Педтехнология


Download 291 Kb.
bet15/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

ТАШКИЛИЙ ШАКИЛЛАР.
Дидактик жараённи ташкил этишда укитувчи укув-билиш фаолиятини ташкилий шаклларини (5-элемент) хам таълим мазмунига мос холда танлай олиши керак. ПТ ни лойихалаш шартларидан бири хам “ ташкилий шакллар” ни тугри ташкил этиш саналади. Педагогикада укитишнинг ташкилий шакли деганда укувчилар укитиш жараёнида ташки шарт- шароитлар йигиндиси тушунилади.
Маълумки, таълим тизимида билиш фаолияти аудиторияда (маъруза, семинар) ва аудиториядан ташкари (уйда, кутибхонада тайёргарлик ва бошка.) машгулотлар киради.
Педагог укув фаолияти шаклларини танлашда куйидаги саволларга жавоб топиши керак; дидактик жараён иштирокчиси ким,(укувчи, талаба, тингловчи) ва у кандай бошкарилиши керак (укув фаолиятини укитувчи бошкаради, автоматлашган синф ёрдамида ёки бошка техник воситалар ёрдамида кинодиафильм, компьютер, моделли таълим , ва хакозо).
Дидактик жараён у ёки бу техник воситалардан таълим мазмунига мос холда узлуксиз куллашни таказо этади. Бу йуналиш ПТ нинг мавжудлик шартларидан биридир.
Педагогик технологиянинг лойихачиси хам, уни амалиётга жорий этувчи хам педагог (6 элемент) хисобланиб, малакали, мутахассис тайёрлашдек мухим ижтимоий (давлат) буюртмасини бажаради. Хуш, педагогнинг педагогик тизимида тутган урни нимадан ибоарт ?
1.Укитувчи давлат буюртмасига мос келадиган таълим-тарбия максадини (2 элемент) ташхисла-нувчан холда аник ва равшан белгилаши керак, натижада ажратилган вакт ичида унга эришишни таъминлайдиган дидактик жараённи тузиш ва жорий этиш тугрисида хулоса килиш мумкин булган.
2.Укитувчи белгиланган таълим максадига тугри келадиган укув тарбиявий жараён мазмунини (3-элемент) саралашда фаннинг абстракция погоналарини ва узлаштириш даражаларига мослигини инобатга олиши зарур.
3.Укитувчи педагогик тизимининг таркибий элементи сифатида дидактик жараёни (4элемент) тузиш талаблари билан таниш булиши ва унинг энг макбул вариантини хар бир дарс мавзусига боглик холда лойихалаш керак. Бу талаблар жадаллаштириш ва табиатдан монадлик тамойилидир. Жадаллаштириш тамоили дидактик масалаларни маълум вакт доирасида бир мунча тез ва юкори савияда хал эта оладиган дидактик жараённи куллашни талаб этади. Таълим ва тарбияда жадаллаштириш таъмойиллини аниклаб берувчи омил укувчиларнинг маълум фаолиятини узлаштириш тезлиги хисобланади. Иккинчи тамойил укув-тарбиявий жараёнини шундай ташкил этишга асосланадики, бунда мумкин кадар укувчиларнинг кенг доирада тажриба (билим, куникма ва ижодий фаолият), эгаллашига имкон тугдирадиган ва уларнинг аклий заковатини ривожлантира оладиган механизм вужудга келсин.
4.Укитувчи дидактик жараённи амалга оши-ришда укитишнинг самарали шаклларидан (5 элемент) фойдалана олиши зарур. Бу педагогик тизимда элементларнинг маълум конуният асосида боглик эканлигини билдиради. Бу богланишлардан фойдаланиш ва макбул булган ташкилий шакллар топиш таълимда расмиятчиликни йукотишга йул очади.
5.Укитувчи педагогик тизимининг ишти-рокчиси булган укувчининг (1 элемент) таълим мазмунини ва тарбия таъсирини кай даражада эгаллаётганлигини энг макбул усуллари билан назаорат килиб бориши лозим. Олинган ахборотлар педагогик тизимни максадга мувофик тарзида бошкариш имкониятини беради ёки педагогик тизимларга кайси элементини мазмунини тузатиш керак эканлигини белгилаб беради.

Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling