Pedagogika instituti informatika kafedrasi


Download 5.74 Mb.
bet7/17
Sana19.08.2023
Hajmi5.74 Mb.
#1668491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Majmua 2021

SELECT инструкцияси
Энди эса SELECT буйруғи орқали factory жадвалидан сўровлар ҳосил қилишни кўрайлик.
SELECT буйруғи. SELECT буйруғи SQL тилининг асосий буйруқларидан бири ҳисобланади. Бу буйруқ маълумотлар қатори билан барча амалларни таъминлайди.
Қуйида SELECT буйруғининг асосий имкониятлари келтирилган.
а) барча маълумотларни кўриш.
SELECT* from factory;
(*) белгиси factory жадвалининг барча устунларини танлаш кераклигини билдиради.Бу натижани SELECT буйруғидан кейин барча устунлар номини бериш билан олса бўлади:
SELECT Name, Dob, Pol, Los, Dept, Salary, Telno
FROM factory ;
Натижада экранда 1- жадвалнинг барча устунлари пайдо бўлади. Устунлар тартиби SELECT буйруғида белгилангандек бўлади.
б) устунларни танлаб чиқариш.
Устунларни алоҳида чиқариш учун SELECT буйруғида кўрсатиш керак:
SELECT Name, dept FROM factory;
Натижада Name ва deptдаги жадвалларни олишимиз мумкин.
в) Сатрларни танлаб кўриш.
Маълумотлар билан ишлаганда кўпинча жадвалдан фақат аниқ бир сатрни кўриш ҳоллари учраб туради, бундай ҳолда SELECT буйруғининг умумий кўриниши қўйидагича бўлади;
SELECT- устунлар номи;
FROM- жадваллар номи;
Where –сатр танлаш шарти;
1-жадвалдаги ишчи ходимларни танлаш учун қўйидагиларни киритиш керак бўлади.
SELECT Name, dept
FROM factory
Where dept admin; буйруғини бериш лозим бўлади.
Натижада экранда қўйидагилар ҳосил бўлади.
Name Dept
Rustam B admin
Joan A admin
SELECT операторининг синтаксиси
SELECT оператори SQL тилининг энг кўп қўлланиладиган оператори ҳисобланади. SELECT операторини синтаксиси қуйидагича:
SELECT [ALL/DISTINCT] <атрибутлар рўйхати>/*
FROM <жадваллар рўйхати >
[WHERE <танлаш шарти >]
[ORDER BY < атрибутлар рўйхати >]
[GROUP BY < атрибутлар рўйхати >]
[HAVING <шарт>]
[UNION< SELECT операторли ифода>]
Квадрат қавслрда операторни ёзишда қатнашиши шарт бўлмаган элементлар кўрсатилган. ALL калит сўзи натижага шартни қаноатлантирувчи барча сатрлар , шунингдек такрорланувчи сатрлар ҳам киришини билдиради. DISTINCT калит сўзи натижага такрорланувчи сатрлар киритилмаслигини билдиради.Кейин боланғич жадвалдаги атрибутлар рўйхати кўрсатилади. Бу атрибутлар натижавий жадвалга киритилади. * символи натижавий жадвалга бошланғич жадвалнинг барча атрибутлари киритилишини билдиради.
Операторда қатнашиши шарт бўлган сўзлардан FROM сўзи хисобланади. Бу сўздан кейин танлов бажариладиган жадваллар номи кўрсатилади.
Танлаш ифодасида WHERE калит сўзидан кейин жадвал сатрларини танлаб олиш шарти кўрсатилади. Бунда натижавий жадвалга WHERE ифодасидаги шарт рост қиймат қабул қиладиган сатрлар киритилади.
ORDER BY калит сўзи натижавий жадвал сатрларини кўрсатилган устунлар рўйхати бўйича тартиблаш амалини билдиради.
GROUP BY калит сўзидан кейин группаланадиган атрибутлар рўйхати кўрсатилади.
HAVING ифодасида ҳар бир группага қўйиладиган шартлар кўрсатилади. (GROUP BY ва HAVING калит сўзлари кейинроқ тушунтирилади)
FROM, WHERE ва ORDER BY калит сўзлари SQL тилининг қолган маълумотларни манипуляциялаш операторларида ҳам шу тарзда ишлатилади.
Сўровлар яратишни аниқ мисол учун кўриб ўтамиз (1-расм)

1-расм
Student exam_st




Download 5.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling