Педтехнология


Download 291 Kb.
bet14/17
Sana01.04.2023
Hajmi291 Kb.
#1315886
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Таълим мазмунини мураккаблиги, узлаш-тиришнинг автоматлашув даражаси, узлашти-ришнинг сифати англашувчанлик, тизимли тахлил, амаллар тахлили, англашувчанлик погонаси, мативация.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.

  1. ТТмаксад ва мазмунини ойдинлаштирувчи кандай курсаткичлар бор?

  2. Таълим мазмунини мураккаблиги нимани ифодалайди?

  3. Узлаштиришнинг автоматлашув даражаси нима?

  4. Малака тушунчаси кандай тушунтирилади?

  5. Узлаштиришнинг сифати - англашувчанлик нима?

  6. Англашувчанликнинг нечта даражаси бор?

  7. Англашувчанликнинг биринчи даражаси нимани ифодалайди?

  8. Иккинчи даражаси нимани ифодалайди?

  9. Учинчи даражаси нимани ифодалайди?

  10. АК. В.П. Беспалько узининг китобида кандай тавсияларини берган?

  11. Юкланганлик коэффиценти нимани билдиради?

  12. Мотивацион боскич нима?



МАВЗУ-7: ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ БОШКАРИШ.
РЕЖА:
1. Бошкаришнинг тизимининг кисимлари.
2.ТТ да бошкариш субекти ва бошкариш объекти.
3. Бошкариш турлари.
4. Дидакдик жараёнда укитиш усуллари.
5. Дидактик жараённи белгиловчи омили - ташкилий шакллари.
БОШКАРИШ.
Дидактик жараённинг сунгги таркибий кисми укув билиш фаолиятини бошкариш хисобланади. Шуни кайд этиш жоизки, хар кандай укув фаолиятини бошкариш имконияти мавжуд. Бошкариш тизими икки -бошкарувчи ва бошкарилувчи объектдан иборат булади. Агар дидактик жараёнда укитувчи бошкариш субъекти хисобланса, укувчилар бошкариш объектидир. Субъект узлуксиз тарзда таълим максадига муофик объектга бевосита ёки билвосита таъсир утказади. Объект хам уз навбатида субъект томонидан урнатилган максад ва вазифаларни тугри англаб етиши ва унга эришиш чораларини кургандагина укув фаолиятини самараси тугрисида фикр юритиши мумкин булади. Биринчи расмда Олий Укув Юртларнинг укув-тарбия жараёнини бошкариш тизимини келтирамиз.

Р Д К У Т


1-расм. Укув тарбиявий жараёнини бош кариш субъекти ва объектларининг узаро таъси ри (Р-ректор, Д-декан, К-кафедра мудири,


У-укитувчи, Т-талаба.

Педагогикада укув фаолиятини бошкаришнинг кибернетика фанида ишлаб чикилган таснифидан фойдаланилади: очик, ёпик ёки циклик, ёйилган. Дидактик жараённини бошкаришда купрок циклик турдаги бошкариш тизими кул келади. Сабаби, зарурий укув харакатлар тугрисидаги ахборотлар окими ургатувчилар тугри алока ёрдамида урганувчиларга узатилади. Асосий харкатларни бажарилганлиги хакидаги маълумотлар эса тескари алокалар ёрдамида эса урганувчидан ургатувчига узатиш имконияти мавжуд булади. Демак, укув фаолиятини бошкариш циклик тарзда, яъни: “ургатувчи-ахборот-урганувчи” тизими куринишида амалга ошар экан.


Ёпик бошкариш доимо хар бир укув элемен-ти буйича укитишнинг асосий курсаткичларини
( , , r, ) укувчининг укув фаолияти давомида кузатишни ва бу курсаткичлар белгиланган меъёридан фарк килса фаолият учун зарурий тузатишларни учун амалга ошириш такозо этади.
Укитишда бошкаришнинг ёпик усулидан фойдаланишнинг бир мунча содда усули укувчининг сурок килиш ва укув материалини узлаштиришда йул куяётган хатоларини зудлик билан тушунтириш сурок натижаларини хисобга олган холда кушимча машиклар бажариш зарур.
Бошкаришнинг мухим шарти шундаки, агар нафакат укувчи томонидан бажарилса, бошкариш алгоритими ( Б) укитувчи томонидан ёки укувчи хам бажариш мумкин. Бунинг учун укитувчи нафакат укувчиларга машк ёки топширик тавсия этади, балки уларнинг тугри жавобларини эталлонларни хам беради. Шунда укувчилар уз фаолиятларини текшириши ва харакатларини тузатиш имконига эга булади.
Шундай килиб, дидактик жараённи (4 элемент) лойихалаш конунятларини юкорида баён килдик. Бирок унинг хар бир боскичи илмий жихатдан асосланган укитиш методлари ва воситаларини танлашни талаб этади. Дидактик жараённинг хар бир боскичига мос келадиган ёки дидактик жараён назариясига асосланган укитиш методлари таснифи педагогика фанида 1983 йил ишлаб чикилди, ва педагогика амалиётига жорий этилди. Улар уч гурух методларидан иборат: 1) укитиш ва мехнатга рагбартлантирувчи ва мотивация методлари; 2) укув - билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методолари; 3) укув билиш фаолиятини бошкариш методлари.
Дидактик жараён самарадорлигини ёки педагогик технология макбуллигини белгиловчи омиллардан яна бири укитиш шаклларини укув фаолияти боскичларига мос холда тугри танлаш ва уларни окилона таништириш тамойили хисобланади.



Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling