O‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi abdulla avloniy nomidagi xalq ta’limi muammolarini


Download 3.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/146
Sana01.11.2023
Hajmi3.39 Mb.
#1737376
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   146
Bog'liq
Конференция Авлоний 2021

Adabiyotlar: 
1. Mirziyoyev.Sh.M “Niyati ulugʼ xalqning ishi ham ulugʼ, hayoti yorugʼ va kelajagi farovon 
boʼladi” 3-jild.– T.: “Oʼzbekiston”, 2019 yil, 592 bet 
2. Mirziyoyev Sh.M. “Erkin va farovon, demokratik Oʼzbekiston davlatini mard va olijanob 
xalqimiz bilan birga quramiz” mavzusidagi Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti lavozimiga 
kirishish tantanali marosimiga bagʼishlangan Oliy Majlis palatalarining qoʼshma majlisidagi nutqi. 
– T.: “Oʼzbekiston”, 2016. – 56 b. 
3. “Uzluksiz ma’naviy tarbiya konsepsiyasini tasdiqlash va uni amalga oshirish chora-
tadbirlari to‘g‘risida” Vazirlar Mahkamasining 2019 yil 31-dekabrdagi PQ-1059-sonli Qarori. 
4. Inomova M.O. «Oilada bolalarni ma’naviy aqloqiy tarbiyalashda milliy qadryatlar». 
Toshkent. Fan. 2005. 
5. Xudoyberganova P.T “Yoshlarda milliy g‘ururning shakllanishida ma’naviy me’rosning 
roli”. Toshkent 2005. 
6. Tillayeva G “Ma’naviyat va komil inson tarbiyasi”- T.: Falsafa va huquq instituti, 2006. 
 
 
УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАДА САМАРАЛИ БОШҚАРУВНИ 
АМАЛГА ОШИРИШДА КАСБ СТАНДАРТИНИНГ ЎРНИ ВА 
АҲАМИЯТИ 
Н.К.Эрметова - А. Авлоний номидаги ХТМЎИБИТИ илмий ходими 
 
Аннотация: мақолада умумтаълим мактабларда сифатли таълимни 
таъминлашда ўқитувчи касбий стандартининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. 
Сўнгги йилларда халқ таълим тизими сезиларли ўзгаришларга юз 
тутмоқда. Ушбу ўзгаришлар орасида ўз ечимини кутаётган ижобий 
тенденциялар ва салбий ҳолатлар ҳам мавжуд. Таълим тизимининг 
ривожланиши бошқарувнинг қанчалик самарали амалга оширилганлиги ва 
таълим ташкилотлари амалиётига замонавий бошқарув воситаларини жорий 
этиш билан белгиланади.
Модернизация ва рақобат шароитида фаолият кўрсатаётган замонавий 
таълим муассаса самарали бошқарувга эҳтиёжи катта бўлиб, малакали 
менежерларни танлаш ва тайёрлаш муаммоси улар учун янада долзарб 
бўлмоқда
1
. Бу эса, ўз навбатида, таълим ташкилотини касбий стандартлар 
1
Шемятихина К.С. Управленческая деятельность как профессия: подходы и ресурсы менеджера // Актуальные 
вопросы современной науки. 2011. № 20. С. 102-109.


- 104 - 
асосида бошқариш жараёни ва мазмунига янгича муносабат асосида бошқа 
самарали бошқарув воситаларини яратишни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ЮНИСЕФ халқаро 
болалар жамғармаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги билан биргаликда “Умумий ўрта таълим мактаб 
директорларининг касб стандарти” ни ишлаб чиқди. Умумий ўрта таълим 
мактаби директори касб стандартининг асосий мақсади – умумий ўрта 
таълимнинг таълимий ва тарбиявий дастурлари асосида ўқувчиларга сифатли 
таълимий ва тарбиявий хизматлар фаолиятини ташкил қилиш асосида умумий 
ўрта таълим мактабини бошқариш бўлиб, унда мактаб раҳбарининг замонавий, 
кучли ва ташаббускор раҳбар вазифасини бажариш, ўқув фаолиятини 
такомиллаштириш; ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш мақсадида 
умумий 
ўрта 
таълим 
муассасасининг 
узлуксиз 
ривожланишини 
ташкиллаштириш, белгиланган натижага эришиш учун молиявий, моддий ва 
кадрлар ресурсларини сафарбар этиш ва самарали бошқаришни таъминловчи 
менежер вазифаларини бажариш; ўқувчиларнинг таълим ва тарбия, ҳамда 
фанларни ўзлаштириш сифатини оширишига хизмат қилиш, ҳар бир 
ўқувчининг имкониятларини тўлақонли амалга оширишига кўмаклашиш; 
таълим олиш муҳитининг хавфсизлиги ва мотивация асосида ташкил 
этилишини таъминлаш, ўқувчиларда таълим сифатини яхшилаш учун 
рағбатлантириш шаклларини ишлаб чиқиш; ўқитувчиларни касбий 
ривожланишига хизмат қилади, соғлом, конструктив ва раҳбатлантирувчи 
муҳитни яратиш; инсоний, молиявий ва моддий ресурсларни бошқаришнинг 
замонавий усул ва тамойиллари асосида ходимларни танлаш ва жой жойига 
қўйиш бўйича фаолиятини ташкил этиш; ходимларни тизимли 
рағбатлантириш ва мотивациялаш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш каби қобилият ва компетенцияларга эга бўлиши лозимги белгиланган. 
Умумий ўрта таълим мактаб директорларининг касб стандарти ушбу 
талаблар ва мақсадлар бўйича ягона қарашни аниқлаш учун ишлаб чиқилган 
бўлиб, раҳбарнинг самарали фаолиятининг кўрсаткичларини белгилайди ҳамда 
ХХI аср мактабида юқори сифатли таълим-тарбияни таъминлашга ва шунга 
мувофиқ равишда ўқувчиларнинг юқори таълим натижаларига эришишлари 
учун нималарга интилиши кераклиги аниқлаштиради.
Мактаб раҳбари учун касбий стандартни ишлаб чиқишнинг долзарблиги 
Ўзбекистон Республикасида миллий кадрлар тайёрлаш тизимини амалга 
оширилаётган туб ислоҳотлар билан боғлиқдир. Директор – таълимда олиб 
борилаётган ислоҳотларнинг асосий иштирокчиси, унинг олдида ҳар 
томонлама ривожланган, ўз нуқтаи-назарига, шунингдек, шиддат билан ислоҳ 
қилинаётган ва ўзгараётган ҳозирги даврда ўз стратегияси ва тактикасига эга 
бўлган шахсни шакллантиришдек мураккаб вазифа турибди. Шунингдек, у 
жамоани қай йўсинда, қайси томонга, қандай мақсадга бошласа, мактабда иш 
мазмуни ҳам шундай бўлади. Раҳбарлик масъулияти бизнинг давримизда ҳам 
фавқулотда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, бозор иқтисодиётига ўтиш 
шароитида раҳбарлик ишининг ижодийлиги, ташаббускорлиги, тадбиркорлиги, 


- 105 - 
омилкорлиги энг долзарб масалага айланди. Зотан, бугунга келиб мактабга 
раҳбарликнинг ҳам шакли ва мазмуни ўзгарди. Раҳбарнинг ишбилармонлик, 
омилкорлик, мураккаб вазиятлардан чиқишга йўл топа билиш, иқтисод ва 
тежамкорликни тўғри йўлга қўйиш, жамоани ортидан эргаштира олиш каби 
фаолият тамойилларига кўпроқ диққат-эътибор қаратилмоқда. Ҳаётнинг ўзи 
ҳам раҳбарларда шундай қобилиятнинг етишмаслиги кўнгилсиз оқибатларга 
олиб келишини кун сайин, соат сайин кўрсатиб турибди. 
Замонавий таълим менежерлари эгаллаши лозим бўлган билим, қобилият, 
шахсий ва ишбилармонлик сифатлари мажмуасини аниқлаш масалаларига 
кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бироқ, идеал раҳбарга қўйиладиган асосий 
талабларни шакллантириш жуда қийин, чунки улар раҳбар ишлайдиган 
муҳитнинг хусусиятларига қараб фарқланади. Бундан ташқари, профессионал 
менежер бошқарув ва иқтисодиёт соҳасида амалга оширилаётган 
трансформация жараёнларининг моҳиятини тушунади, таълим хизматлари ва 
педагогик меҳнат бозоридаги вазиятни сифатини ҳисобга олади, яъни таълим 
ташкилотининг ичидаги ва ташқарисидаги ишларнинг ҳолатини яқиндан 
кузатиб боради.
Хулоса қилиб айтганда, янги бошқарув парадигмаси – раҳбарнинг маълум 
бир вазифани бажаришга мослашуви эмас, балки раҳбарни ва бошқарув 
фаолиятида малакали тайёргарликни ривожлантиришнинг яхлит тизими 
ҳисобланади.
Бу эса раҳбарларнинг касбий компетентлигини ошириш ҳамда 
таълим муассасалари фаолияти учун қулай бошқарув шароитларини яратиш ва 
сифатли педагогик натижаларга эришишда имконини беради. 

Download 3.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling