва маҳоратга эга кадрларгина эга бўладилар. Шундай экан, 
халқ таълим муассасаларида кадрларни тайёрлаш жараёнида даврнинг мазкур 
талабини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.
Халқ таълим муассасалари педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш курсларида турли ихтисосликлар ўқитувчиларининг интеллектуал 
салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда уларни инновацион 
таълим технологиялари, ўқитишнинг янги, инновацион шакл, метод ва 
воситалари билан таништириш, педагогларда касбий компетентлик сифатлари 
ва креатив қобилият моҳияти билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. 
Малака ошириш тизимида “Инновацион таълим технологиялари” ўқув 
модулининг ўқитилаётганлиги педагог кадрларни замонавий инновацион 
таълим технологияларининг ташкилий, техник ва дидактик имкониятларидан 
хабардор бўлишлари, таълим амалиётида ўқитишнинг инновацион 
технологияларидан фойдаланиш, компетентлик сифатлари ва креативлик 
қобилиятини изчил ривожлантириб бориш кўникма-малакаларини ҳосил қилиш 
учун шароит яратиб қолмай, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш 
борасидаги малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди.


- 54 - 
Айни вақтда халқ таълими педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш курсларида тингловчилар томонидан ўзлаштирилаётган 
касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини янада 
ривожлантириш, кенг кўламли илмий-тадқиқотларни олиб бориш, кучли 
рақобат мавжуд бўлган меҳнат бозорида ўз ўринларини сақлаб қолишларига 
ёрдам беради. Малака ошириш курсларининг тингловчилари инновацион 
таълим технологияларининг моҳияти, назарий асослари, самарали шакл, касбий 
фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли қўллаш 
малакаларига эга бўлади. Таълим жараёнини оқилона лойиҳалаштиришга доир 
тажрибаларини янада бойитади. Шунингдек, тингловчилар педагогик 
инновацияларни асослаш, яратиш ва амалиётга самарали татбиқ этиш 
йўлларидан хабарор бўлади, инновацион характерга эга муаллифлик 
дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса 
ўз навбатида ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг фаолликларини таъминлаш
таълим сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб 
этади.
Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг 
қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш 
жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Таълим методларини 
танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш 
мақсадга мувофиқ саналади.
Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли - туман таълим 
олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим 
олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг 
учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан 
таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида 
фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-
кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик 
гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, 
лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий 
машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
Педагогик инновациялар педагогик фаолиятга янгиликларнинг изчил олиб 
кирилишини 
тавсифлайди. 
Педагогик 
инновацияларнинг 
дидактик 
имкониятларига кўра таълим тизими ва жараёни ривожланиб боради. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти педагогик жамоани ҳаракатга келтирувчи, 
олға ундовчи, бунёдкорликка рағбатлантирувчи куч сифатида намоён бўлиб, 
таълим жараёнининг сифатини кафолатлайди. Шу сабабли ҳар бир ўқитувчи 
инновацияларнинг моҳиятини тўла тушунган ҳолда ўз фаолиятига изчил татбиқ 
эта олиши зарур. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling