Патологик физиология


ҚОННИНГ ФИЗИКАВИЙ-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШЛАРИ


Download 1.57 Mb.
bet23/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

14. 14. ҚОННИНГ ФИЗИКАВИЙ-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШЛАРИ

Қоннинг физикавий-кимёвий хоссалари (солиштирма оғирлиги, сатх таранглиги, осмотик босими, электр ўтказувчанлиги, кислота-ишқор мувозанати, ивиш қобиляти) патологиг шароитларда ҳар хил ўзгаришларга учрайди. Уларни ўрганиш амалий аҳамиятга эга.


Қоннинг солиштирма оғирлиги (нормал ҳолда 1. 050-1. 060) Қоннинг таркиби эритроцитлар, оқсиллар, минерал моддалар миқдорига боғлиқ. Меъёр ҳолида қон плазмасининг солиштирма оғирлиги 1. 025-1. 034, эритроцитларнинг солиштирма оғирлиги 1. 090 га етади. Бу кўрсаткич сув йўқотилиши ва қоннинг қуюқлашуви билан боғлиқ патологик жараёнларда ортади. Қоннинг суюлиши эса унинг солиштима оғирлигининг камайишига сабаб бўлади.
Қоннинг қовушқоқлиги. Агар сувнинг қовушқоқлиги 1га тенг деб қабул қилинса, у вақт қон плазмасининг қовушқоқлиги 1. 7-2. 2 га тенг бўлади, қоннинг ўзиники эса 4, 5-5 га тенгдир. Бу кўрсаткич қондаги оқсиллар, каллоид моддалар, шаклли элементларнинг миқдорига боғлик. Қонда СО2 миқдори ортганда (гиперкапния) эритроцитлар бўкади, уларнинг мембраналари сатхи катталашади, ишқаланиш қуввати ортади, айни вақтда эритроцитлардан плазмага оксил ва қанд ажралиб чиқади. Булар қоннинг қовушқоқлигини ортишига олиб келади. Веноз қоннинг қовушқоқлиги артериал қонникига нисбатан юқори бўлади. Бу веноз қонда СО2 миқдорининг ортиқлиги билан боғлик. Полицитемия ва гиперпротеинемия (айниқса қонда фибриногеннинг миқдори кўпайганида) қоннинг қовушқоқлигини ортишига сабаб бўлади. Гидремия, анемия ва гипопротеинемияларда эса қон қовушқоқлигининг пасайиши кузатилади.
Қоннинг сирт таранглиги. Қоннинг сирт таранглиги нормал ҳолда 57-58 дин/см. га тенг. Ўт кислоталари қонга ажралганида (механик ва паренхиматоз сариқликларда), уремия, асфиксия ва бошқа касалликларда қоннинг сатх таранглиги камаяди. Гипопротеинемия ва гидремия каби патологик ҳолатларда унинг сатх таранглиги ортади.
Қоннинг осмотик босими. Суюқликнинг осмотик босими эритмадаги ион ва молекулалар концентрациясига боғлик. Соғлом одам қонининг осматик босими 7. 6 дан 8. 1 гача етади. Бундай вақтда қон таркибидаги ион ва молекулаларнинг умумий миқдори 300 миллиосмол/литрга тенг булади. Қон осмотик босимининг ортишига гиперосмия, камайишига эса гипоосмия дейилади. Қоннинг осмотик босимининг ўзгаришида натрий ионларининг аҳамияти каттадир. Қонда натрий миқдори 150 мэкв/л. дан ортиқ бўлса гиперосмия, 135 мэкв/л. дан кам бўлганида гипоосмия пайдо бўлади. Организм сувни ўткир йўқотганда, овқат таркибида ош тузи хаддан зиёд истеъмол қилинганида ёки натрий хлоридни организмдан ажратилиши бузилганда қон осмотик босимининг ортади. Кучли гиперосмия ҳолларида ҳужайралар дегидратацияга учрайди, тўқима оқсиллари эса тезлик билан парчаланади. Қонда ва ҳужайралараро суюқликларда осмотик босимни пасайиши натижасида ҳужайралар ичига кўп миқдорда сув киради, натижада ҳужайралар бўкади, эдема пайдо бўлади. Бу ўринда мия ҳужайраларининг эдемаси айниқса хавфлидир. Қон плазмасининг осмотик босим камайиши эрироцитларнинг гемолизига олиб келади.
Гипертоник эритмада эритроцитлар сақланса, уларнинг цитоплазмасидаги сувнинг бир қисми ташқи муҳитда ажралади ва бунинг натижасида эритроцитлар буришиб қолади. Гипотоник эритмаларда эритроцитлар сақланса, бу вақт уларни цитоплазмасига сувнинг тез кириш кузатилади. Бундай ҳолларда эритроцитларни хажми катталашади. Маълум бўлишича, нармал инсоннинг эритроцитлари ўз хажмларини 46 га, қуён эритроцитлари 37 га катталашиши мумкин. Бундай ортиқ сувни цитоплазмага киришини давом этиши эритроцитларни мембраналарини ёрилишига олиб келади ва гемоглабин ташқи муҳитга ажралиб чиқади (гемолиз содир бўлади).
Гипотоник эритмаларда эритроцитлар ўз бутунлигини сақлаш қобилиятининг осмотик босимга қарши резистентлиги дейилади. Қондаги эритроцитларнинг нисбатан кўпрок қисмини гемолизга учратадиган гипотаник эритма концентрацияси минимал резистентлик, қоннинг ҳамма эритроцитларининг парчаланишига олиб келадиган эритманинг концентрацияси максимал резистентлик ҳисобланади. Соғлом инсонлар қонининг минимал резистентлиги 0, 44-0, 46 ли натрий хлорид эритмасига, максимал резистентлик шу эритмани 0, 28-0, 32 ли туғри келади. Эритроцитларнинг осмотик босимга қарши резистнтлиги улар пишиб етилганлигига, шаклларига ва плазманинг таркибига боғлиқ. Эритроцитларни қалинлиги диаметрга нисбати сфериклик ўлчами дейилади. Нормал эритроцитларни сферик ўлчами 0, 27-0, 28 га тенг. Ирсий сферацитоз касаллиги билан ҳасталанган инсоннинг эритроцитларини сфериклик ўлчами меъёдан каттадир. Бу вақтда эритроцитлар шарсимон шаклда бўлади. Уларни осмотик босимига нисбатан резистентлиги камдир. Шу туфайли ирсий сферацитоз касаллиги гемолитик анемия билан кечади. Гиперкапния билан кечадиган касалликларда эритроцитларнинг осмотик резистентлиги пасаяди. Чунки қонда СО2 миқдори кўпайганда эритроцитлар бўкади. Гиперхолистеринемия шароитида эритроцитларнинг осмотик резистентлиги ортади. Буни сабаби холестеринни эритроцитларнинг пардасига чўкиб уни мустахкамлашдир.
Эритроцитларнинг чўкиш тезлиги соғлом эркаклар қони эритроцитларни чўкиш тезлиги 3-9мм/соат бўлса, аёлларда эса унинг тезлиги 7-12мм/соат га тенгдир. Юқимли ялигланишли касалликлар, ёмон сифатли ўсмалар, коллагенозлар, нефрозлар ва тўқималарни парчаланиши билан кечадиган патологик жараёнларда эритроцитларнинг чўкиш тезлиги (ЭЧТ)ортиши кузатилади. Ялиғланишли касалликлар вақтида ЭЧТ ортиши қондаги оқсилларни (альбумин, глобулин, фибриноген) миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ. Нормал шароитда эритроцитларни мембраналари манфий заряди бўлганлигидан, улар бир-бирини итаради. Ион заряди кам бўлган йирик дисперсли оқсиллар (глобулин, айниқса фибриноген) эритроцитлар сатхида йиғилиб, уларни ион зарядини камайтиради. Бунинг натижасида эритроцитлар осонгина бир-бирига яқинлашади ва тезлик билан чўкади. Эритроцитларнинг чўкиш тезлигига бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Масалан, қонда холестеринни миқдорини ортиши ҳам ЭЧТ ни оширади, лейцитинлар аксинча камайтиради. Қоннинг қовушқоқлиги ва эритроцитлар миқдорининг камайиши билан кечадиган касалликларда (гидремия, анемия) ЭЧТ ортади. Қовушқоқлик ва эритроцитларнинг сонинг ортиши эса (сувсизланиш, эритроемия) ЭЧТ камайишига олиб келади. Гиперкапния ҳолатида эритроцитларни ичига кўп миқдорда сув кирганига кўра уларни солиштирма оғирлиги камаяди. Бундай ҳолда ЭЧТ секинлашади. Қон плазмасининг осмотик босими ортганида эритроцитлар тезрок чўкади. Бундай ҳолатда эритроцитлар сув йўқотади, уларни ҳажми кичраяди, солиштирма оғирлиги эса ортади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling