Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


БАДИИЙ СИФАТЛАШ – ЭПИТЕТЛАР ПОЭТИК МАТННИНГ


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

БАДИИЙ СИФАТЛАШ – ЭПИТЕТЛАР ПОЭТИК МАТННИНГ 
ПЕРДИКАТИВ-АҲАМИЯТЛИ БИРЛИГИ СИФАТИДА
Мардонова Раъно,
Термиз давлат университети инглиз тили ўқитиш 
методикаси кафедраси катта ўқитувчиси
Фанда эпитетни илова сифатида тушуниш ҳо-
лати мавжуд. Зотан, предмет ёки ҳаракат белгила-
рини образли тасвирлаш, шу белгиларни тасвир-
ланаётган воқеликнинг хос белгилари сифатида 
унинг табиатига бириктириш ҳам мавжуд воқелик 
белгиларига қўшимча сифатида юклатилган сифа-
тий ахборот ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, 
муайян сўзга боғланиб, уни сифатлаб келаётган 
сўз ўзи боғланган сўзни семантик тўйинтиради, 
эмоционал бўёқдорлик билан таъмин этади. Эпи-
тетларни ўзига хос “тоифалаш” деб тушунган В.Я. 
Пропп эса, сифатлаш остидаги бу ихтисослашувни 
“инсонларнинг дунёга муносабати ва дунёқараши-
ни акс эттирувчи” деб баҳолайди
1
. Бошқача тарзда, 
троп саналувчи эпитет, яъни бадиий сифатлашлар 
таркибан кўчма маъноли ифодалар ёхуд таркибан 
кўчма маънода келган сўзлардан иборат синтактик 
қурилмалар(ўзб.: олтин водий, жароҳатланган 
қалб, маъюс кўзлар; инг.: surly sullen bells (маъюс 
қўнғироқлар; my poor name (ўзимдан ўзимгача))
дир ва улар ўз маъносида келган оддий сифат-
лашлар(қизил ручкатиниқ сув, кенг дала; инг. red 
pen, clear water, Wide Field)дан шу жиҳатига кўра 
фарқ қилади.
Т.М.Оноприенкога кўра, семантик жиҳатдан епи-
тетлар учта функционал майдонни ташкил этиб, 
қуйидагича таснифланади: 1) таққослаш соҳаси: 
қиёсий, метафора, гипербола; 2) туташув майдони: 
метонимия, перифрастик епитетлар; ва 3) контраст 
майдони: ирония, оксиморон
2

Аниқланадики, бадиий сифатлаш тавсифни 
ёрқинлаштирувчи, унга бадиийлик бахш этувчи 
ҳодисадир. Шу каби, бадиий сифатлашни бади-
ий дискурнинг когнитив-семиотик белгиси, поэтик 
матннинг пердикатив-аҳамиятли бирлиги сифати-
да тушунтиришга бўлган ҳаракатларда ҳам илмий 
ҳақиқат мавжуд
3
. Жумладан, бадиий матнда эпи-

Aripov M. P. Linguocultural Units in Turkish Wishes and 
Praise (Epithets) /International Journal of Social Science And 
Human Research. Issue 06, June, 2020 P.: 60-63.

Onopriienko T. M. Epitet u systemi tropiv suchasnoi anhli-
iskoi movy (Semantyka. Struktura. Prahmatyka), Kharkivskyi 
natsionalnyi un-t im. V. N. Karazina. 1-19, 2002.

Губанов С.А. Эпитет и его семантические особенности 
тетларнинг воқеланиш табиатини чуқур ўрганган 
С.А.Губанов бадиий сифатлаш матннинг сифатий 
доминантаси марказини ташкил этишини ва бунда 
сифатлаш ўзининг бор ички имкониятларини намо-
ён этишини таъкидлайди
4
.
Бинобарин, субстанцивация жараёнида бадиий 
сифатлашлар турли гап бўлаклари ўрнида келиб,
ифодавийликнинг оригинал, мазмундор шаклла-
рини юзага келтиради. Бадиий сифатлашнинг асо-
сан сифат туркумидаги сўзлар орқали воқеланиши 
унинг бадиий матнда бажарган вазифасига тўла 
мос келади, ҳолбуки, равиш, сифатдош, от, сон, 
феъл, ҳолат феъллари ва энг кам ҳолларда олмош 
ўрнида келган сифатлашлар ҳам тегишли жумла-
ни эпифраза ҳолатига яқинлаштиради ва унинг 
бадиий жозибадорлик даражасини оширишда 
алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Масалан, О, ота 
маконим, Ўзбекистоним, Жоним тўшай сенинг 
соянгга (М.Юсуф); Эрка кийик, майлими, бир эрка-
ласам (М.Юсуф), Азизим, дунёга бевақт келибмиз 
(Уйғун, Навоий) Мазкур мисолдаги ота маконим, 
эрка кийик бирикмалари ундалма ўрнида келиб, 
муаллиф ифодаламоқчи бўлган фикрларни битта 
ўринда – йиғиқ ва лўнда тарзда англатишга хизмат 
қилган (шу каби, инглиз тилидаги eye candy (кўзим 
қувончи), Honey Bun, Cherry (булкача, олча – аёл-
ларга нисбатан)). Ваҳоланки, азизим ундалмасида 
ҳам сифатлаш мавжуд, бироқ энди бу бўлакни эпи-
тет деб таърифлашга шошилмаймиз. Негаки, бу 
бирлик семантик кўламида коннотатив силжиш рўй 
бермаган ва қадрли инсонларнинг барчаси тилда 
азиз, қадрдон, яқин сифатлари билан воқеланади. 
Одатда бадиий сифатлашлар лексема, эпифра-
за ва эпитетик мажмуа тарзида гуруҳланади
5
ҳамда 
алоҳида лексема орқали воқеланган сифатлашга 
эпитетни ташкил этувчи яхлит қурилма эмас, нега-
в творчестве Марины Цветаевой. – Самара: САГМУ, 2015. 
– 252 с.

Губанов С.А. Эпитет в творчестве М.И. Цветаевой: 
семантический и структурный аспекты: Автореф. дис… 
канд. филол. наук. – Самара, 2009. – С. 24.

Губанов С.А. Эпитет и его семантические особенности 
в творчестве Марины Цветаевой. – Самара: САГМУ, 2015. 
– 252 с.


43
Тилшунослик • Языкознание • Linguistics
дир тобе сўз ўрнидаги алоҳида сўзлар мисол қили-
нади (Выкипит чайник. Окислится медь. Дымом 
взовьется 

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling