Pedagogika instituti informatika kafedrasi


Download 5.74 Mb.
bet6/17
Sana19.08.2023
Hajmi5.74 Mb.
#1668491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Majmua 2021

Жадвалларни ўчириш
Жадвални ўчириш имконига эга бўлиш учун жадвал эгаси (яъни яратувчиси) бўлишингиз керак. Фақат бўш жадвални ўчириш мумкин. Қаторларга эга бўлган тўлдирилган жадвални ўчириш мумкин эмас, яъни жадвал ўчиришдан олдин тозаланган бўлиши керак.
Жадвални ўчириш буйруғи қуйидаги кўринишга эга:
DROP TABLE< table name >;
Масалан: DROP TABLE Salepeople;
Бунга кўра, Salepeople жадвали ўчирилади.
Жадвалларни ўзгартириш
Жадвални ўзгартириш учун ALTER TABLEбуйруғидан фойдаланилади.
Бу команда жадвалга янги устунлар қўшиш, устунларни ўчириш, устунлар катталигини ўзгартириш ҳамда чекланишларни қўшиш ва олиб ташлаш имкониятларига эга.
Бу команда ANSI стандарти қисми эмас, шунинг учун ҳар хил тизимларда ҳар хил имкониятларга эга.
Жадвалга устун қўшиш учун команданинг типик синтаксиси:
ALTER TABLE ADD ;
бу ерда table name- жадвалнинг номи, column name– устуннинг номи, data type– маълумотларнинг тури, size – ўлчови.
Масалан : ALTER TABLE Salepeople ADD Phone CHAR(7);
Бунга кўра, Salepeople жадвалига Phone номли устун қўшилади, устундаги маълумотларнинг тури символли бўлиб, узунлиги 7та символдан иборат.
Маъруза №3
SQL – ТИЛИДА СЎРОВЛАР
- SQL тилида сўровлар ташкил қилиш
- SELECT инструкциясива унинг синтаксиси
-SQL тилида маълумотларни саралаш. ORDER BY конструкцияси
SQL тилида сўровлар ташкил қилиш
Сўров тили - маълум талаблар асосида маълумотлар базасига мурожаат қилиб, ундан сўров талабларига жавоб берадиган натижаларни олиш тили.
Барча реляцион турдаги маълумотлар базасига мурожаат қилиш, улардан тегишли маълумотларни олиш учун SQL ишлаб чиқилган.
SQL тили ҳозирги пайтда ихтиёрий маълумотлар базасига сўров бериб ундан жавоб олишни таъминловчи андозавий восита ҳисобланади. Бу тилда сўровлар қандай воситалар ёрдамида ташкил қилишга тўхтаймиз. Сўров натижасини жавоб сифатида жадвал кўринишда олиш мумкин.
SQL тили ёрдамида ташкил этилган қуйидаги жадвални кўриб чиқайлик.
1-жадвал

Name

Dob

Pol

Los

Department

Salary

Telno

Rustam B

17Ғ01Ғ50

M

22

Admin

2700

1338234

Erkin J

20Ғ02Ғ55

M

17

Worker

2300

1445754

Baratov B

02Ғ07Ғ75

M

21

Sales

2250

650613

Raul F

05Ғ07Ғ62

M

12

Worker

2250

420627

Edvin E

19Ғ12Ғ69

M

4

Account

2000

1334567

Maria G

20Ғ11Ғ72

F

4

Sales

2100

905994

Bianca A

14Ғ03Ғ75

F

5

Service

1950

678908

Saidova A

01Ғ02Ғ79

F

1

Service

1900

678911

Dolly O

07Ғ11Ғ69

F

14

Account

2000

678987

Clint E

12Ғ12Ғ70

M

5

Tecknic

2400

556467

Joan A

25Ғ04Ғ62

F

11

Admin

2550

551543

Robert R

30Ғ06Ғ61

M

10

Technic

2470

1335675

Ушбу жадвал 7 устун ва 12 сатрдан иборат, ҳар бир устун ўз номига эга. Name- хизматчилар исми, Dob - туғилган кун, санаси Pol - жинси, Los - фабрикадаги иш стажи, Department - фабрикадаги хизматчи ишлаётган бўлим, Salary -ходимларнинг ойлик маоши, Telno - телефон рақами. Бу кўриниш матрица атрибутлари номи билан юритилади, ҳар бир сатр аниқ хизматчи хақидаги маълумотни ўз ичига олади.


Ҳар бир устун эса ҳар хил узунлик ва турга эга эканлигини этиборга олиб борамиз. Name устунида фабрика ходимларининг фамилиялари қўлланилмоқда, яъни максимал узунлиги 15 ўринга эга бўлган сўзлар. Кейинги Dob устуни сана турига, бошқа узунликка ва ҳ.к. га эга. Устуннинг тури ва узунлиги унинг атрибутлари ҳисобланади. 1-устундан кўриниб турибдики, бу тарафлар ҳар хил ва шунинг учун ҳам жадвални белгилашда улар тегишли тарзда аниқланиши керак.
Ниҳоят, 1-жадвални бошқа жадвалдан ажрата олиш учун у ўзининг номига эга бўлиши керак. Шу ерда ва бундан буён ҳам 1-жадвалга “Factory” номини берайлик. Жадвалларни тузишда уларда 2 та бутунлай бир хил сатр бўлмаслиги керак.
Шуни эътиборга олиш керакки, жадвалдаги ҳамма устунлар ҳам бир маънода ҳар бир сатрни аниқлайвермайди. Масалан, Pol, Los, Salary устунлари бир-бирини нусхасини олувчи номларни ўз ичига олади. Бу шуни англатадики, улар кам функционал юкламага эга, яъни улар ҳар бир сатрни бир маънода аниқлаш учун яроқли эмас. Бундан ташқари, улардан бу жадвал нима ҳақида эканлигини аниқлаш қийин. Келтирилган жадвалда Name ва Telno устунлари бир маънода ҳар бир сатрни аниқлашга ижозат беради.
Ҳар бир сатрни бир маънода аниқлаб бера оладиган устунлар ёки устунлар гуруҳи калитли деб аталади. Улар 1-жадвални тузишда албатта алоҳида ажратилишлари керак.

Download 5.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling