Тожик ковраги (Ferula tadshikorum Pimenov)
Кўпчилик Шарқ давлатларида халқ табобатида бу ўсимлик илдизидан олинадиган шираси қуруқ йўтал, метеоризм ва томир тортишиш касалликларида фойдаланилади. Атеросклероз, катаракта, асаб ва руҳий бузилишларнинг ривожланишини тормозловчи восита сифатида юқорида даражада қадрланади. Бундан ташқари, ўсимлик кучли антигельминт хусусиятига эга.
Эндиликда, тожик ковраги табиий популяцияларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш учун:
- – ўсимлик табиий популяцияларидан унинг ширасини йиғиб олишга йўл қўймаслик (бу ўсимлик популяцияларининг қайта тикланишига замин яратади);
- – ўсимликни кенг масштабли сунъий плантацияларини ташкил этиш;
- – сунъий плантацияларни ташкил этишда ўсимлик табиий популяцияларидан фойдаланиш, яъни популяцияларга зарар етказмаган ҳолда ўсимлик уруғларини йиғиб олиш;
- – ўсимликни табиий популяцияларидан фойдаланишда қатъий назоратга йўлга қўйиш;
- – ўз навбатида, тегишли ташкилотлар томонидан табиий популяцияларни муҳофаза қилишни қатъий чора-тадбирлар режаси асосида амалга оширишни йўлга қўйиш зарур.
Заъфарон (шафран) - Crocus sativus - Заъфарон – шифобахш ўсимлик. Халқ табобатида у ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилади. Буюк аждодимиз Абу Али ибн Синонинг ёзишича, заъфарон рангни чиройли, кўзни равшан, юракни бақувват қилади, нафас йўллари соғлом бўлишида муҳим аҳамият касб этади.
- Бугунги кунда заъфарон Эрон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия каби ўн бешдан ортиқ мамлакатда етиштирилади. Президентимиз ташаббуси билан энди уни юртимизда ҳам етиштириш бошланди.
Инглиз тилидан таржима қилинган – заъфарон одатда "za'fran krokus" деб номланувчи Crocus sativus гулидан олинган зиравордир. Иплар деб аталадиган ёрқин қип-қизил ипчалар асосан озиқ-овқатда зираворлар ва ранг берувчи восита сифатида фойдаланиш учун йиғилади ва қуритилади. - Инглиз тилидан таржима қилинган – заъфарон одатда "za'fran krokus" деб номланувчи Crocus sativus гулидан олинган зиравордир. Иплар деб аталадиган ёрқин қип-қизил ипчалар асосан озиқ-овқатда зираворлар ва ранг берувчи восита сифатида фойдаланиш учун йиғилади ва қуритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |