Pedagogik diagnostika


Download 1.85 Mb.
bet62/97
Sana26.09.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1688289
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97
Bog'liq
ДИАГ

- биринчидан, ҳар қандай тарбиявий иш мақсадли фаолиятдир;
- иккинчидан, тарбиявий иш бошқа барча фаолият турларидан фарқ қилади;
- учинчидан, ташхисланувчининг ёши, жинси, мотивлар доираси инобатга олинади;
- тўртинчидан, тарбиявий ишнинг бир сифат ҳолатидан бошқа юқорироқ сифат ҳолатига ўтиш зарурати билан характерланади.


Tarbiyaviy ishlarni rejalashtirishni tashxis etish. Tarbiyaviy ishlarni rejalashtirishni tashxis etish бир неча йўналишларда амалга оширилади. Таълим муассасадаги тарбиявий ишларнинг мақсадга йўналганлиги ва уюшқоқлигини таъминлайдиган субъектларнинг фаолияти ўрганиолади; режалаштириш, ташкиллаштириш, раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш аҳволи ташхисланади; тарбиявий ишларни режалаштиришда улар мақсадга йўналтирилганлик, тизимлилик, прогностиклик, даврийлик хусусиятларига эга бўлса, самара бериши мумкинлиги қайд этилади.
Тарбиявий ишларни оқилона режалаштирилганлигини tashxisлашда:
а) тарбиявий иш механизми объектнинг мураккаблигига ва субъект имкониятларига мос келса;
б) етарли заҳира (вақт, бошқарувдаги ечимлар ва б.) мавжуд бўлса;
в) мезонлар тўғри танланган бўлса;
г) яхши ривожланган тескари алоқа тизими мавжуд бўлса;
д) инсон омили ҳисобга олинган бўлса самарали натижа бериши инобатга олинади.

Тарбиявий ишларнинг самарасини tashxisлаш натижасида тарбиячининг мувофиқлаштириш функциясини режалаштириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва баҳолаш вазифалари билан уйғунликда бажарилиши умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг интеллектуал жиҳатдан вояга етишига, маънавий баркамол шахс бўлиб шаклланишига ва педагог ходимларнинг илмий-маънавий жиҳатдан ўсишига, сиёсий ва фуқаролик позициясининг мустаҳкамланишига олиб келади.


Таълим муассасасида тарбиявий ишларни бошқарувчи фаолияти тарбиявий жараённи ташкил этишда ижобий натижаларга эришиш учун жамоада зарурий шароитларни яратиш, интеллектуал ёшларни тайёрлаш ва яхлит таълим тизимини ривожлантиришдан иборат ҳисобланади ва ўз навбатида тарбиявий ишларни режалаштириш самарадорлигини таъминлай олиш қобилиятига боғлиқдир.
Тарбиявий ишларни режалаштириш самарадорлигини таъминлай олиш — бу таълим муассасаси жамоасини уюштира билиш, яъни жамоада аҳиллик, бирдамлик ва ҳамкорликни вужудга келтириш жамоа аъзоларини жипслаштира олиш ва иккинчидан, тарбиячининг шахсий ишини тўғри ташкиллаштира олиш қобилиятидир.
Тарбиявий ишлар сифатини ошириш ўқитувчидан ўз ишини ташкил қила билиши, бошқарув фаолиятини тўгри режалаштириши, топшириқ ижросини текшириш, ўқувчилар фаолиятини баҳолаш ҳамда турли хил қарорлар қабул қилиши ва уни назорат қила олиши; тарбиявий тадбирларни жамоа билан биргаликда ташкил қила олиш қобилияти; тарбиявий тадбирлар сценарийларини тузиш, тарбиявий масалаларга оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлиш; турли манбалардан иш учун зарур ахборотларни олиш маданияти; ота-оналар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиши, мавжуд педагогик қийинчиликларни компетентли баҳолай олиши, ечимини топа олиши, иш ҳақида қисқа ва аниқ гапириш, нутқ қобилияти, тинглай билиш маданияти; асосланган қарорларни мустақил ва тез қабул қила билиш, мақсадларга эришишда ўқувчиларнинг маънавий манфаатдорлигини таъминлаш қобилиятлари ва бошқалар назарда тутилади.
Pedagogik diagnostika asosida uzluksiz ta’limda tarbiyaviy ishlarni rejalashtirish таълим мазмунида, ўқитиш методларида, дарс шаклида, ўқитиш турларида, ўқитиш воситаларида намоён бўлади.Таълим муассасаларида тарбиявий ишларни режалаштириш инновцион ёндашув асосида олиб борилса мақсадга мувофиқ. Бунда тарбиявий ишларнинг вақтга боғлиқлик хусусиятларига кўра кунлик – энг зарур, ҳафталик – зарур, ойлик – улгурилиши зарур бўлган ва йиллик – босқичма-босқич амалга ошириладиган ишлар каби тоифаларга ажратишлари ҳамда шунга кўра режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, назорат ва таҳлил ишларини қамраб олади.
Мазкур тоифалар бўйича бажариладиган ишларни режалаштириш ва ташкил этишда ташхис қилинувчининг режаларни мувофиқлаштириши тарбиявий мақсадларга эришишда самарали ҳисобланади. Диагностика жараёнида инобатга олинадиган бир қанча омиллар бор-ки, булар бевосита мактаб фаолияти бошқарув тизимида ташхис қилинувчи шахсининг инновацион фаолияти билан боғлиқ бўлиб, юқорида изоҳланган тоифалар асосида босқичма-босқич амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда қуйидаги ташхис қилиш параметрлари бўйича эришилган ютуқлар асос қилиб олинади.

  1. Ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича билимлар беллашувидаги иштироки ва уларнинг натижалари.

  2. Таълим-тарбия сифати мониторинги натижалари.

  3. Фан олимпиадасининг вилоят босқичи натижалари.

  4. “Инглиз тили билимдонлари” кўрик танлови натижалари.

  5. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови натижалари.

  6. “Йилнинг энг яхши мактаб директори” кўрик-танлови натижалари.

  7. “Йил методисти” кўрик-танлови натижалари.

  8. “Энг яхши мактаб веб-сайти” кўрик-танлови натижалари.

  9. “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” кўрик-танлови натижалари.

  10. “Энг яхши ўқувчи веб-сайти” кўрик-танлови натижалари.

  11. “Энг яхши электрон ахборот ресурслари” кўрик-танлови натижалари.

  12. Илғор иш тажрибаларнинг республика миқёсида оммалаштирилиши.

  13. Вазирлик томонидан тавсия этилган педагогик инновацияларнинг амалиётга самарали жорий этилганлиги.

  14. “Энг обод таълим муассасаси” кўрик-танлови натижалари.

Тарбиявий ишларнинг самарасини tashxisлашда илмий асосланган маълумотларга таяниш зарур ҳисобланади. Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш масаласининг кўп қиррали ва мураккаблиги бугунги таълим тизимида педагогик компетентлик муаммосининг ҳозирги замон тарбия назарияси ва амалиёти учун муҳимлигини кўрсатиб бермоқда. Чунки бу вазифани ўқитувчи маҳорати, унинг етуклиги, чуқур касбий билими, кўникма ва малакаси, махсус билимисиз амалга ошириб бўлмайди. Бу борада таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, таълим-тарбия сифатининг йўналишларини белгилашда энг мақбул йўлларни топишга уринишлар билан стратегик режалаштиришнинг уйғунлашуви алоҳида ўрин эгаллайди. Таълим тизимида тарбиявий ишларни режалаштиришнинг ҳам устунликларини, ҳам унинг заиф томонлари ва камчиликларини синчковлик билан ҳисобга олиш, таҳлил ва ташхис қилиш яна бир муҳим омиллардан ҳисобланади.
МАВЗУ ЮЗАСИДАН SAVOLLAR VA ТOPSHIRIQLAR

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling