2. Соха стандартлари - ОСТ. ОСТ бирор сохага тегишли корхоналарда, муассасаларда, идораларда ишлатиладиган ҳамда уларга тегишли бўлган намунали технологик жараён, нормалар, талаблар, қоидалар, усуллар ва бошқаларга ишлаб чиқилади ва шу соҳанинг Вазирлиги (бошқармаси) томонидан тасдиқланади (кучга киритилади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади). ОСТ талабларига итоат этиш соҳанинг ҳамма корхоналари, идоралари ҳамда шу соҳа маҳсулотини ишлатадиган бошқа соҳа идоралари ва корхоналари учун мажбурийдир. - 2. Соха стандартлари - ОСТ. ОСТ бирор сохага тегишли корхоналарда, муассасаларда, идораларда ишлатиладиган ҳамда уларга тегишли бўлган намунали технологик жараён, нормалар, талаблар, қоидалар, усуллар ва бошқаларга ишлаб чиқилади ва шу соҳанинг Вазирлиги (бошқармаси) томонидан тасдиқланади (кучга киритилади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади). ОСТ талабларига итоат этиш соҳанинг ҳамма корхоналари, идоралари ҳамда шу соҳа маҳсулотини ишлатадиган бошқа соҳа идоралари ва корхоналари учун мажбурийдир.
- 3. Корхона стандарти - СТП. СТП бирор корхона учун қабул қилинган норма, талаблар, қоидалар, усуллар ва бошқалар учун ишлаб чиқилади, корхона бошлиғи томонидан тасдиқланади (кучга киритилади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади) ва унинг талабларига итоат этиш шу корхона учун мажбурийдир.
Доривор воситалар ва доривор ўсимликлар маҳсулотларига ишланадиган меъёрий ҳужжатлар қуйидагилар: Доривор воситалар ва доривор ўсимликлар маҳсулотларига ишланадиган меъёрий ҳужжатлар қуйидагилар: - ОСТ – илмий-техник атамалар, умумий техник ҳужжатлар, технологик нормалар, қабул қилиш қоидалари, белгилаш - маркалаш, сақлаш, транспортларда жўнатиш қоидалари ва бошқаларга тузилади
- ГОСТ - кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган ҳамда халқ ҳўжалигининг ҳамма тармоқларида ишлатиладиган ўсимлик маҳсулотлари учун тузилади ва Госстандарт томонидан тасдиқланади.
- ФС - Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тиббиёт соҳасида ишлатишга руҳсат этилган, кўплаб, сериялаб ишлаб чиқариладиган доривор воситалар ва доривор ўсимликлар маҳсулотларига тузилади, ҳамда Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланади.
- ВФС –Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг Фармакологик қўмитаси томонидан тиббиёт соҳасида ишлатишга тавсия этилган, кейинчалик кўплаб чиқаришга мўлжалланган янги доривор воситаларнинг саноатда биринчи чиқарилган нусҳалари ва доривор ўсимликларни янги турларига тасдиқланади.
Эътиборингиз учун рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |