O’zbеkistonning yangi istiqbolli dorivor o’simliklari va ularning xom ashyo bazasini shakllantirish


Оддий ерқалампир - Armoracia rusticana Gaertn. (хрен деревенский, обыкновенный ) Карамдошлар – Brassicaceae


Download 3.75 Mb.
bet5/9
Sana25.07.2023
Hajmi3.75 Mb.
#1662348
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўзбекистон флорасининг янги истиқболли доривор ўсимликлари

Оддий ерқалампир - Armoracia rusticana Gaertn. (хрен деревенский, обыкновенный ) Карамдошлар – Brassicaceae

Кимёвий таркиби. Хрен илдизи таркибида синигрин гликозиди, мирозин ферменти, витамин С, баргида витамин С, флавоноидлар ва бошқа моддалар бор.

Ишлатилиши. Илдиз шарбати гриппда, бактерияларга қарши восита, ангинада томоқни чайиш учун, тонзиллитда, тиш оғриғида ишлатилади. Янги шираси анацид гастритида, дизентерияда, жигар касалликларида, лямблиозда, хамда қон босими ва вирусли гепатитда ёрдамчи восита самарали ҳисобланади. Ерқалампир илдиз ва барги витаминларга бой восита сифатида цинга касаллигини даволашда ишлатилади.

Herba Aervae lanatae – тукли эрва ўти Aerva lanata – тукли эрва (пол – пола) Amaranthaceae – амарантдошлар

Кимёвий таркиби. Флавоноидлар (кемпферол, изорамнетин, тилирозид), кумаринлар (тилирозид, эрвитрин, нарциссин), алкалоидлар (эрвин, метилэрвин, эрвозид, эрволанин,).

Ишлатилиши. Пешоб ҳайдовчи ва спазмолитик таъсирга эга. Дамламаси буйрак, қовуқ касалликларини даволашга тавсия этилади.

Хиндистон ва Цейлон халқ табобатида пол–пола гельминтга қарши, пешоб ҳайдовчи восита сифатида қўлланилади, илдизлари эса бош оғриғида ишлатилади.

Стевия барги – Folia Stevia rebodianae Стевия – Stevia rebodiana Аsteraceae – астрадошлар

Кимёвий таркиби. Барг таркибида 7% стевиозид моддаси (ширин мазали) бор. Дитерпеноид гликозидлари аниқланган.

Ишлатилиши. Тиббиётда – қандли диабет касаллигида, ошқозон ости безни даволашда, юрак касаллиги, қон босимини туширувчи, тиш касалликларида ишлатилади.

Ундан ташқари стевия маҳсулоти тери касалликларини даволашда ҳам ишлатилади.

Организмда ортиқча ёғларни тўпланиши ҳамда метаболик жараёнларни бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда қўлланилади. Иммунитетни оширади. Организмга умумий қувват ва мустаҳкамловчи сифатида таъсир этади. Ўсимликнинг таркибидаги моддалар тишларда ёғ ва бошқа моддалар тўпланишига йўл қўймайди. Бу эса тиш эмалини микроблар томонидан емирилишини олдини олади. Кардиотоник, антибактериал, антифунгал, антивирал, диуретик ҳамда яраларни даволашда самарали восита сифатида қўлланилади.

  • Организмда ортиқча ёғларни тўпланиши ҳамда метаболик жараёнларни бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда қўлланилади. Иммунитетни оширади. Организмга умумий қувват ва мустаҳкамловчи сифатида таъсир этади. Ўсимликнинг таркибидаги моддалар тишларда ёғ ва бошқа моддалар тўпланишига йўл қўймайди. Бу эса тиш эмалини микроблар томонидан емирилишини олдини олади. Кардиотоник, антибактериал, антифунгал, антивирал, диуретик ҳамда яраларни даволашда самарали восита сифатида қўлланилади.
  • Антиаллергин, антисептик ва антиоксидантлик таъсири бор. Асосийси, ­истеъмолда меъёри чексиз. ­Инсон организми учун салбий таъсири кузатилмайди. Шу боис Ўзбе­кистон Республикаси ­Соғлиқни сақлаш вазирлиги ­томонидан дамлама сифатида тавсия ­қилинган.

Download 3.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling