O’zbеkistonning yangi istiqbolli dorivor o’simliklari va ularning xom ashyo bazasini shakllantirish


Туклибаргли ханделия гули Flores Handeliae trichophyllae Туклибаргли ханделия - Handelia trichophylla (Schr.) Heim.; Астрадошлар - Asteraceae


Download 3.75 Mb.
bet4/9
Sana25.07.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1662348
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўзбекистон флорасининг янги истиқболли доривор ўсимликлари

Туклибаргли ханделия гули Flores Handeliae trichophyllae Туклибаргли ханделия - Handelia trichophylla (Schr.) Heim.; Астрадошлар - Asteraceae

  • Кимёвий таркиби. 0,4% эфир мойи, флавоноидлар (кверцетин, изокверцетин, рутин), сесквитерпен лактонлар (ханфиллин ва артекалин), кумаринлар (умбеллиферон, герниарин), каротиноидлар, витамин C, шиллиқ моддалар, ошловчи моддалар бор.
  • Ишлатилиши. Маҳсулот микробларга, ичаклар спазмида, аллергия ва яллиғланишга қарши хамда тинчлантирувчи таъсирга эга. Доривор препаратлари меъда-ичак ва оғиз бўшлиғи касаликларини даволашда антисептик ва спазмолитик хамда яллиғланишга қарши дори сифатида ишлатилади.
  • Доривор препаратлари. Дамлама.

Пушти бахмалгул илдизи – Radices Alceae rozeae Пушти бахмалгул— Alcea rosea L.; Гулхайридошлар — Malvaceae


Кимёвий таркиби. 7% гача полисахаридлар, моносахаридлар, пектин моддалар, органик кислоталар, минерал ва б.моддалар бор.
Ишлатилиши. Балғам кўчириш таъсирига эга. Нафас йўллари яллиғланиш касалликларини, йўтални ва кўкрак оғриғини даволашда қўллашгаи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсат берган.
Доривор препаратлари. Қайнатма.

Ёнғоқ мевалари пўсти – Cortex Juglandis fructus Грек ёнғоғи — Juglans regia L.; Ёнғоқдошлар — Juglandaceae


Кимёвий таркиби. Барг таркибида флавоноидлар (гиперозид, 3-арабинозид кверцетин, 3-арабинозид кемпферол), 3-4% ошловчи моддалар, минерал тузлар, 5% витамин C, 0,33 мг% гача каротин, гидроюглон сақлайди.
Ишлатилиши. Барглари тери касалликларида, модда алмашинувини яхшиловчи, инфильтратларни сиқиб олиш, йирингли яраларни битирувчи, яллиғланишга қарши ва томирларни мустаҳкамловчи таъсирга эга.
Ёнғоқ пўстлоғидан олинган шарбат стоматологияда ишлатилади.

Тубулғибарг бўймодарон гули – Flores Achillea filipendulinae Tubulg’ibarg bo’ymodaron — Achillea filipendulina Lam. Astradoshlar — Asteraceae

  • Кимёвий таркиби. 0,86-1,2% эфир мойи, флавоноидлар, кумаринлар, витамин C, каротиноидлар, полисахаридлар, бетоницин, ошловчи моддалар ва б. бор.
  • Ишлатилиши. Яллиғланишга қарши ва яраларни даволовчи (меъда-ўн икки бармоқли ичак яраси, гастрит, шиллиқ қаватларининг яллиғланиши), пешоб хайдовчи (юрак-қон томирлари тизими, жигар ва буйрак касалликларида) ҳамда қон тўхтатувчи (ичакдан, бачадондан ва геморроидал қон оқишларида) восита сифатида ишлатилади.
  • Доривор препаратлари. Дамлама. «Стифлос» йиғмаси таркибига киради.

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling