Педагогика ва психология Тошкент – 2022 йил


Download 223.66 Kb.
bet47/61
Sana01.03.2023
Hajmi223.66 Kb.
#1239218
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
ТЕСТЛАР 2022 апрель

3.2. Олий таълим дидактикаси



1

Таълим жараёни, мазмуни, қонуният ва тамойиллари, шакл, метод ва воситаларини илмий асослаб берувчи таълим назарияси, педагогиканинг алоҳида соҳаси

Дидактика

2

Аниқ вақт доирасида илмий жамоатчиликка муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш модели сифатида тақдим этиладиган барча илмий ютуқларга тегишли тадқиқот вазифаларини ҳал этиш намунаси сифатида қабул қилинган назария бу-…

Парадигма

3

Ўқитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли

Метод

4

Педагогикада таълимнинг хусусий қонуниятларидан бири, яъни таълим натижалари ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўникмаларига; таълим самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти ҳажмига; билим ва кўникмаларни ўзлаштириш самарадорлиги уларнинг амалда қўлланилишига; ўқувчиларнинг ақлий ривожланиши ўзаро алоқадор билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиш ҳажмига тўғридан тўғри боғлиқлиги тўғрисидаги қонцуният қандай номланади?

Гносеологик

5

Мақсадга йўналтирилган, педагогик фаолият таъсирида ташкилий шакллантирилган ва мазмунан бойитилган жараён бу-

Педагогик жараён

6

Эстетик, ахлоқий, сиёсий, иқтисодий каби мақсадларга мувофиқ бўлган ижтимоий меҳнат тури

Педагогик фаолият

7

Ўқитувчи томонидан мавзуга оид далил, ҳодиса ва воқеаларнинг яхлит ёки қисмларга бўлиб, тасвирий воситалар ёрдамида образли тасвирлаш йўли билан ихчам, қисқа ва изчил баён қилиниши

Ҳикоя

8

Талабаларнинг бошланғич билим даражаси ва уларнинг янги мавзуни ўзлаштиришга тайёргарлигини аниқлаш учун дарс аввалида ёки сўнггида қўлланиладиган метод

Катехизисм (қисқа баёнли) суҳбат

9

Янги билимларни муаммоли тарзда эгаллашга йўналтириладиган суҳбат

Эвристик суҳбат

10

Ўқув материали мазмунини исбот, таҳлил, умумлашма, таққослаш асосида баён қилиш

Тушунтириш

11

Маърузанинг самарадорлигини таъминлаш шартлари

Режа тузиш; маъруза бандларини мантиқийлик ва кетма-кетликда баён этиш; ҳар бир бандини қисқача хулосалаш

12

Кўргазмали метод турлари тўғри белгиланган қаторни кўрсатинг

Намойиш, тасвирлаш, экскурсия

13

Ҳодисалар ва жараёнлар, ууларнинг рамзий кўринишлари – чизма, порт, расм, фотосурат, ясси моделлар ва бошқалар ёрдамида кўрсатиш

Тасвирлаш

14

Талабалар томонидан ўзлаштирилган назарий билимлар ёрдамида уларда амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш методи

Амалий

15

Ақлий ёки амалий (жисмоний) ҳаракатларни бажариш кўникмаларини эгаллаш йўлидаги кўп марта такрорланиш

Машқ

16

Дидактик тизим бу-

маълум мезонларга кўра танланган яхлит таълим

17

Дидактик тизимни яратар экан, Гербарт иккита асосий ғояга таянди:

ирсий ёки орттирилган руҳий мойиллик мавжуд эмас;ақлий фаолият ғоялар асосида шаклланади

18

"Кашфиётлар орқали" ўрганиш концепцияси кимга тегишли

Жером Брукнер

19

Замонавий олий таълим дидактикасининг фалсафий тизимлари-

прагматизм, рационализм, эмпиризм, технократизм

20

Касбий фаолиятнинг яхлитлигини таъминлайдиган дидактик тайёргарлик-

мақсадга мувофиқлик, технологик ва самарали натижавийлик

21

ОТМ таълимининг асосий мақсади

ўзлаштирилаётган аниқ касбий фаолиятнинг ажралмас таркибини шакллантириш

22

Педагог кадрларни дидактик тайёрлашнинг асосий вазифаларидан бири-

бўлажак мутахассислар ўртасида дидактик билимлар тизимини шакллантириш

23

Б.Т.Лихачёв таърифича: "Шакллар, методлар, ўқитиш усуллари, таълим воситаларининг махсус мажмуавий тузилмаси бу-…"

педагогик технология

24

Олий таълим дидактикасида қуйидаги педагогик тизимлар мавжуд:

классик маъруза;"маслаҳатчи", "репетитор" тизимлари; дастурий ўқитиш

25

ХХ асрнинг 50-йилларида таълим жараёнида техник воситаларни қўллаш ------- йўналишини белгилаб берувчи омил дея эътироф этилди

«таълим технологияси»

26

Педагогик технологиянинг марказий муаммоси -

таҳсил олувчи шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлаш

27

Инсон ва жамият ўртасида юзага келувчи муносабатлар жараёнида инсон омили, унинг қадр-қиммати, шаъни, ор-номуси, ҳуқуқ ва бурчларини ҳурмат қилишга асосланувчи тамойил

таълимни инсонпарварлаштириш

28

Ўқув материалидаги қонуниятларни акс эттирилиши; шахс томонидан тушуниши ва ўзлаштириши учун тўғри шарт-шароит яратилишини таъминлайдиган дидактик тамойил

Таълимнинг илмийлик тамойили

29

“Китоб ул-атфол”, “Амалиёти ислом”, “Аҳоли жўғрофиясига кириш”, “Россиянинг қисқача географияси” асарларининг муаллифи

Маҳмудхўжа Беҳбудий

30

“Абудфайзхон”, “Арслон”, “Восеъ” “Адабиёт қоидалари”, “Аруз ҳақида” дидактик асарлар муаллифи

Фитрат

31

Ўқув жараёнининг ташқи ифодаси, унинг ички моҳияти, мантиғи, мазмуни учун қобиқ бу-...

шакл

32

Ўқув жараёнининг предметли қўллаб-қувватланиши, янги материални ўзлаштириш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан фойдаланиладиган объект бу-..

восита

33

Ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули, белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражаси

натижа

34

Ўқитишнинг тарбиявий вазифаси:

шахснинг маънавий-ахлоқий ва эстетик тасаввурлари, хулқ-атвори ва дунёқарашини шакллантириш

35

Ўқитишнинг ривожлантирувчи вазифаси:

шахснинг сенсорли ва ҳаракатланиш соҳалари, эмоционал-иродавий, интеллектуал соҳаларини ривожлантириш

36

Таълим - тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда шаклланган дунёқарашлар мажмуи

Маълумот

37

Малаканинг таркибий қисми бўлиб, ҳаракатнинг айрим қисмларини ниҳоятда тез, аниқ ва мақсадга мувофиқ равишда бажарилиш қобилияти

Кўникма

38

Таҳсил олувчиларнинг билим эгаллаш ва меҳнат жараёнидаги ҳаракатини муайян шароитда мақсадга мувофиқ шакллантириш ва шу орқали ўқишда ва меҳнат фаолиятида ижобий натижаларга эришиб, онгли бажаришга тайёр бўлиш

Малака

39

Ўрганилаётган объект ҳақидаги умумий тасаввур асосида уни тушунишни таъминловчи, аста-секин чуқурлашиб борувчи жараён

дидактик материални англаш

40

Таҳсил олувчининг билиш фаоллиги унинг билиш жараёнидаги .... намоён бўлади.

интеллектуал мулоҳазасида, умумий ва алоҳида топшириқларни бажаришида

41

Дидактик мотивация

билим олишга бўлган ички эҳтиёж, қизиқиш

42

Мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши

касбий компетентлик

43

Ўзини ўзи самарали баҳолаш омиллари:

Шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш (ўзи тўғрисидаги ижобий маълумотларни тўплаш);. Ўзини-ўзи назорат қилиш (ўзи тўғрисидаги шахсий фикрнинг атрофдагилар томонидан унга берилаётган баҳога мос келиши.

44

Талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим

Шахсга йўналтирилган таълим

45

Шахсга йўналтирилган таълимнинг асосий белгилари -

ижодий топшириқлар; креатив ѐндашишни тақозо этувчи вазифалар

46

Таълим олувчида янги ғоя, меъѐр, қоидаларни яратиш, ўзга шахслар томонидан яратилган илғор ғоялар, меъѐр, қоидаларни табиий қабул қилишга оид сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратадиган таълим

Инновацион таълим

47

Дидактикада қонунларнинг аниқ шароитларидаги ҳаракат ифодаси бу-...

таълим жараёни қонуниятлари

48

Я.А.Коменский томонидан фанга киритилган тамойиллардан бири -

Таълимнинг табиат билан уйғунлиги

49

Билимлар мазмунининг мунтазамлиги, назарий ва амалий жиҳатдан ўзаро нисбатда бўлишини талаб этувчи тамойил

Таълимнинг фундаменталлиги

50

Илм-фан этикаси концепциясининг асосчиси

Р.Мертон

51

Олий таълим дидактикасининг синтетик функцияси ... билдиради

алоҳида ишончли билимларни ягона, яхлит тизимга бирлаштиришни

52

Олий таълим дидактикасининг методик функцияси қуйидаги вазифани бажаради:

назария асосида тадқиқот фаолиятининг турли усуллари, методларини шакллантиради

53

Билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, дунёқарашни таркиб топтирадиган жараён

таълим

54

Бир бутунликни ташкил қилувчи қисмлар орасидаги, уларнинг ички зиддиятларидан келиб чиққан боғлиқлик

билим

55

1930-1980 йилларда Европада шахсни тарбиялаш назариясига асос солган олимлар

Ж. Дюи, Л. Колберг, Р. Штайнер

56

Мақсад ва вазифалар билан боғлиқликда таълим олувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, малака, эътиқод, шахс сифати ва характери, хулқ-атвор тизими

Тарбия мазмуни

57

Таълимдаги янгиликлар учун мезон бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган инновацияларнинг конструктив хусусиятлари:

фаолиятли, лойиҳавий, компетенцияли ёндашувларга асосланган инновацион таълим ёндашувлари

58

Таълимнинг мазмуни ва технологиясини янгилаш, янги таълим муҳитини яратиш, таълим натижаларини баҳолашнинг тубдан фарқ қилувчи воситаларини амалга ошириш бу-...

янги таълим парадигмаси

59

Олий таълимда инновация субъектлари:

тадқиқотчилар, педагог-новаторлар, таълим муассасаларининг педагогик жамоалари

60

Олий таълим дидактикасида “янгилик” тушунчаси ... ни билдиради

янги тартиб, янги услуб, янги метод, янги ихтиролар

61

Эзотерик парадигма бу-

абадий ва ўзгармас Ҳақиқатга муносабат

62

Олий таълим дидактикасида анъанавий тизимлар бу-

кенг қўлланилувчи тизимлар

63

Ўқув жараёнини ташкил этишнинг муайян шакли бўлиб, унга кўра ўқув материали мантиқий тугалланган бирликлари – модулларга асосланган ҳолда маълум босқич ва қадамлар асосида ўзлаштирилади

Модуль таълими

64

Ўқув жараёнида талабаларнинг жамоада, кичик гуруҳ ва жуфтликда билимларни биргаликда ўзлаштиришлари, ўзаро ривожланишлари, “педагог-талаба(лар)” муносабатининг ҳамкорликда ташкил этилишини ифодаловчи таълим

Ҳамкорликдаги таълим

65

Ўқитиш методларини танлашда ... инобатга олинади

ўқув материалларининг мантиқий йўналиши, мазмуни ва мустақил иш характериа

66

Таълимда проекцион ускуналар ва слайдларни қўллаш қайси дидактик тамойилда ўз ифодасини топган?

Кўргазмалилик

67

Анъанавий таълимнинг асосий камчилигини кўрсатинг

Талабанинг ақлий, ижодий, коммутатив билим олишини етарлича таъминланмайди

68

Таълим методлари муаммоси қандай тадқиқотга тегишли?

фундаментал

69

Талабаларнинг жиҳоз, махсус ускуна, қурол ҳамда турли техникавий қолиплардан фойдаланган ҳолда тажрибаларни ўтказиши

Лаборатория ишлари

70

Талабаларнинг билимларини чуқурлаштириш, билиш фаолиятини назорат қилишга мўлжалланган машғулот

амалий

71

Ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули, белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражаси

натижа

72

Кўникма ва малакаларни шакллантиришдаги асосий метод

дидактик ўйин

73

Тест талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини текширишда қуйидаги функцияларни бажаради

билим бериш, тарбиялаш, ривожлантириш

74

Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларининг якуний назорати нима?

бўлим якуни, ярим йил ёки ўқув йили охирида сўраш

75

ОТМда замонавий аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар қуйидаги талабларга жавоб бера олиши лозим:

Барча дидактик тамойил ва қоидаларнинг оптимал нисбатларини таъминлаш

76

Таълимда анъанавий тизимлар деб нимага айтилади?

Дидактик турлари бўйича фарқ қиладиган, кенг қўлланилувчи тизимлар

77

Компютерли таълимнинг сифати қуйидаги икки асосий омил билан аниқланади:

ўқитиш дастурларининг сифати;ҳисоблаш техникасининг сифати

78

Категория сўзининг луғавий маъноси нимани англатади?

тушунча, кўрсатма, далил

79

“Метод” сўзининг луғавий маъноси-бу...

«методос»-«йўл», “услуб”

80

Касбий дидактик тайёргарликнинг ривожланишини таъминлайдиган педагогик функциялар тизими тўғри кўрсатилган қаторни танланг:

ривожланиш, мувофиқлаштириш

81

Дидактикада шахс фаолиятининг мақсадга мувофиқ алоҳида ҳаракати нималарга йўналтирилган?

Мақсадлар, воситалар, усуллар ва натижалар тўғрисидаги билимларни кенгайтиришга

82

Педагогик амалиёт жараёнида талабаларнинг педагогик фаолиятга психологик мослашувини тезлаштириш омиллари -...

назарий тушунчаларни мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, таълим муассасалари жамоаси фаолияти, у ердаги муҳит ва мавжуд тарбиявий муносабатлар

83

.Сўрашнинг модификациялаштирилган шакли – бу..

Интервью

84

Суҳбат методи - бу...

Диалог, дискуссия тарзида ўтказилиб, инсоний муносабатлар, уларнинг истиқболдаги режалари, қарашлари ва хусусий фикрларини ўрганиш учун зарур бўлган метод

85

Олий таълимда дидактик жараёнга алоқадор илмий фараз ёки амалий ишларнинг тадбиқий жараёнларини текшириш, аниқлаш мақсадида ўтказиладиган илмий тадқиқот методи –бу..

Тажриба –синов методи

86

Илмий тадқиқот натижасида жамланган ахборотга компьютер технологиялари ёрдамида ишлов бериш, статистика маълумотларини жамлаш, тахлил қилиш, қиёслаш умумлаштиришда қўлланиладиган метод-бу...

Математика ва статистика методи

87

Моделлаштириш- бу...

билиш объектларини ўз тушунчалари асосида тадқиқ этиш, жараён ва ҳодисаларнинг хусусиятларини ўрганиш мақсадида моделлар орқали ўрганиш

88

Қайси метод таълим -тарбия жараёнларининг амалдаги ҳолати билан таништиради, уларнинг оқибат натижаларини билишга ёрдам беради ва шу аснода яратилган янги кашфиётлар учун далиллар, омиллар йиғиш имконини туғдиради?

Педагогик кузатиш

89

Дидактикада оддий кузатиш нима?

педагогик жараённи таҳлил қилиш

90

Билиш объектларини ўз тушунчалари асосида тадқиқ этиш, жараён ва ҳодисаларнинг хусусиятларини ўрганиш мақсадида моделлар орқали ўрганиш

Моделлаштириш

91

Striming (stream) технологиялари бу-

ахборот оқимини орқага қайтариш; реал вақтда ҳар қандай видеолаҳзани бошидан кўриш; трансляцияни ёзиб олиш учун яна рўйхатдан ўтишга имконият яратади

92

Таҳсил олувчиларнинг ҳамкорликда билим эгаллаш ва меҳнат жараёнидаги ҳаракатини муайян шароитда мақсадга мувофиқ шакллантириш ва шу орқали ўқишда ва меҳнат фаолиятида ижобий натижаларга эришиб, онгли бажаришга тайёр бўлиш жараёни –бу....

Малака

93

STEAM таълими бу-....

фан, технология, муҳандислик, санъат ва математикага оид билимларни ўзлаштиришни ва уларни амалда қўллаш қобилиятини назарда тутадиган технология

94

ОТМ фанлари таркибида амал қиладиган объектив ўзаро алоқаларни акс эттиришни таъминлайдиган дидактик шартлардан бири бу-...

фанлараро алоқадорлик

95

Таълим муассасасида педагог ходимлар ва раҳбарларнинг асосий вазифаси:

педагогик жараёнларни яхлит тизим сифатида ривожлантириш

96

Фан, технология, муҳандислик, санъат ва математикага оид билимларни ўзлаштиришни ва уларни амалда қўллаш қобилиятини назарда тутадиган технология

STEAM таълими

97

Барча дидактик тамойил ва қоидаларнинг оптимал нисбатларини таъминлаш

ОТМда замонавий аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларга қуйиладиган талаблар


Download 223.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling