O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

-Тадқиқот методологияси.Уруш давридаги театр 
ва 
труппаларнинг 
аҳолини 
маънавий-маданий 
дунёқарашини 
оширишдаги 
роли 
тарихий-қиёсий 
методдан фойдаланган ҳолда таҳлил қилинди. 
- Таҳлил ва натижалар. Уруш йилларида 
вилоятда иккита театр (Урганч ва Хивада) бир қанча 
труппа ва ҳаваскорлик тўгараклари мавжуд эди. Театр ва 
труппаларнинг репертуарлари уруш мавзуи билан 
алмаштирилди. Бу театрларда “Лайли ва Мажнун", 
"Фарход ва Ширин", "Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам", "Тоҳир 
ва Зуҳра", "Аршин мол-олан" каби спектакллар билан 
бирга уруш мавзуидаги ”Ўлим босқинчиларга”, "Қасос", 
"Жалоладдин" каби спектакллар ҳам муносиб ўрин 
олдилар. 
Театрларнинг 
фаолияти 
фронт 
орти 
меҳнаткашлари учун маънавий маданий жиҳатдан ўрни 
беқиёс эди. Республикада санъаткорлардан тузилган 30 
дан ортиқ концерт бригадалари фронтдаги жанговар 
ҳарбий қисмларнинг аскар ва зобитлари учун 400 дан 
кўпроқ концерт берди, республика ҳудудида жойлашган 
ҳарбий қисмларда 15 мингта, госпиталларда 10 мингта 
концерт уюштирди.
Айниқса пахта йиғим-терими вақтида аҳолининг 
маданий ҳордиқ чақиришлари ва иш унумдорлигини 
ошириш мақсадида вилоят санъат ишлари бўлими вилоят 
ва туман театрларида хамда концерт эстрадаларини 7 
бригадага бўлиб туманларга чиқариб юборди. ЎзССР да 
хизмат кўрсатган артист Вохобжон Фаязов ва Каримжон 
Рахимов ўртоқлар бошчилигидаги бригада Янгиариқ ва 
Шовот раёнларида халқ шоири Курбон ота Исмоилов 
бригадаси Хазорасп, орденли Рахим Оллаберганов 
бригадаси Кўшкўприкда ва област колхоз театри эса Хива 
туман колхозларида концерт бермоқда [13]. Кекса халқ 
шоири Курбон ота Исмоилов бригадаси областнинг 100 
дан ортиқ колхозида завқли концертлар берди. Концерт 
тинглаган мехнаткашлар халқ шоирининг “Қизил аскар”, 
“Гитлерга ўлим” ва “Қахрамонларга” мавзуларини эшитиб 
завқландилар[14]. Вилоятда Ўзбекистон халқ шоири 
Қурбон Исмоилов номидаги театр ҳам фаолиятини олиб 
борган, вилоят бўйлаб ҳатто гастрол сафарларини ҳам 
уюштирган[14]. Вилоят театри пахта далаларида 
К.Яшиннинг “Офтобхон” драмаси, 14 марта концертлар 
ташкиллаштирилди, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Нурхон” 
постановкалари қўйилган [15].
Хонқа тумани театри ҳам вилоят бўйлаб 
гастроллар уюштиради, бир ойга яқин муддатда Янгиариқ 
тумани колхозларида концертлар намойиш этилади[16]. 
Турли жанрлар бўйича ихтисослаштирилган 30 та 
концерт брига- даларининг кучи билан ҳаракатдаги 
жангчилар 
учун 
15 
минг 
марта, 
республика 
шаҳарларидаги ҳарбий касалхоналарда даволанаётган 
жангчилар учун ҳам 15 минг марта концерт 
уюштирилади. 

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling