O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Мавзуга оид адабиётлар таҳлили


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Бу даврларда 
вилоятимиз театрларида Ҳожихон Болтаев, Мадраҳим 
Ёкубов (Шерозий), Нурмуҳаммад Болтаев, Қаландар 
Бойжонов, Салай Деванов, Махмуджон Сапаев, Вахобжон 
Фаёзов, 
С.Камолов, 
А.Отажонов, 
А.Бобожонов, 
С.Исмоилов, К.Рахимов, Р.Оллаберганов, Р.Бойжонова, 
Б.Деванов, О.Очилова, У.Роибова, Саройманов, Қуранбой 
Қўшнайчи, С.Хўжаева, Р.Абдурахманова каби талантлар 
фидокорона хизмат қилдилар[21]. 
Бундан ташқари хар бир туманда труппалар 
фаолият кўрсатиб, халқ руҳиятини кўтаришда катта рол 
ўйнадилар. Бу труппалардан талантли артистлар, 
бастакорлар, шоирлар етишиб чиқдилар. Хазорасп 
труппасидан Абдулла Жўжак, Озод-бола Жаббаров, 
Қаландар Матчанов, Саъдулла Самандаров, Худайберган 
тўқ-тўқ, Қаландар сурнай, Шовотдаги труппадан 
Комилжон Отаниёзов, Хива колхоз-совхоз театридан 
Юсуп Жаббаров (кейинчалик Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган ва уч республика халқ артисти унвонига 
сазовор бўлдилар) каби талантлар етишиб чиқдилар. 
Ўзбекистон санъаткорларининг уруш йилларидаги 
оғир меҳнат- ларини баҳолаш ниҳоятда қийин.
1941 йилнинг июл ойидан 1944 йилгача 203 та 
янги пастановка қўйилди, 18565 спектакл ва консерт 
O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/9]
ISSN 2181-7324 
 
TARIX 
https://science.nuu.uz/ 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX 
1/9 2022 
- 5 -
намойиш этилди. Бу тадбирлар орқали 6,687,303 
томошабинга хизмат кўрсатилди [2]. 
Хоразм вилоятида ҳам вилоят мусиқали драма 
театри жамоаси 23 кишидан иборат ижодий гуруҳи 
графикка мувофиқ, вилоятнинг Гурлан, Хива ва Хазорасп 
туман 
мехнаткашларига 
концертлар 
бериб, 
тамошабинларни завқлантирди. Концерт кечаларида 
Мадрахим Шерозий, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
артистлардан Карим Рахимов, Ражаббиби Бойжоновалар 
ва Ровияхон Отажонова, Ғафуржанова, Жуманиязова, 
Бойжоновлар жозибадор ашула ва рақслари билан 
томошабинлар диққатни жалб этдилар [6]. 
Хоразм вилояти давлат мусиқа драма театрида 
“Қўчқор 
Турдиев”[7] 
песаси, 
“Қурбон 
Умаров” 
постановкаси ва “Бой ва хизматчи”[8] песаси, “Холисхон” 
[9] постановкаси, “Фронт”[10] пъесаси, Ҳамза Ҳакимзода 
Ниёзийнинг “Бой ила хизматчи”, “Майсаранинг иши” 
пъесалари намойиш этилди [11]. Театрда К.Яшиннинг 
“Офтобхон” асари саҳнага олиб чиқилган. Асардаги 
Офтобхон ролини Ўрозгул Ғойибова, Деҳқонбой ролини 
Сараймонов, Жумабой образини Ўзбекистонда хизмат 
кўрсатган артист Шокиров гавдалантирган, асарни 
Ўзбекистон давлат филармониясининг бадиий қисм 
бошлиғи Зуҳур Қобулов саҳналаштириган [12]. Плакат 
характеридаги асарлар ўзбек театрлари саҳнасида узоқ 
яшамади, 
бироқ 
урушнинг 
дастлабки 
йилларида 
драматургия жанговор ва мафкуравий тарғиботнинг 
қудратли воситаларидан бирига айланди. Шу сабабли 
республика театрларининг репертуерлерида бу йилларда 
ватанпарварлик руҳидаги саҳна асарлари кўплаб намойиш 
этилди [1]. 

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling