O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


Download 1.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/70
Sana13.01.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1091097
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
1.Tarix

Хулоса ва таклифлар. 
Урушдаги 
тарихий 
ғалабада 
ўзбек 
хотин-қизлар 
фронт-концерт 
бригадасининг ҳам муносиб улуши бор. Бригада аҳли 
1942-йилнинг августидан 1945-йил май ойига қадар 
урушнинг ўн икки фронтида 1200 марта концерт қўйиб 
берди [5]. 
Бундан 
ташқари 
иттифоқнинг 
бошқа 
республикалари ва республикадан келиб аҳоли билан 
учрашувлар ўтказилди. Ўзбек давлат филармониясининг 
Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган орденли артист 
Гавхархоним Рахимова бошлиқ хотин-қизлар ансамбли 
Урганчга келди. Гавхарҳоним ансамблининг Урганчдаги 
концертлари муносабати билан урганчликлар учун катта 
янгилик юз берди. 1943 йил 22-июлдан бери вилоят ўзбек 
театрининг ёзги биноси сахнасида Гавхархоним ансамбли 
ўзининг бадиий концертларини намойиш қилди. Ансамбл 
жамоаси томонидан ижро этилган “Омон-Омон”, “Жонон” 
ва 
Фарғоналиларнинг 
“Яхши 
ёр”и, 
қозоқча 
“Ардоқтаймиз”, “Иллиган”, арманча “Жон Эриван” 
лапарларидаги якка рақсларни санъаткорона харакат ва 
мимика билан қўшиқларни эса хар бир миллатнинг ўз 
тилида яқимли овоз билан ижро этган солистка Роза 
Боғланова эди [18].
1944 йилда Муқимий номидаги мусиқий-драма 
театри 60 кишидан иборат труппа билан республика 
бўйлаб гастроллар уюштирган. Бу труппага хизмат 
кўрсатган артист Тўхтасин Жалилов бошчилик қилган. 
Хоразмда “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли намойиш этилади. 
Постановка устида Тўхтасин Жалилов, балетмейстер 
Фрида Муллаева, концертмейстер Фавзий Файзилар иш 
олиб боришади [19].
Гулиштен рахбарлигидаги Украин музика-драма 
театри жамоаси Хоразмга келди. Театр жамоаси Хоразмда 
бир ярим ой бўлади ва сахнага янги постановкалар 
тайёрлайди. Хозир театр коллективи Урганч шахар 
Сталин номли маданият ва истирохат боғида концерт ва 
постановкалар бермоқда [20]. 
Умуман, бу даврда ватанпарварлик руҳи акс этган 
ва турли жанрлардаги спектакиллар саҳналаштрилиб, 
томошабинларга ҳавола этилди.
Шундай қилиб, вилоятимиз зиёлилари, маданият 
ва санъат соҳасидаги ижодкорлар, шоир ва ёзувчилар 
уруш йилларида ўзларига хос услуб ва қурол билан 
душманга қарши кескин кураш олиб бордилар. 
АДАБИЁТЛАР 
1. Унгбоева Б. Ўзбекистонда 1920-1956 йилларда кино ва театр санъати. Тошкент 2018. 
2. Рўзметов А., Рўзметова Ғ. Ғалабанинг олтин силсиласи // Совет Ўзбекистони санъати. – 1985. № 5. – Б. 3. 
3. Турсунов С.Н., Соатов С.О., Жўраев Х. Хотира- барҳаёт, қадр- мангу. «Тошкент» 2010 йил. 



Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling