O’zbеkistonning yangi istiqbolli dorivor o’simliklari va ularning xom ashyo bazasini shakllantirish


«Табиатдан ўрганинг, чунки инсон излаётган ҳамма дорилар, ўзи томондан яратилган»


Download 3.75 Mb.
bet2/9
Sana25.07.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1662348
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўзбекистон флорасининг янги истиқболли доривор ўсимликлари

«Табиатдан ўрганинг, чунки инсон излаётган ҳамма дорилар, ўзи томондан яратилган»
Учитесь у природы, ибо все лекарства, которые ищет человек, уже созданы ею
Ибн Сино
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.05.2022 йилдаги ПҚ-251-сон
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ МАДАНИЙ ҲОЛДА ЕТИШТИРИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА ДАВОЛАШДА УЛАРДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон рельефини ҳар-хиллиги туфайли, тупроғи ва ўсимлик олами ҳар хил бўлади. Энг пастки ерларда асосан чўл ўсимликлари тарқалган. Ерлари қум, тақирлардан иборат. Тупроқ таркиби юқорига қараб ўзгариб бораверади. Ўзбекистонда 4150 атрофида ўсимликлар турлари учрайди. Ўсадиган ёввойи ўсимликларни 700-800 га яқин тури доривор ҳисобланади.

Янги истиқболли доривор ўсимликларни излаб топиш усуллари


1. Халқ табобатида қўлланадиган ўсимликлар ичидан келажаги истиқболли доривор ўсимликларни излаб топиш.
2. Илмий тиббиётда қўлланилиб келинаётган ўсимликларни янада чуқурроқ ўрганиш.
3. Янги доривор ўсимликларни уларни ўзаро ботаник қардошлигига асосланган ҳолда қидириб топиш.

Осиё ялпизининг ер устки қисми Herba Menthae asiaticae Осиё ялпизи — Mentha asiatica Boriss.; Ясноткадошлар - Lamiaceae

  • Кимёвий таркиби. 1,46% эфир мойи, 24% қандлар, 6,7% органик кислоталар, 68,67мг% витамин C, 1,08% флавоноидлар (лютеолин ва апигенин гликозидлари), 0,2% антоцианлар, 0,08% кумаринлар, 8,75% фенолкислоталар, 1,05% розмарин ва 1% урсол кислоталар, 7,2% смолалар ва бошқа моддалар бор.
  • Ишлатилиши. Спазмолитик, тинчлантирувчи ва ўт хайдовчи таъсирга эга.
  • Доривор препаратлари. Дамлама.

Оддий чилонжийда барги – Folia Zizyphi jujubae Оддий чилонжийда (унаби) — Zizyphus jujuba Жумрутдошлар — Rhamnaceae


Кимёвий таркиби. Пўстлоғида - тритерпеноидлар, алкалоидлар, 4,9-15% ошловчи моддалар ва б.; баргида - углеводлар, органик кислоталар, алкалоидлар, витаминлар, каротинлар, фолат кислота, 0,3% кумаринлар, флавоноидлар, 4,5% ошловчи моддалар; мевасида - 9,8-40,3% углеводлар, 1,74% органик кислоталар, тритерпен сапонинлар, C, B va K витаминлар, фолат кислота, каротин, 0,35-2,35% кумаринлар, флавоноидлар, ошловчи ва b. моддалар бор.
Ишлатилиши. Meваси кўкрак, ўпка хамда буйрак ва пешоб қопининг оғриғида фойдалидир (Ибн сино).
Дамламаси пешоб хайдовчи восита сифатида ишлатилади.

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling