O’zbekiston tarixi fanidan mustaqil ta’lim jarayoni
Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. Т., 1994
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
1 Мирзо Улуғбек. Тўрт улус тарихи. Т., 1994. 2 Рузбехон. Меҳмонномаи Бухоро. / Перевод Жалилова Р.П. М., 1976. 3 Ҳожа Самандар Термизий. Дастур ул-мулк. / Эсонов Ж. таржимаси. Т., 1997. 4 Абдуррахмон Давлат. Тарихи Абулфайзхон. / Перевод Семёнов А.А. Т., 1959. XV asr oxiri va XVI asr boshida ikki azim daryo – Amudaryo bilan Sirdaryo oralig’ida joylashgan ko’hna mamlakatimizga qo’shni Dashti qipchoqdan 20 dan ortik qavm: qo’ng’irot, nayman, ming, durmon va boshqa qavmlar ko’chib kelib, mahalliy turkiyzabon xalq tarkibiga qo’shildilar. «Tarixi Abulxayrxoniy», «Abdullanoma» va «Matuboti Alomiy» (XVI asr) kitoblarida keltirilgan ma’lumotlarga qaraganda, o’zbek xalqi tarkibiga kirgan qavmlar soni 92 taga yetgan. Bu haqda ma’lumot beruvchi uchta-to’rtta asarni misol tariqasida tilga olib o’tamiz. «Tarixi Abulxayrxoniy» Bag’dod xalifaligining sharqiy qismida joylashgan mamlakatlar va Movarounnahrning qadim zamonlardan to XV asrning 60- yillarigacha kechgan tarixini qisqacha bayon etadi. Asarning so’nggi qismi, ya’ni Dashti qipchoqda Abulxayrxon bosh bo’lgan ko’chmanchi o’zbeklar davlati tarixiga bag’ishlangan qismi noyob hisoblanadi. «Tarixi Abuxayrxoniy» SHayboniy Abdullatif sulton (Samarqand xoni; 1540- 1551 yillar) hukmronligining boshlarida SHayboniy Kuchkunchixon (1510- 1530)ning sobiq kotibi Mas’ud ibn Usmon Kuxistoniy tarafidan yozilgan. Asarda Abulxayrxon davlatiga asos solgan va XVI asr boshida SHayboniyxon bilan birga Movarounnahrga ko’chib kelgan burkut, do’rmon, iyjon, kenagas, qiyot, qo’ng’irot, qushchi, qurlovut, masit, tuboyi, uyshin, koonboyli, qudag’ay, mang’it, muluj, nayman, uyg’ur, chimboy, qorluq, yonqojar, nukuz, timat, tuman-ming, o’tarchi qavmlari haqida ma’lumot uchratamiz. «Nasabnomayi o’zbek» nomli bor yo’g’i ikki varaqdan iborat bo’lgan kichik bir asarda 92 o’zbek qavmining ro’yxati keltiriladi. Ular quyidagilar: ming, yuz, qirq, o’zbek, o’n qajot, jaloir, saroy, qo’ng’irot, olchin, arg’in, nayman, qipchoq, chaqmoq, azaq, qalmoq, torliq, tudak, burloq, samarchiq, kibcha, kelachi, kinakash, buyrak, urot, qiyot, xitoy, to’nidi, o’zjulachi, koychi, utaji, bulotchi, juyut, job, chilchut, buymaut, uymovut, orlot, kerait, ungut, tangut, manbit, chilchuvit, mesit, markit, burkut, kurlas, ukalan, kori, arab, ilochi, juburgan, tishliq, keray, turkman, durmon, tobin, tama, ramadan, kuytan, uyshin, badayi, xofiz, qirg’iz, mojor, kuchalik, savron, baxrin, uyris, jubrot, biday, tatar, tabash, michkir, suldus, tuboyi, tilov, kirdor, baqtiya, qarqin, shirin, ug’lon, kurlat (kurlavut), bag’lon, chinboy, chexilkas, uyg’ur, agar, yobu, targ’il, turkan, koxat. «Asomiyi navadu du firqayi o’zbek» (To’qson ikki o’zbek firqasining nomlari) to’rt nafar mustaqil asardan iborat bo’lib, «Majma’ al-g’aroib», Solnomayi Hoja Abdulhakim Temiziy», «Tarixchayi Somiy» va nomi anik bulmagan geo- kosmografik asar bilan birga bir mukovada jamlangan. CHingizxondan to Ashtarxoniy Abulfayzxon (1711-1747) davrigacha kechgan vokealar kiskacha bayon etiladi. «Solnomayi Abdulxakim Termiziy»dan keyin «Asomiyi navadu du firkayi uzbek» asari boshlanadi va uzbek xalqi tarkibiga kirgan 92 kavmning nomi keltiriladi. Ular quyidagilar: ming, yuz, qirq, o’ng, unkajot, jaloir, saroy, xitoy, qipchoq, nayman, chaqmoq, urmoq, tudak, bo’ston, samarchiq, qalmoq, qorluq, qatag’on, orlot, arg’in, barlos, buytay, kenagas, kelachi, buyrak, uyrot, qiyot, qo’ng’urot, qong’li, o’z, julovchi, jusulovchi, kaji (hoji), o’tarchi, qirlovchi, juyut (jiyut), jid, chulchut (chilchut), buyozit (bayozit), uymovut, keray, bag’lon, long’it, tang’ut, mang’it, marki, burkut, modi qiyot, o’kalan, olchin, qori, g’arib, shibirg’on, qishliq, turkman, do’rmon, tabai, tam, tobin, ramadan, miton, uyshun, bo’sa, xaft, qirg’iz, tatar, bochqir, suldus, kelovchi, dujor, jurot, badayi, o’g’lon,quryuvut, chimboy, mexdi, chilkas, uyg’ur, afarkon, nukus, qora tushlub, yobu, torg’il, ko’xat, shuran, shirin, tama, baxrin, keray, tatxiyon, mug’ol, koyon. VI.3. Ko’rgazmali vositalar tayyorlash Talabaga muayyan bayon qilish va yaxshiroq o’zlashtirish uchun yordam beradigan ko’rgazmali materiallar (atamalar, chizmalar, jadvallar, rasmlar, xaritalar, foto-suratlar, atamalar lug’ati, maketlar, modellar, grafiklar, namunalar, musiqiy asar, kichik badiiy asar) tayyorlash topshiriladi. Mavzu o’qituvchi tomonidan aniqlanib, talabaga ma’lum ko’rsatmalar, yo’l-yo’riqlar beriladi. Ko’rgazmali vositalarning miqdori, shakli va mazmuni talaba tomonidan mustaqil tanlanadi. Bunday vazifani bir mavzu bo’yicha bir necha talabaga topshirish ham mumkin. Talaba ko’rgazmali materiallardan foydalanish bo’yicha yozma ravishda tavsiyalar tayyorlaydi va kafedrada himoya qiladi. 1-namuna MAVZU: MUSTAQILLIK YILLARIDA AMALGA OSHIRILGAN SIYoSIY, IQTISODIY VA MADANIY ISLOHOTLAR. Atamalar ПРЕЗИДЕНТ (лот. praesidens – олдинда ўтирувчи) – Республика бошқаруви шаклидаги давлатларда давлат ва ҳукумат раҳбари. Одатда Президент ижро этувчи ҳокимият бошлиғи ҳисобланиб, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатида халқ номидан иш юритади. Жаҳонда биринчи Президентлик бошқаруви XVIII аср охирида АҚШда жорий қилинган. 2000 йилги маълумотларга кўра БМТга аъзо бўлган 189 та мамлакатнинг 140 дан ортиғида Президентлик лавозими мавжуд. Ўзбекистонда президентлик бошқаруви илк бор 1990 йил 24 мартда жорий қилинган бўлиб, Ўзбекистон Президенти бутун Ўзбекистон фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов принципи асосида сайланади. ПАРЛАМЕНТ (фр. parler – сўзлашмоқ, гапирмоқ) – демократик давлатларда олий вакиллик ва қонунчилик органининг номи. Илк бор XIII асрда Англияда давлат ҳокимиятининг вакиллик органи сифатида вужудга келиб, кейинги асрларда бошқа мамлакатларда ҳам ташкил этилди. Парламент қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. У қонун бўйича белгиланган сондаги депутатлардан иборат бўлиб, ҳудудий сайлов округлари бўйича, одатда, кўппартиявийлик асосида белгиланган ёшга тўлган фуқаролардан сайланади. Парламент турли давлатларда турлича номланади. Россияда – Давлат Думаси, Украинада – Рада, Сербияда – Скупшина, Швецияда – Рикстаг, АҚШда – Конгресс, Исроилда – Кнессет, Мўғулистонда – Халқ Хурали, Афғонистонда – Халқ Жирғаси, Озарбайжонда – Миллий Мажлис, Ўзбекистонда эса Олий Мажлис. ОЛИЙ КЕНГАШ – Ўзбекистонда 1990-1994 йиллар мобайнида қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширган олий вакиллик органи. Бу орган 1925-1989 йиллар мобайнида «Олий Совет» деб юритилган. 1989 йил 21 октябрда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши муносабати билан унинг номи «Олий Кенгаш»га ўзгартирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990-1994 йиллардаги беш йиллик фаолияти давомида жами 16 та сессия ўтказди ва унда Ўзбекистоннинг чин маънодаги мустақиллигига асос бўлган қатор қонунлар, кодекслар ва олий қонунимиз бўлмиш Конституциямизни қабул қилди. ОЛИЙ МАЖЛИС – Ўзбекистон Республикасининг Олий Қонун чиқарувчи органи. Олий Мажлис 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида жорий этилган бўлиб, унга биринчи сайловлар 1994 йил 25 декабрда ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палата – Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат. Уларнинг ваколат муддати 5 йил. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган 135 депутат ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан сайланадиган 15 нафар вакилдан иборат. Олий Мажлис Сенати аъзолари 100 нафар бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисида депутатлар орасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда 6 кишидан сайланади. Сенатнинг қолган 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўрсатилади. Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг мутлақ ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVIII-боб, 76-88- моддаларида белгилаб берилган. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ –Ўзбекистон Республикаси ҳукуматнинг номи. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарув идораларига ва ўзи ташкил қилган қўмиталарга раҳбарлик қилади ҳамда, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунларнинг ижросини таъминлайди. Асосий қонунимизнинг XX боб, 98-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий мақоми ва конституциявий ваколатлари белгилаб берилган. Вазирилар Маҳкамаси ўз фаолият йўналишларини Ўзбекистон Респибликаси Олий Мажлиси томонидан 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуни асосида ташкил этади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Вазирлар Маҳкамасининг раиси ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош Вазир, унинг биринчи муовини, муовинлари ва аъзолари киради. Давлат марказий идораларининг бошлиқлари, яъни вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ҳисобланадилар. Вазирлар Маҳкамаси мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. СИЁСИЙ ПАРТИЯ – умумий ғоя ва манфаат, ижтимоий-сиёсий мақсадлар асосида одамларни ихтиёрий равишда уюштирувчи турғун ташкилот, фуқаровий жамият билан давлатни бир-бирига боғловчи энг муҳим воситалардан, ҳозирги замон ҳуқуқий демократик давлат ҳаётининг зарурий омилларидан бири. Сиёсий партия ўз мақсадларини сиёсий-ҳуқуқий, фалсафий, диний, бадиий қарашлари тизимини яратади ва кенг омма орасида тарқатади. Жамият аъзоларини мумкин қадар кенг қамраб, улар энг маъқулланган партияга айланишга интилади, турли органларга сайловларда долзарб шиорларни ўртага ташлаб, сайловчиларни ўз томонига оғдириш учун курашади. Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолияти учун барча зарурий-қонуний шарт-шароитлар яратиб берилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда қуйидаги партиялар фаолият юритмоқда: 1. Халқ Демократик Партияси (ХДП) (1991 йил 1 ноябрда ташкил этилган). 2.«Адолат» социал-демократик партияси (1995 йил 18 февралда ташкил этилган) 3.Миллий тикланиш демократик партияси (1995 йил 3 июнда ташкил топган). 4.Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (2003 йил 15 ноябрда ташкил топган). ОМБУДСМАН (швед. – кимнингдир манфаатини ифодаловчи) – инсон ҳуқуқларининг амал қилишини назорат қилувчи муассасаларнинг халқаро юридик атамашуносликдаги номи. Омбудсман айрим мамлакатларда сайланадиган, айрим мамлакатларда тайинланадиган шахс бўлиб, у инсон ҳуқуқларига амал қилишни назорат қилади. Агар прокуратура органлари инсон ҳуқуқларига амал қилишни фақат қонун асосида назорат қилса, Омбудсманлар бу масалани мақсадга мувофиқлик, виждонлилик, адолат нуқтаи назаридан назорат қилади. Аксарият мамлакатларда Омбудсманларга ҳар қандай фуқаролар бевосита мурожаат қилишлари мумкин. Улар ҳуқуқ ва эркинликлар бузилишини аниқласа, тегишли идораларга ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш ҳақида таклиф киритади. Омбудсманларнинг таклиф ва тавсиялари тегишли органлар томонидан бажарилмаса, рад этилса, улар суд органларига ёки парламентга мурожаат қилишлари мумкин. Омбудсман институти илк бор 1809 йилда Швецияда жорий қилинган бўлиб, Ўзбекистонда Омбудсман (Олий Мажлис ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил Институти деб юритилади) 1995 йил 24 февралда ташкил этилди. “Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Мажлис вакили – Омбудсман тўғрисида”ги қонун эса 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган. ДЕМОКРАТИЯ (юн. demos – халқ, kratos – ҳокимият) – “халқ ҳокимияти” маъносини англатади. Жамият тараққиётида давлатчиликнинг турли шакллари, бинобарин, демократиянинг ҳам турли типлари яратилган. Инсоният тарихида демократиянинг бошланиш нуқтаси ҳам, тугаш нуқтаси ҳам йўқ. Кишилик жамияти пайдо бўлганиданоқ, демократиянинг куртаклари пайдо бўлган ва ҳатто, энг тараққий этган мамлакатларда ҳам у ўзининг сўнгги чўққисига эришганича йўқ. Демократияни бўғиш, унга раҳна солиш мумкин, лекин бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Ҳар қандай даврнинг, ҳар қандай жамиятнинг ва ҳар қандай халқнинг ўзига хос демократияси бўлади. Демократиянинг муҳим хусусияти шундаки, унда халқ ҳокимияти, яъни озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниш қоидаси, расмий равишда эълон қилинади ҳамда фуқароларнинг эркинлиги ва тенг ҳуқуқлилиги эътироф этилади. Бу шартлар асосий қонун – Конституцияда акс эттирилади. ПЛЮРАЛИЗМ (лот. pluralis – кўпчилик, хилма-хиллик) – жамиятда ва сиёсий ҳаётда фикрлар, қарашлар ҳамда ғояларнинг хилма-хиллигига асосланувчи демократик жамият белгиларидан бири. Плюрализм бўлмаган жамиятда демократиянинг таркиб топиш жараёни ҳам қийин кечади. Плюрализм сиёсий партияларнинг ҳокимият учун ўзаро рақобатида ва сайловларда мухолифатнинг мавжудлигида кўпроқ намоён бўлади. Том маънода плюрализм демократияни ҳаракатга келтириб турувчи омилдир. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ВАКИЛЛИК ОРГАНЛАРИ – фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокининг вакиллик шакли. Давлат ҳокимияти вакиллик оорганлари вакиллик хусусияти, уларнинг сайлов йўли билан ташкил этилиши, масалалар жамоа томонидан эркин муҳокама асосида ҳал қилинишидан, ошкораликдан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, улар сайлайдиган, тасдиқлайдиган ёки тайинлайдиган мансабдор шахслар вакиллик органлари олдида масъул бўлишидан ва ҳисобот бериб туришидан, қонунийликдан, фуқароларни давлат ишларини бошқариш ишига кенг кўламда жалб этишдан, жамоатчилик фикрини доимо ҳисобга олишдан иборат. Ўзбекистон Республикасида Давлат ҳокимияти вакиллик органлари таркибига олий вакиллик органи – Олий Мажлис ва маҳаллий вакиллик органлари – ҳоким бошчилик қиладиган Вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари киради. Халқ депутатлари Кенгашлари тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан 5 йил CHizmalar Ўзбекистонда сиёсий партиялар бажараётган функциялар Ички функция Ташқи функция Рағбатлантирувчи Сиёсий воқеа ва жараёнларга ҳозиржавоблик Мувофиқлашти-рувчи Маълум сиёсий йўналишларга мослаштириш Тарғибот ва ташвиқот Жипслаштирувчи Етакчиликка интилиш Мавқеига мослиги Оммавий ахборот воситалари турлари Интернет сайтлари Ахборот агентликлари Телевидение Радио Матбуот (газета, журналлар ва бошқа нашрлар) Оммавий ахборот воситаларининг сайловларни ёритиш жараёнидаги фаолияти йўналишлари Жамоатчилик назорати Тарғибот йўналиши Ташвиқот Ахборот тарқатиш Маънавий-маърифий йўналиш Таҳлил ва талқин Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари таркиби Оммавий ахборот воситалари ва ҳ.к. Ўзбекистон «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Маҳаллалар Хотин-қизлар ташкилотлари Сиёсий партиялар Жамоат бирлашмалари ва ҳ.к. Бозор иқтисодиёти субьектлари Шахсий хўжаликлар Тадбиркорлар Давлат Бозор иқтисодиётини тартибга солувчи механизмлар Талаб Нарх Таклиф Рақобат Эскирган асбоб-ускуналарни фойдаланишдан чиқариш Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш Маҳаллий ресурслар базасида инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш Чиқитсиз ва экологик соф технологияларни жорий этиш Ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш Ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш Ишлаб чиқаришни модерниза- циялаш Сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш 2011 yil Kichik biznes va tadbirkorlik yili Jadvallar O’zbekistonda 2009 yilda erishilgan asosiy makroiqtisodiy ko’rsatkichlar (o’tgan yilga nisbatan qo’shimcha o’sish, foizda) Asosiy makroiqtisodiy ko’rsatkichlar 2007 yil 2008 yil 2009 yil Yalpi ichki mahsulotning o’sishi 9,5 9,0 8,1 Sanoat mahsulotning o’sishi 12,1 12,7 9,0 Xizmat ko’rsatish hajmi 20,6 21,3 12,9 Savdo sohasi 21,0 7,2 16,6 Davlat byudjeti profitsiti (YaIMga nisbatan) +1,1 +1,5 +0,2 Inflyatsiya darajasi 6,8 7,8 7,4 Iqtisodiyot bo’yicha o’rtacha ish hakining oshishi 44,2 40,0 40,0 Aholi jon boshiga real daromadlarning o’sishi 27,0 23,0 26,5 Мамлакатимизда йилларнинг номланиши Инсон манфаатлари йили Оила йили Аёллар йили Обод маҳалла йили Қарияларни қадрлаш йили Она ва бола йили Соғлом авлод йили Меҳр-мурувват йили Сиҳат-саломатлик йили Ёшлар йили Ижтимоий ҳимоя йили Ҳомийлар ва шифокорлар йили Баркамол авлод йили Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили 1997 йил 1998 йил 1999 йил 2003 йил 2002 йил 2001 йил 2000 йил 2004 йил 2005 йил 2008 йил 2007 йил 2006 йил 2010 йил 2009 йил O’zbekistonda xizmatlar hajmining o’sish sur’ati (o’tgan yilga nisbatan foizda) Xizmat turlari 2007 yil 2008 yil 2009 yil Jami xizmatlar 126,6 121,3 116,7 Savdo va umumiy ovqatlanish 132,5 126,8 121,8 Transport xizmatlari 121,1 112,7 110,4 Aloqa va axborotlashtirish xizmatlari 151,5 140,1 121,6 Moliya xizmatlari 123,8 132,2 124,7 Turistik-sayyohlik xizmatlari 122,3 140,1 121,6 Mehmonxona xizmatlari 109,3 122,5 112,3 Kommunal xizmatlar 109,3 108,4 101,1 Maishiy xizmatlar 128,0 129 122,6 Avtomobillar va boshqa texnikani Ta’mirlash xizmatlari 138,7 139,2 130,2 Boshqa xizmatlar 142,5 130,6 128,6 O’zbekiston eksportining tovar tarkibi Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling