Pedagogika va psixologiya fakulteti pedagogika kafedrasi
Download 0.95 Mb.
|
Kurs ishi Abdumalikova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчидан
- Тўртинчидан
Биринчидан, диагностика педагогик мақсадларда ўтказилиб, таҳлиллар асосида янги таҳлилий анализ олиниб, уларни шарҳлаш асосида таълим сифатини ошириш, таълим-тарбия жараѐнида ўқувчи шахсини ривожлантириш;
Иккинчидан, олинган янги ахборотлар асосида ўқитувчи педагогик фаолиятида таълим сифатини ошириш; Учинчидан, олинган хулосалар асосида ўқитувчи ўзига мос янги методларни танлаб, ўқув жараѐнига ижодий ѐндашишга олиб келади; 13 Тўртинчидан, педагогик диагностика ѐрдамида ўқитувчининг назоратни баҳолашдаги фаолият функцияси ортиб боради; Бешинчидан, ўқитувчи томонидан анъанавий қўллаб келинаѐтган шакл, метод ва воситаларни диагностика натижалари асосида қайта кўриб чиқилишига имкон беради. Мактабда педагогик диагностика – таълим-тарбия фаолиятида унинг сифат ва самарадорлигини аниқлаб берувчи амалиѐт бўлиб, унда эришилган муваффақият ва муваффақиятсизликни кўрсатиб беради ва уни такомиллаш-тириш имкониятини очиб беради. Таълим-тарбияни демокритизация ва модернизация қилишда, таълимни дифференциялашда аниқ таҳлилий ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаб чиқиш жуда муҳим ҳисобланади. Мактаб таълимидаги камчилик, бўш томонлар ва кучли томонларини аниқлаш асосида уни такомиллаштириб бориш имконини беради. Мактаб учун қайта алоқани йўлга қўйиш, аҳволга аниқ баҳо бериш ва бошқарув жараѐнини тўғри ташкил этиш функциялари диагностиканинг асоси ҳисобланади. Педагогик диагностиканинг бош функцияси таълим-тарбия жараѐнида қайта алоқа функциясидир. Таълим-тарбиянинг маълум этапларида тарбияланганлик ва билимдонлик ҳақида олинган ахборотларни таҳлил этиш, келгусида таълим-тарбия жараѐнини конструкциялашга, аввалгига нисбатан ўзгаришларни солиштирш имконини беради. Олинган ахборотларнинг тўлиқлиги ва объективлиги диагностиканинг бошланғич этапида таълим-тарбия ишларини режалаштиришда максимал даражада реал талабларга яқинлаштиради, уни оптимал ривожлантиришга олиб келади. Таълим-тарбия ишларини амалга оширишда реал олинган ахборот ўқувчиларда уларнинг тўлиқ ички имкониятларини ишга солиш орқали ДТС талабларини тўла ўзлаштиришга олиб келади. Агар таълим-тарбия натижаси бўйича зарурий информацияларни ўз вақтида аниқ ва тўла ҳолда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи хабардор этиб борилса, ўз вақтида корректировкалар киритиб борилсагина кутилган педагогик мақсадларга эришишимиз мумкин. Баҳолаш функцияси ҳам педагогик диагностиканинг асосий вазифаларидандир. Ҳар томонлама ва комплекс асосда баҳолаш ўзининг бир қанча аспектларига эга: қадриятли-йўналтирилган, доимий-коррекцияловчи, рағбатлантирувчи, ўлчаб берувчи. Қадриятли-йўналтирувчи баҳо ўқувчини инсонлар ҳақида, ўзи ҳақида тушунчалар бериб, унга ўзининг ақлий, ахлоқий, меҳнат, эстетик қарашларини ижтимоий талабларга мослаштиради, ўстиради, ўқувчида ўз қарашларини қадриятлар асосида ижобий томонга ўзгартириб боради. Доимий-корректив аспектдаги педагогик баҳолаш ўқувчини жамоат, ижтимоий нормалар асосида ўзининг хатти-ҳаракатларини, турмуш тарзини бошқалар билан мулоқотларини уларга мос равишда ривожлантиришга ҳаракат қилади. 14 Рағбатлантирувчи баҳо ўқувчининг ривожланиши, хулқига мос равишда қўйилганда унга ижобий таъсир этиб, уни янгиликларга интилиш сари руҳлантиради. Ўлчовли баҳолашда ўқувчи бошқалар билан ўзини солиштириш асосида ундаги муваффақиятлар янада шахсий ўсишига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолат ўқувчининг янада интилиши, қизиқишларига сабаб бўлади. У энди ўзини-ўзи ривожлантириш сари етаклайди. Мустақил изланиш, мустақил мутолаа қилишга интилади. Бундай ҳолларда ўқувчи ўзига, ўз кучига ишониши ортади. Демак, ўқувчи ўз кучига ишондими, у мантиқий эркин фикрлашга, ўзини англашга киришади. Бу педагогик диагностиканинг олий мақсадидир. Педагогик диагностиканинг учинчи функцияси бошқарув функцияси бўлиб, у ўқувчилар жамоасини, ўқувчи шахсининг ривожланишини, тарбия топганлигини бошқаришдир. Бу бошқарув уч этапда олиб борилади: бошланғич, коррекцияловчи (жорий), умумлаштирилган (якуний). Бошланғич диагностика синф жамоасининг ишини режалаштириш ва бошқариш. Тарбиявий вазифаларни режалаштиришдан аввал ҳафта, чорак, ярим йиллик, бутун ўқув йили давомида ўқитувчи ўқувчининг тарбияланганлик даражасини ўрганиб боради. Ўқувчилардаги ижобий, салбий ҳолатларнинг ўзгариш динамикасини кундалик кузатув асосида қайд этиб боради. Шу ўзгаришларга асосан режаларига корректировка этиб боради. Олинган ахборотлар асосида тезда, ўз вақтида иш услубига тузатишлар киритади. Улар асосида ўқувчиларнинг интизоми, ўқув жараѐнига масъулияти, фаоллиги, мустақил фикрлашини, мустақиллиги, синф фаолиятига ижодий ѐндашишини назорат эта олади. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling