Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
бетонная твердь; Что топорщится за голенищем?Что так странно
Download 4.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)
бетонная твердь; Что топорщится
за голенищем?Что так странно и страшно он свищет? (мисоллар Т.Кибировнинг “Исторический романс” асаридан)). Бизнингча эса, сифатлаш тарзида талқин қилин- ган бетонная, странно, страшно лексемаларига бу тоифа ёндашиш нотўғри бўлиб, мазкур сўзлар ёлғиз ҳолда эпитет вазифасини бажара олмайди, негаки сифатлаш ўрнида аниқланмишсиз аниқлов- чини тушуниш – ўша-ўша сифат ҳақида хулоса бе- риш билан баробар. Бинобарин, лексемага тенг си- фатлашлар ўзбек тилида мавжуд бўлиб, уларнинг лисоний мақоми кўпроқ “эскирган сифатлаш”ни эслатади ҳамда табиатига кўра “эскирган метафо- ра”га яқин туради. Бу тоифа сифатлашлар тегишли тил тизимида узоқ даврлардан мавжуд бўлиб кел- ган, бирор кўчим эвазига таркиб топгану, йиллар давомида унинг метафорик ёхуд метонимик асо- сли экани унутилган бирликлардир. Ўзбек тилида- ги мажнунтол, Тентаксой, Боғишамол, Заркент, Тошкент сингари атоқли ва турдош отлар туркуми- даги бу сўзларни эпитет-лексемалар сифатида тил- га олсак тўғри бўлади. Бу каби лексема-сифатлашлар инглиз тилида ҳам мавжуд бўлиб, жумладан, шу тилга XIX асрда кириб келган boss сўзи голландиялик кема капита- нига baas деб мурожаат қилиш орқали пайдо бўл- ган. Baas – босс (бошлиқ) сўзи коннотатив жиҳат- дан устоз (‘master’) маъносини ҳам беради ҳамда кимнингдир кимгадир буйруқ бериши эвазига ҳази- ломуз тарзда қўлланади. Ёки canary (канарейка) америкалик аёллар нутқида “машҳур қўшиқчи аёл” маъносида қўлланилади 1 . Жаҳон тилшунослигига оид илмий манбаларда морфологик бўлакларнинг ўрнида келган эпитет- ларнинг қўлланиш қоидасига тегишли қарашлар мавжуд бўлиб, хусусан, 1) ҳаракат номи (инфини- тив) шаклли отлар ёнида сифатнинг келиши (маҳо- батли қурилиш), 2) феъл туркумидаги сўзлар билан равишларнинг келиши (...), 3) агар от бўл- са, унинг ёнида сифатдош ёки сифат туркумидаги сўзларнинг бирга келиши (кечиккан ҳаёт, сўнгган орзулар, мудраган шуур, ошуфта нигоҳ, болли дудоқлар ёки инг.: lovely voice, latest fashion, merry wind, nice smile) таъкидланади. Бироқ кузатувлари- миз ўзбек тилидаги эпитетлар орасида ушбу қои- далардан иккинчисининг, яъни от+феъл модели учрамаслигини кўрсатди. Гарчи сифатлашлар нутқ кўламида нисбатан барқарорлик касб этувчи лексик-синтактик қурил- маларга ўхшаб кетса ҳам, манбаларда кесим ўрни- да келиб, отдан ажратилган перифрастик бирикма- ларга ҳам эпитет дея хулоса бериш ҳоллари ҳам кузатилади. Масалан, Алишер Навоий – ғазал мул- кининг султони, Ватан – муқаддас саждагоҳ (ёки ингл. Your style is unique; The advances of the age in mechanism – in radio and television, in electronics and jet planes (L. Rosen)) каби. Аммо эпитет – ўз табиатига кўра эркин сифатлашдир ва шу хусуси- яти билан барқарорлашган ва фразеологизмларга яқин турувчи перифразалардан фарқ қилади. Бироқ мана бу мисоллар юқоридагидек табиат- га эга эмаслиги билан ажралиб туради. Яъни Шод- лик – уйинкарок, гусса – тамизли... Бунда қиёс эркин табиатли бўлиб, бўлаклар ўрни алмаштири- либ, гап шаклидаги қурилма бирикма ҳолатига ўги- рилса, ўйинқароқ ғусса, тамизли ғусса ифодала- ри келиб чиқади. Гарчи ғазал мулкининг султони, муқаддас саждагоҳ бирикмаларида аниқланмиш- нинг очиқланиши талаб қилинмайди – субъектнинг айнан келтирилиши баъзи ўринларда тафтология- га сабаб туғдириши мумкин. Масаланинг бу жиҳати асосан эга ва кесимнинг ажратилишига доир нозик ҳолат бўлганидан, уни ўзбек ва инглиз тиллари мисолида алоҳида мавзу доирасида кўриб чиқмоқ лозим бўлади, чунки ин- глиз тилидаги is тусланиш шакли қўлланган жум- лаларда тире қўлланилмайди. Зотан, тиниш бел- гиларнинг қўлланилиш меъёрлари ўзбек ва инглиз тилларида яхшигина фарқликка эга ҳамда бу вази- ятда гап таркибида келган бадиий сифатлашлар- нинг синтактик мақоми уларнинг қай ўринда ва қай- си тиниш белгиси билан ажратилишига ҳам боғлиқ бўлади. Хуллас, мавжуд ҳолатлар бадиий сифатлаш – эпитет тўғрисида муфассал хулоса қилиш имкони- ни бермайди, негаки унинг табиатидаги баҳсталаб, ёндош ҳодисаларга уйғунлик белгиларини яна кў- плаб мавзулар доирасида тадқиқ этиш мумкин. Download 4.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling