Педтехнология


Download 291 Kb.
bet10/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

УКУВ ДАСТУРИ.
Укув дастури бу хужжат хисобланиб, булажак мутахассис шахсига куйилган талабларга мос холда таълим мазмунини ва уни укувчи (талаба) лар томонидан узлаштиришни ташкил этиш усулларини узида акс эттиради. Укув дастурларида умум инсоний тажриба, шунингдек, таълим ва тарбия тажрибаси маълум куринишда (ёки шаклда) сакланади. Бу таж- риба булажак мутахассис узлаштириши керак булган турли хил ахборотлар ва бу тажриба укитиш жараёнида кандай узатилиши кераклиги тугрисида маълумотлардан иборат булади.
Укув дастурида УЭ максади аник белгиланиши, мазмуни эса маълум дидактик тамоийллар-тушу-нарлилик, илмийлик, курсатмалилик асосида курилиши керак. Дастурда укув материалининг тушунарли тарзда берилиши мухим ахамият касб этади. Укув материалининг тушунарли булиши учун у маълум мураккаблик даражасида баён этилади. Шу боисдан дидактикада “оддийдан мураккабликка” коидаси мавжуд. Бу коидага таълим мазмунини изчил ва кетма- кет ёритишда риоя килинади.
Дастур укитиш жараёнида узлаштириш керак булган саволлар руйхатидан иборат булганлиги учун билимлар мазмунини тулик ёритиб беролмайди. Шунингдек, улар хажмини ва чукурлигини, куникма ва малакалар мазмунини ва характерини хам аникламайди. Дастур укитиш даражаси илмий-назарий ва сиёсий жихатдан кандай булиши кераклигини укувчиларда дунёкарашнинг кайси кирраларини шакллантириш зарурлигини курсатса, дарслик бу муаммоларни аник тушунтириб беради.


ДАРСЛИК.
Педагогик нашрларда “дарслик” тушунчаси тегишли фанга оид илмий билимлар асосларини дастурга мос холда килувчи китоб деб таърифланади. Дарслик дастур мазмунини аник куринишда ифода этади ва бир вактнинг узида унга тескари таъсир курсатган холда уни яна хам аниклаштиради, ривожлантиради ва такомиллаштиради.
Дарслик бу педагогик тизимнинг ахборотли моделидир. Нима учун модел? Чунки хар бир укув жараё нинг маълум боскичлари курсатилган булади. Дархакикат, укувчилар дарслик мавзуларини укиб, ундаги топширикларни маълум харакатлар куринишида бажаришади: текширади, ечади, жавоб беради ва хакозо. Бу харакатлар дарслик матнларида очик ёки яшрин шаклда берилиши мукин. Бу, демак; дарсликда маълум педагогик жараён у ёки бу холатда баён этилишидан далолат беради. Шундай килиб педагогик жараён, муаллиф томонидан дарсликда маълум даражада акс эттирилган моддий мавудлик, янгиликдир.
Нима учун дарслик - педагогик тизим модели? Чунки педагогик жараён хар доим аник бошкариладиган тизим доирасида амалга оширилади, дарслик эса узида педагогик тизимнинг алохида хусусиятлари ва томонларини акс эттиради Афсуски, хозирга кадар олимларимиз дарсликдан педагогик тизим модели сифатида, яъни булгуси укув-тарбиявий жараённи моделлаштириш воситаси эканлигидан фойдаланиш-майди. Шуни алохида кайд этиш лозимки, дарслик уз-узидан педагогик тизимни моделлаштирмайди ва укув жараёнига айлантирмайди буларнинг хаммасини педагог дарсликдан фойдаланган холда амалга оширади.
Нихоят, биз нима учун дарслик-педагогик тизимнинг ахборотли модели деб атадик? Бу саволга жавоб содда: чунки модел ахборотларнинг маълум баёни тарзда берилади.
Шундай килиб, дарслик автоном таълим воситаси сифатида педагогик тизим элементларининг ахборотли модели хисобланиб педагогик жараённи бошкаришни автоматлаштириш учун мулжаллангандир.
Дарсликда педагогик тизимни моделлаштириш жараёни ва кетма- кетлиги куйидаги тартибда бориши мумкин:
-дастлаб педагогик тизим мавжудлигини максади аникланади ва тулик ёритилади;
-кейин куйидаги умумдидактик тамойилларни хисобга олган холда таълим мазмунини ёритиш амал- га оширилади: кетма-кетлик, тушунарлилик, илмийлик, курсатмалилик. Таълим мазмунида шундай ахборотлар булиши керакки, улар укувчи узлаштираётган фаолиятнинг йуналтирилган асосларини (коида, таъриф, хусусият, тамоил, алгоритм, метод) ташкил этилиши зарур. Таълим мазмунини танлаш унинг максадига мос холда дарсликда ёритилиши керак;
- дарсликни яратишнинг кейинги боскичи ва унда педагогик тизимнинг аникланиши дидактик жараёнларни танлаш ва ишлаб чикишдан иборат. Бу бос- кич дарсликда укувчиларнинг билишига каратилган харакатларини маълум тизимда ифодалашга ва таълим максадига мос холда бу фаолиятни бажаришни таъминлашга тегишлидир;
- дарсликни яратишнинг якуний боскичи таълимнинг ташкилий шаклларини чегаралаш хисоб- ланади. Дарсликда мавзулар буйича укувчилар эгаллаши лозим булган билим, куникма ва малакалар тизими укитишнинг макбул шаклларига (дарс, амалий машгулот, масала, топширик, уй иши ва хоказо) мос холда ёритилиши керак. Бу укитувчи ва укувчиларнинг дарсликдан фойдаланиш фаолиятини тартибга солиб туради.
Юкорида биз дарслик яратишга янгича-тизимли ёндошиш йулини курсатишга харакат килдик. Умуман олганда дарсликни такомиллаштириш икки йуналишда бориши мумкин: 1-мазмунини янгилаш, 2-янги дидактик ечимларни излаб топиш.
Замонавий дарслик мазмунини укувчи (талаба) ларда узининг узбек миллатига мансублигини англаб етиши, давлатимизнинг ташки ва ички сиёсатига содиклигини тарбиялаш керак. Бу деган суз мамлакатимизда мустакиллик йилларида руй бераётган ижтимоий-иктисодий ислохотлар, маънавий-маърифий сохадаги ютуклар дарсликда уз урнини етарлича топиши кераклигини курсатади. Бу нафакат ижтимоий-гуманитар циклдаги фанларга, балки табиий, математика фанларига хам бир хилда тегишлидир.
Дарслик мазмунини такомиллаштиришда унинг политехник жихатларини чукурлаштириш алохида ахамият касб этади. Дарсликлар у ёки бу ихтисосликка мос холда укувчи (талаба) ларни замонавий ишлаб чикаришнинг асосий йуналишлари, унинг бош сохалари, етакчи касблари, янги техника ва технологиялари, мехнатни ташкил этиш асослари билан таништириш керак.
Дидактик нуктайи назардан уз ечимини дарсликда топиши керак булган муаммолар каторида укув предмети цикллари буйича ички богланишга хам, предметлараро богланишни таъминлашга хам алохида эътибор каратиш, дарсликларга киритилаётган янги тушунчаларни хам обдон уйлаб, тушунарли булишини хисобга олиб киритиши каби масалаларни курсатиш мумкин.
Шундай килиб, яратилган дарслик маълум фан сохасининг укув услубий мажмуасидан( укув дастури, кулланма, укитиш воситалар ва бошка) марказий урнини эгаллаши унинг замонавийлигини курсатиб беради.



Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling