Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
Диагностик жараѐнни ўтказишга қўйилган ташкилий-педагогик талаблар
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Педагогик диагностика ёки баҳолаш тарихига бир назар.
- “ташаккур” ѐки “тасанно”
- “баракалло”
Диагностик жараѐнни ўтказишга қўйилган ташкилий-педагогик талаблар.
1. Педагогик диагностика болага алоҳида эътибор, сезгирлик, ѐшига, тайѐргарлик даражасига мос бўлиши керак. 2. Педагогик диагностика ўқувчи-ўқитувчи ҳамкорлигига, унинг қизиқишига мосланиши керак. 3. Педагогик диагностикани ўтказишдан олдин барча ўқувчилар психологик ва маънан тайѐргарликка эга бўлиши керак. Диагностика натижаларини холисона, тинч-осойишта қабул қилиши керак. 4. Педагогик диагностикани ўтказиш жараѐни ташқи кишилар аралашишларидан холи бўлиши, ўзаро самимий муносабатларга асосланиши керак. 5. Айниқса, тест билан ишлашда абсолют аниқлик, оҳисталик билан синалувчи қалбига йўл топиш лозим. 6. Педагогик диагностика билан шуғулланувчи ўқитувчи касбий маҳоратга риоя қилиши керак. Ўтказилган педагогик диагностика натижалари ва таҳлиллари фақат таълим-тарбия ишларини корректировка қилиш ва яхшилашга қаратилмоғи керак. 2. Педагогик диагностика ёки баҳолаш тарихига бир назар. Педагогик диагностиканинг тарихи педагогик фаолият тарихи билан деярли тенгдош. Бошқача қилиб айтганда, педагогик жараѐн минг йиллардан буѐн мавжуд бўлса, бу фаолиятнинг меъѐрлари ва натижаларини белгилаш ҳам шунчалик қадимийдир. Демоқчимизки, ўқувчи-талаба билимига баҳо қўйиш, уни синов, имтиҳон қилиш, мунозара, мушоира ўтказиш, пировард билимларини билиб олиш бошланган ерда диагностика ҳам турли шакл ва кўринишларда мавжуд бўлган. Ҳамма замонларда ҳам ўқув-билув жараѐнининг пировард мақсади ўқувчи-талабани ўқиш, ўрганиш, ўзлаштириш, билиш ва олган билимларини кундалик ҳаѐтида фойдалана билишлари билан баҳоланган ва натижаланган. Маълумки, мамлакатимизда уч минг йиллар аввал ҳам билим олиш ва мутолаа қилиш оилада, жамоа муҳитида устоз-шогирдлик асосида олиб борилган. Буюк алломаларимиз Мирзо Улуғбек, Ибн-Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний даврларида илоҳий-дунѐвий билимларни ўрганиш махсус мадрасалар ва Академияларда амалга оширилган. Билимлар, асосан, якка тартибда ва кичик жамоаларда, устоз-шогирд мактабларида мутолаа, мушоира, музокара тариқасида амалга оширилган. Ўша даврда ҳам талабаларни баҳоловчи мезонлар бўлган. Жумладан, талаба берилган вазифаларни бажариб, ўз фикрини онгли равишда баѐн қила олса, устози талабалар олдида унга “ташаккур” ѐки “тасанно” дейиш орқали баҳолаган. Агар талаба берилган вазифаларни юқори даражада бажариб, тўла ўзлаштириб, талабалар орасида ѐрқин, равон баѐн қилиб айта олса, устози уни “баракалло” деб рағбатлантирган. Агар талаба берилган вазифа ва топшириқларни аъло даражада бажариб, амалиѐтда уни бемалол қўллай олса, унга юқори баҳо бериб, “офарин” деб рағбатлантирган. Буларнинг замирида нозик руҳий қўллаш, ўзига ишонч ҳиссини уйғотиш, унда ички мотивацияни вужудга келтириш орқали янги билимларни эгаллаш сари етакланган. Агар талаба вазифаларни яхши ўзлаштирмай келса, унга қайта мутолаа қилиш зарурлиги ҳақида танбеҳ берилган. Юқорида келтирилган баҳолаш тизимида рағбатлантиришнинг ҳар бир тури ўқувчи қай даражада ўзлаштирганлигига мезон вазифани бажарган. Бундай рағбатлантириш талабани мутолаа қилишга бўлган завқини ошириб, янги билимларни эгаллаш сари чорлаган. Педагогик диагностикани илмий асосда таҳлил этиш ва йўлга қўйиш XX аср бошларида амалга оширилган. Ўша даврлардаѐқ, педагогик диагностика билимларни ўзлаштириш асосидир дейишган. Ушбу фаннинг тарихига назар ташласак, ўтган асрларда у ўқувчи билимини баҳолаш орқали амалга оширилганини кузатамиз. Унга 1864-йилда АҚШ олимлари Д.Фишер ва Р.Рееслар асос солганлар. 1908-йилдан бошлаб, олим Т.Стоун арфметикадан тест орқали ўқувчи билимининг соғлом тизимини тадбиқ этган. Немис олими Линнер “тест шахснинг турли ҳолатларини, шахсий хусусият, имконият ва қобилиятларини аниқловчи илмий методдир” деб таърифлайди. Собиқ иттифоқ даврида баҳолаш мезонлари ўзгариб, улар ўрнини сўров, турли текширув ва имтиҳонлар эгаллаб олган. 18 Баҳолаш тизимида ўқувчиларнинг олган билимига нисбатан “ўзлаштирган” ѐки “ўзлаштирмаган” каби мезонлар қўллана бошланган. 1938-йилдан бошлаб ўзлаштиришни баҳолаш беш баллик тизимга ўтказилган. Унда “жуда ѐмон”, “ѐмон”, “ўрта”, “яхши”, “аъло” деб баҳолаш тус олган. 1944-йилдан бошлаб беш баллик баҳолар рақамларда яъни, 1,2,3,4,5 рақамларда ифода этиш жорий қилинган. Педагогик тажрибадан бизга сир эмаски, ижобий баҳо ўқувчи- талабанинг ўқишга бўлган иштиѐқи ва кайфиятини оширади, руҳлантиради. Унинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Бу жараѐн уни билим олишга қизиқишини ортиради. Бу ҳолат Этнопедагогикамиз ва ҳалқ педагогикасида ҳам қайд этилган. Юқорида баѐн этилган беш баллик баҳо тизимида ўқувчи ѐмон баҳо олганда, унга дашном берилганда униг кайфияти тушади, билим олишга иштиѐқи, қизиқиши сўнади ва ўзига бўлган ишончи йўқолиб боради. Узоқ йиллик кузатувлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчи-талабанинг ўз фаолиятини ўзи баҳолаши, ўзига-ўзи баҳо бериши энг адолатли, тўғри ва истиқболлидир. Бундай ўлчов мезони ўқувчи-талаба билим сифати ва самарадорлигини педагогик диагностика асосида баҳолашдир. Қуйида шулар ҳақида фикр юритамиз. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling