Педтехнология


Download 291 Kb.
bet8/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

Узлаштириш даражалари.
Юкорида УЭ ни тушунтириш даражалари тугрисида фикр юритилди. Уз навбатида укувчи (талаба) лар УЭ ни кайси даражада узлаштиришлари ёки кандай махорат билан бажарилиши керак? Бу саволга психологлар томонидан яратилган фаолият назарияси жавоб беради. Фаолият назарияси замирида ётувчи пастулат шундан иборат-ки , хар кандай фаолият инсон томонидан олдин узлаштириб олинган ахборотлар ёрдамида амалга оширилади. Ахборотлардан фойдаланиш характерига караб фаолиятнинг икки куринишини фарклаш мумкин. Номахсулдор ва махсулдор. Уларнинг бир-биридан фарки шундаки, номахсулдор фаолиятида инсон узига маълум булган харакат (алгоритм) коидаларидан фойдаланади ва бу жараёнда хеч кандай янги ахборотлар юзага чикмайди. У факат олдин узлаштирган усулларни кайтадан ишлаб чикади. Махсулдор фаолиятини бажаришда инсон доимо янгиликка дуч келади ёки янги ахборотлар ( янги объектлар, ходисалар, жараёнлар, фаолиятлар, методлари) вужудга келади. Хар икки фаолият тури хам мустакил равишда ёки ташкаридан курсатил ган таъсир ёрдамида бажарилади. Мисол учун, номахсулдор фаолияти курсатма (йурикнома, лугат, устоз) оркали ёки харакатларини бажариш коидалари тугрисида бошка бир ахборот манбалари асосида, яъни курсатмаси, мустакил равишда бажарилади. Махсулдор фаолият хам маълум методик курсатмалар остида бажарилиши мумкин, бирок бу ерда харакатлар кетма- кетлиги, тартиб коидалари айни вазиятда янгиланган ёки хеч кимга маълум булмаган усуллар воситасида амалга ошади. Демак, бу ердан хам икки фаолияти даражасини кузатиш мумкин: эврестик ва ижодий.
Юкорида баён килинган фикирларни хисобга олган холда укувчи ( талаба) нинг укув материалларини узлаштириш фаолияти хар кандай масалаларни еча оладиган куйидаги турт даражадан ибоарт булиши мумкин: ( )
даража: танки таъсирларидаги харакат. Бу фаолиятнинг шартли равишда ТАНИШУВ деб номлаймиз . ( 1
 даража: хотира асосидаги харакат. Бу фаолиятнинг АЛГОРИТИМ даражаси деб номлаймиз.(2
даржа: ностандарт вазиятлардаги махсулдор харакат. Бу фаолиятнинг ЭВРЕСТИК даржаси деб
номлаймиз. ( 3
 даража: фаолиятнинг янги кирраларини тадкик килувчи махсулдор харакат. Бу фаолиятнинг ИЖОДИЙ даражаси деб номлаймиз. ( 4
Шундай килиб, билим ва куникмаларни узлаш- тириш сифати буйча таълим максадларининг ташхисланувчанлиги узлаштиришнинг зарурий даражаларини аниклаштиришни талаб этар экан. Энди куйдаги саволларни уртага ташлаймиз: мухандис юкорида кайд килинган УЭ ни кайси даражада узлаштириши керак? Бу саволга жавоб бир хил булиши мушкил. Баъзи бир УЭ чукуррок, бошкалари эса паст даражада эгалланиши мумкин.Бу нима билан асосланади? Албатта, биринчи навбатда талабанинг булажак фаолиятига ва мутахасислик махоратига куйилган талаблар эътиборга олинади. Агар талаба “кишлок хужалик машиналари” мутахассислигида таълим олаётган булса, шу сохадаги техникалардан энг куп учрайдиган механизмларни (1-6), агар келажакда авиация мутахассислиги буйича булса, самолётсозликда куп кулланадиган механизмларни (7-9) чукуррок урганиши керак булади. Ёки бошкача килиб айтадиган булсак, талаба бакалавр УЭ ни, асосан, 3-даражада узлаштириши лозим. Демак, таълим максадалрини (2- элемент) аниклаш хам укувчи (талабалар) нинг УЭ ни узлаштириш даражаси мос холда амалга оширилар экан.
ТЕСТ.
Юкорида тилга олинган узлаштириш даражаси-
ни аниклаш учун муносиб тестлар ишланиши керак.
Тест ( ингилизча-синаш) - бу бирор бир фаолиятни бажариш учун маълум даражадаги билимни эгаллашга ва бахолаш максадида хар бир тестга эксперт методи ёрдамида ифодалаш мумкин:
Тест (Т) = Топширик ( Тш) + Эталон (Э) ёки Т=Тш +Э



Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling