O’zbеkistonning yangi istiqbolli dorivor o’simliklari va ularning xom ashyo bazasini shakllantirish


Доривор лимонўт ер устки қисми – Herba Melissae officinalis Доривор лимонўт - Melissa officinalis L. Ясноткадошлар - Lamiaceae


Download 3.75 Mb.
bet3/9
Sana25.07.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1662348
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўзбекистон флорасининг янги истиқболли доривор ўсимликлари

Доривор лимонўт ер устки қисми – Herba Melissae officinalis Доривор лимонўт - Melissa officinalis L. Ясноткадошлар - Lamiaceae

  • Кимёвий таркиби. 0,01-0,33% эфир мойи, C витамини, каротин, фенилкарбон кислоталар, тритерпенлар, флавоноидлар, 5-10% ошловчи моддалар ва б., уруғида 20-27% ёғ бор.
  • Ишлатилиши. Юракни мустаҳкамлайди, шунингдек трахома, ҳиқичоқ тутиш, оғиздан ёмон ҳид келишини (Ибн Сино) даволайди.
  • Табобатда лимонўт билан невроз, бронхиал астма, аёларни токсикоз, климакс, юрак уришини бузилишини даволайди.

    Дамламаси тиббиёт амалиётида тинчлантирувчи ҳамда қон босимини пасайтирувчи восита сифатида қўлланилади.

  • Доривор препаратлари. Дамлама.

Кийикўт ер устки қисми – Herba Ziziphorae pedicellatae Гулбандли кийикўт — Ziziphora pedicellata Pazij.et Vved.; Ясноткадошлар — Lamiaceae

  • Кимёвий таркиби. 0,96% эфир мойи, 1,04% флавоноидлар, 0,19% кумаринлар, 1,02% антоцианлар, 170мг% витамин C, 11,3% қандлар, 4,82% органик кислоталар, 0,67% урсол кислота, 3,40% полифеноллар, 4,69% смолалар бўлади.
  • Ишлатилиши. Қон босимини пасайтирвчи ва пешоб хайдовчи восита сифатида ишлатилади.
  • Доривор препаратлари. Дамлама.

Регел қўзиқулоғи ер устки қисми Herba Phlomis regeliana Регел қўзиқулоғи - Phlomis Regelii M.Pop.; Yasnotkadoshlar - Lamiaceae

  • Кимёвий таркиби. 4,5% флавоноидлар, антоцианлар (гулларида 0,43%), 3,2% фенолкислоталар, 5,15% иридоидлар, 2,19% кумаринлар, 0,1% эфир мойи, 0,13% каротиноидлар, 55мг% витамин С, 1,76% органик кислоталар, 4,84% қандлар, 2,3% ошловчи моддалар бор.
  • Ишлатилиши. Дамламаси тинчлантирувчи восита сифатида Ўзбекистон ССВ тиббиёт амалиётида республика ҳудудида ишлатишга тавсия қилинган.
  • Доривор препаратлари. Дамлама.

Зарафшон арчаси меваси Fructus Juniperi zeravshanicae Зарафшон арчаси - Juniperus zeravschanica Kom.; Сарвидошлар - Cupressaceae

  • Кимёвий таркиби. 3,9% эфир мойи, 2,4% флавоноидлар, 0,37% каротиноидлар, 6,15% органик кислоталар, 16,2% қандлар, оз миқдорда кумаринлар, 2,47% ошловчи моддалар бор.
  • Ишлатилиши. Қайнатмаси ва эфир мойи диуретик ҳамда микробларга қарши таъсирга эга. Пешоб хайдовчи восита сифатида ишлатишга рухсат этилган.
  • Доривор препаратлари. Қайнатма.

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling