Педтехнология


Download 291 Kb.
bet9/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

УЗЛАШТИРИШ КОЭФФИЦИЕНТИ.
Эталон ёрдамида тест ечимига олиб келадиган жиддий амаллар сони ( Р) аниклаш кийин эмас. Укувчи ( талаба) нинг жавоби эталон билан солиштирил- гач, тестнинг сифатли бажарилганлиги тугрисида тегишли хулоса килинади ва тугри ечилган амаллар сони (а) ёрдамида узлаштириш коэффиценти аникланади. К  а/р
К ни аниклаш узлаштириш сифатини улчаш операцияси хисобланади.Узлаштириш коэффиценти меъёрланади ( 0    ) ва у бахолаш мезони билан таккосланиши мумкин. Бу курсаткич ёрдамида укиш жараё нинг тугалланганлиги тугрисида хукм чикарилади. Агар К  булса, кейинги фаолиятларда хатолик- ларига йул куядилар ва уларни тузатишга курби ва кобилятлари етишмайди.
Шундай килиб, педагогик айланмага укувчиларнинг тажрибани узлаштириш даражаси сифатини узлаштириш коэффиценти К ёрдамида аник хисоб- лаш методикасини киритиб ПТ нинг мухим тамойилларидан бирини ифодалашга мумкин булади - бу таълимни тугалланганлик тамойилидир.Шу тамойил туфайлигина мактабда укитиш жараёнинг сифатсизлигини келтириб чикарувчи муаммолар ечим ва йуна-лишларини излаб топиш сохасидаги дидактиканинг даврий хатололаридан бири очилади.


ТАЪЛИМ МАЪЗМУНИ.
Дидактик масалаларнинг учинчиси - “таълим
(тарбия) мазмуни” (3-элемент) ёки шундай ахборотлар мажмуаси, улар ёрдамида янги авлодларга умуминсоний ва миллий тажрибалар узатилади.
Нима учун биз юкорида “ихтиёрий танланган таълим мазмуни” деб такидладик? Бу хакида тасаввур хосил килиш учун мавжуд ёндашувларга мурожат килайлик. Таълим мазмуни деганда инсон укитиш жараёнида эгаллаши лозим булган билим, куникма ва малакалар хажми ва характер тушунилади. Бирок билим ва куникмалар таълим мазмунини мукмамал ифодалай олмайди. Баъзи бир бошка мазмунлар хам мавжудки, уларни узлаштирмасдан туриб ривожланиш йук.
Унда таълим мазмунининг тулалигини, айникса, эркин шахсни тарбиялаш максадида таъминлай-
диган таркибини излашга кандай ёндашиш керак?
Таълим мазмунини лойихалашга киритилган педагогик тизимнинг 1- элементи - максад билан узаро фаркланадиган томонларини хисобга олиш керак булади. Чунки хар иккаласида хам УЭ мавжуд. Аслида хам шундай булиши керак, бирок педагогик тизимнинг максадини белгилашда, юкорида таъкидланганидек, уни укувчилар урганиши лозим булган руйхати келтирилади холос ва улар таълим максадини аниклаш учун хизмат килади. Таълим мазмунини саралашда эса УЭ бошкача маъно касб этади, янги ахборотларнинг умумий хажмидан УЭ сифатида укувчиларга етказилади. Укув юртларида ургатилаётган фанларнинг УЭ нихоятда куп, бирок хар бир укув юрти турига караб УЭ сони чекланади. Мисол тарикасида физика фанини олайлик. Бу фан мавзулари буйича Умум таълим мактаблари учун алохида, урта махсус, касб хунар коллежлари учун алохида, олий укув юртлари учун алохида аникланади. Бунинг учун эса УЭ баёни укув дастурлари ишлаб чикилади.

Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling