Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил ишларини ташкил этишда ўқув-амалий ўйинлардан фойдаланишнинг назарий асослари


Кейс-стади услубининг касбий фаолият ва ўйин асосидаги қисмлари нисбати


Download 1.25 Mb.
bet9/19
Sana24.01.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1117032
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
Мустақил таълим дис

Кейс-стади услубининг касбий фаолият ва ўйин асосидаги қисмлари нисбати



Касбий фаолият

Ўйин фаолияти

Тақлид объекти

“Фалокатлар”нинг амалга оширилиши, фурсатнинг қисқалиги, фавқулодда вазиятга тўсатдан тушиб қолиш

Ўйин вазиятидан кўзда тутилган мақсад

Ўйиндан кўзда тутилган мақсадларни ифода қилиш

Амалий вазиятни таҳлил қилишнинг мавжуд қоидалари

Уларнинг асосида ўйин қоидаларини жорий этиш

Роллар тўплами

Ролларнинг тўлдирилиши ва тақсимланиши, қўшалоқ ролларнинг ижро этилиши, ҳар бир ролнинг манзарасини яратиш, ролнинг ижросига берилган баҳоларнинг изчиллиги

Амалий вазиятдаги можаро

Мақсадлари бир-бирига зид ролларнинг жорий этилиши, баҳо натижаларини визуал тақдим этиш, фавқулодда ҳолатлар, “фалокатлар”нинг ташкил этилиши, ҳаракатлардани зиддиятларнинг тузилиши

Баҳолаш тизими

Жарима солиш, рағбатлантириш, мукофатлаш тизими, ўйин натижаларини визуал намойиш этиш

Ҳужжатлар асосида таъминлаш

Ўйинчилар учун таништириш белгилари ва бошқа рамзий белгиларни яратиш.

2.2. “Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинини ташкил этиш амалиёти ва уни ўтказиш услуби. Ҳозирги замон дидактикасида мустақил иш муаммосини тадқиқ қилишда сўнгги йилларда таълим назарияси ва амалиётида рўй бераётган ўзгаришларни ҳам назарда тутмаслик мумкин эмас. Мазкур муаммо бўйича тўпланган назарий қоидалар ва амалий ечимлар маълумотлари асосида [103, 104, 201] “Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинлари ишлаб чиқилган.
Ушбу тадқиқодимиз бағишланган ўқув-амалий ўйиннинг моҳиятини баён этишга киришамиз. Бу ўйинда биз педагогик ихтисосдаги талабалар фаолиятининг энг муҳим жиҳатларини, мустақил фаолиятини, ижодий фаолиятини, мустақил ижодий фаолиятини муҳокама қилиб, шакллантирамиз. Тадқиқодимизнинг I бобида мазкур тушунчалар ҳақида батафсил тўхталганмиз.
Талабаларнинг мустақил ижодий фаолиятини ривожлантириш ва шакллантириш, унинг тажрибасини тадқиқ этиш учун таълим беришнинг турли шакл ва услубларидан фойдаланилади. Биз ана шу мақсадда ушбу амалий ўйиндан педагогиканинг ижодий муаммоли изланиш услуби сифатида фойдаланишни таклиф этамиз.
Ушбу ўқув-амалий ўйин тадқиқодимизда педагогик ихтисосдаги талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш муаммосини тадқиқ этиш услуби ҳам бўлиб, унда, энг аввало, талабалар ўқув фаолияти мазкур турининг ижодий жиҳатига эътибор берилади, чунки мустақил ижодий иш талабанинг олий ўқув юртидаги ўқиш жараёнида шаклланиб боришининг энг юқори босқичи деб тушунилади. Бундан ташқари, шуни назарда тутиш керакки, биз педагогика олий ўқув юрти талабасида ижодий мустақилликни шакллантириш билан бир вақтда уни бўлажак ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этишга ўргатамиз, яъни, биз талабанинг ўзининг мустақил ишини тадқиқ этибгина қолмасдан, айни вақтда уни ўзининг ҳозирги ва бўлажак илмий-услубий фаолиятида ўйин асосида таълим бериш усулларидан фойдаланишга ўргатамиз ҳам.

ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ





  1. Ўйиннинг таснифи.

  2. Умумий вазифа.

  3. Ўйиннинг яхлит схемаси (95-б.).

  4. Ўйин қоидалари, баҳолаш учун асос қилиб олинадиган кўрсаткичлар тизими.

  5. Блокларни тартибга солиш жадвали (1-жадвал; 97-б).

  6. Блоклараро кўрсаткичларни тартибга солиш жадвали (№№2-10; 98-106-б).

  7. “Талабанинг шахсий хусусиятлари” жадвали (№11; 107-б)

  8. “Ўйин иштирокчилари фаолиятининг умумий баҳоси” (№12,188-б)

  9. Мактабгача тарбия педагогикаси ва психологияси факультети талабаларининг мустақил иши модели (4-схема; 134-б).

ЎЙИН ТАСНИФИ


“Педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг мустақил иши” ўқув-амалий ўйинида мустақил иш – ўқув фаолиятининг энг муҳим тури ҳисобланади.


Амалий ўйин мақсадининг йўналишига кўра ўқув-тадқиқод ўйини ҳисобланади.
Ўйин иштирокчиларининг биргаликдаги ҳаракатлари шаклан индивидуал ва группавий фаолият даражасида биргаликда ҳаракат қилишдан иборат ўйиндир.
Ушбу ўқув-амалий ўйин ҳар бири 5-7 кишидан иборат уч-тўртта гуруҳ учун мўлжалланган.
Бу ўйинни ўтказишда биз педагогика олий ўқув юртлари юқори курсларининг талабалари билан кифояланамиз.
Ахборотни ишловдан ўтказиш ва узатиш усулига кўра – у натижаларни эксперт ишловидан ўтказиш учун оддий техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган амалий ўйин ҳисобланади.
Ўйин вақтининг суръатига кўра – амалий ўйин шартли равишда тезлаштирилган вақт мобайнида ўтказилади.
Бу ўқув-амалий ўйинда оғзаки, ёзма, визуал, шахслараро алоқа турларидан фойдаланилади.
Ўйиндан кўзда тутилган мақсадлар қуйидагилардан иборат:
1. Бўлажак педагогнинг мустақил ишини ташкил этиш муаммосини ҳал этишга киришиш. Бунинг учун: муаммо бўйича мавжуд билимларни ишга солиш; мустақил иш бўйича ўз кўникма ва малакаларига таяниш; муаммони ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиб, уларнинг натижаларини кузатиш лозим.
2. Шахснинг муомала тоифаси билан боғлиқ муҳим касбий хусусиятларни шакллантириш.
3. Мустақил ижодий фаолият кўникмаларини ҳосил қилиш.
4. Педагогнинг касбий фаолиятини шакллантириш жараёнини ўқув-амалий ўйин воситасида фаоллаштириш.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling