Педтехнология


Download 291 Kb.
bet4/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Таълим технологияси, таълим лойихаси, дидактик максад, таълим мазмуни, Ттнинг белгилари, педагогик жараённинг вариатив ва тасодифий характери.


НАЗОРАТ САВОЛЛАР.

  1. Таълим технологиясининг кандай ташкилий элементлари мавжуд?

  2. Пед жараён нимадан бошланади?

  3. ТТ нинг максади нималардан иборат?

  4. Ахборот мазмуни нималардан иборат?

  5. Назорат килиш усуллари кандай танланади?

  6. Качон пед жараён тугади деб хисобланади?

  7. Качон пед жараён тасодифий характерга эга булади.

  8. ТТ нинг кандай белгилари бор?

  9. ТТ нинг кандай боскичлари бор?

  10. Педагогик фаолятнинг вариатив характерига таъриф беринг?

МАВЗУ-4: ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ БОСКИЧЛАРИ.

РЕЖА:


  1. Таълим технологиясининг боскичлари.

  2. Таълим технологиясининг биринчи боскичи-лойихалаш.

  3. Таълим технологиясининг иккинчи боскичи-таълим лойихасини амалга ошириш.

  4. Таълим технологиясининг учинчи боскичи-назорат, бахолаш.

Таълим технологияси куйдаги уч боскичдан иборат, куплаб операцияларни камраб олади: лойхалаштириш, амалга ошириш, назорат килиш ва бахолаш.


I.ЛОЙИХАЛАШ - мулжалланган максад ва уни амалга ошириш усули ва воситалари йигиндисини аниклашдан иборат. Бу блок доирасида куйдаги кетма-кетликда операциялар амалга оширилади:
-таълим технолгиясини амалга ошириш вактини аниклаш; укув чораги, ярим йиллиги, йиллик ва бутун укитиш даври учун;
- укув материалларини тахлил этиш;
- максад ва дидактик вазифаларни ажратиб олиш;
- укув материалларини маълум тузилмага келтириш ва вакт буйча таксимлаш;
- билим, куникма ва малакаларни узлаштириш боскичлари, шунингдек, шахснинг сифат ва фазилат-ларини ривожлантиришни аниклаб олиш;
- укувчиларни кизиктириш усули ва восита-ларини аниклаш. Укув материалларини такрорлаш, кириш, жорий курсатмалар бериш, укувчилар диккат-эътиборини укув материалларининг мухим томон-ларига жалб этиш максадида муоммоли вазиятларни юзага келтириш, кизикарли билиш вазифалари ва шу кабиларни олдиндан белгилаб олиш. Улар олдиндан белгиланган ва максадга етакловчи восита сифатида каралмоги лозим. Бундай ёндашув тахсил олувчига уз укув - билиш фаолиятининг тузилмаси ва мазмунини тасаввур этириш имконини беради.
Режалаштирилган натижалар хакида тасаввур таркиб топтириш куйдаги шаклларда расмийлаш-тирилади:
Билим, куникма иш - харакат усули, мухим йуналганлик, ижтимоий мухим шахсий сифат ва фазилатлари ва бошка ёки кутилган натижалари ёзишмаси.
Окилона укитиш модели тузилади, улар дидактик вазифаларни амалга оширишга имкон беради ва укитиш методлари, ташкил этиш шакллари, воситалари, педагогик усуллар тупламидан иборат. Курсатиладиган куроллар ва педагогик техник укув материалларига, укувчиларнинг шахсий кобилияти ва ривожланганлик даражасига уйгун булиши керак. Шунингдек, таълим муассасасининг модий баъзаси хисобга олиниши лозим.
Дарсларнинг тузилмаси уйлаб курилади ва куйдагича амалга оширилади:
- таълим - тарбия ишининг хозирги холатини диагностикалаш;
- назорат килинадиган мухим курсаткичларни ажратиб олиш;
- педагогик жараён холатини жорий ва якуний назорат килиш;
Ташхислаш ва назорат килиш натижаларига асосан тескари алока боглаш усуллари ва воситаларини аниклаш;
Таълим технологиясини амалга ошириш учун эхтимолдан холи булмаган ва унга халакит берувчи омиллар ташки мухит ва уларни бартараф этиш йуллари уйлаб курилади.

Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling