Pedagogik diagnostika
Download 1.85 Mb.
|
ДИАГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий фикрни ўрганиш (сўровнома, интервью, тест) методи
Суҳбат методи - анънавий педагогик методлар туркумига кириб, диалог, дискуссия тарзида ўтказилади. Ушбу метод орқали инсоний муносабатлар, уларнинг истиқболдаги режалари, қарашлари ва хусусий фикрларини ўрганиш мумкин. Педагогик суҳбат оддий суҳбатдан фарқ қилади. Ушбу метод орқали суҳбатдошнинг ички оламини ўрганиш, унинг дунёқараши, келажакдаги режалари билан танишиш имконияти туғилади. Тa’lim-tarbiya тизими сифатини оширишда, такомиллаштиришда yoki yaratilgan ilmiy farazlarning qanchalik to’g’ri ekanligini aniqlash maqsadida suҳbat usлубidan foydalaniladi.
Суҳбат методи – таълим муассасаси ўқитувчилари ва таҳсил олувчилар жамоаси билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан, якка ва гуруҳли тартибда иш олиб борилганда қўлланилади. Suҳbat методини tadbiq etishdan oldin reja tuziladi, uni amalga oshirish yo’llari belgilanadi, natijalar taҳlil qilinadi va tegishli xulosaga kelinadi. Бу метод сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик кўришини талаб этади, чунки у текшираётган шахс билан бевосита алоқада бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини ёзмасдан эркин муомала шаклида қўлланилади. Суҳбат методидан фарқ қилиб, интервью олиш методи саволларни олдиндан белгиланган изчилликда интервью йўли билан баён қилишни назарда тутади. Бунда жавоблар магнит тасмасига ёки кассеталарга ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш назарияси ва амалиётида интервью ташкил этишнинг бир неча усуллари мавжуд: - гуруҳлар билан ишлаш; - интенсив, ривожлантирувчи; - синаш ва бошқалар. Ижтимоий фикрни ўрганиш (сўровнома, интервью, тест) методи – тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёнидир. Бу метод орқали ўрганилаётган муаммонинг ечимини топиш йўллари белгиланади. Сўраш саволлари мантиқий изчилликда, назокатли шаклда бўлгани мақсадга мувофиқ. Қуйилаётган саволлар аниқ ифодаланиши, мавжуд нуқсон ва салбий оқибатларнинг олдини олишга мўлжалланган бўлиши лозим. Сўралган саволга тўлиқ жавоб олиш билан бирга, қатъий шаклда:«ҳа», «йўқ» тарзида ҳам жавоб олинади. Сўрашнинг модификациялаштирилган шакли – интервьюдир. Интервьюдаги саволлар олдиндан тайёрланиб, суҳбатдошига узатилади. Олинган жавоблар ҳар доим ҳам педагогик муаммони яхлитлигича таҳлил қилишга имконият яратмайди, чунки интервью жавоблари кенг жамоатчилик ичида таҳлил қилинади. Шу сабабли суҳбатдош айрим пайтлари ўз фикрини аниқ, ва равшан, баралла айтишга ийманади. Тест методи –ижтимоий фикрни ўрганиш, кичик вақт ичида бирон муаммога жавоб топиш, таҳсил олувчиларнинг билим даражаси ва фанларни ўзлаштириш даражасини ўрганиш учун қўлланилади. Тест методи қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги маълумотга эга бўлишга, улкан аудитория билан ишлашга имконият яратади. Test sinovlari орқали таҳсил олувчиларнинг bilimlari қисқа муддат ичида yoppasiga aniqlaнади va baҳolaнади. Масалан, ХХ асрнинг ўрталарида абитуриент бирон бир олий ўқув юртига кириши учун деярли бир ой мобайнида бир неча фандан имтиҳон топширар ва уларнинг жавобларини кутиш учун анча вақт сарфларди. Баҳолар кўп ҳолларда субъектив қуйилар, имтиҳон қилинаётган фанлар жавоблари бирин-кетин чиқарилар, натижада адабиёт шинавандаси биринчи имтиҳондан натижаси салбий баҳоланса, кейинги имтиҳонга кириш ҳуқуқидан маҳрум этиларди ва шу боис ёшларнинг талайгина қисми ўз севган касбини эгаллай олмасди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ ёшларнинг билимига холисона ёндашиш, улар иқтидорини юзага чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларига кириш учун 1993 йилдан эътиборан абитуриентларнинг билим даражасини баҳолаш учун бир кунда (1 август) ва айнан бир хил вақтда тест синовлари ўтказилади. Тест жавоблари қисқа муддат ичида таҳлил қилиниб,объектив баҳоланади. Тест методи орқали ёшларнинг билими баҳоланиши уларнинг фанларни ўзлаштирганлик даражасини холисона баҳолашга ёрдам беради ва иқтидорини ёрқинроқ ифодалашга замин яратади. Test savollarining o’rni va ularning mazmunan rang-barang qilib tuzilishi, кўп вариантда қўлланилиши тадқиқ қилинаётганларнинг mustaqil fikrlarini o’stiradi, kelajakni real baҳolash qobiliyatini taraqqiy ettiradi. Ilmiy tadqiqotларda test, so’rovnomalar методи etakchi bo’lib ҳисобланади. So’rovnoma - anketa metodi qo’llanilganda yaratilgan ilmiy farazning yangiligini bilish, aniqlash, тадқиқ қилинувчиларning yakka yoki guruҳli fikrlari, qarashlarini ўрганишга имкон яратилади; qanday kasblarga qiziqishlarini, kelajak orzu-istaklarini bilish va tegishli xulosalar chiqarish, tavsiyalar berish maqsadida o’tkaziladi. Тест, анкета саволларини ишлаб чиқиш мураккаб илмий жараёндир. Пировард натижада тадқиқот натижаларининг ишончлилиги анкеталар мазмунига, берилаётган саволлар шаклига, тўлдирилган анкеталар сонига боғлиқ бўлади. Одатда тест саволларининг маълумотларини компьютерда математик- статистика методлари билан ишлов беришга имкон берадиган қилиб тузилади. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling