Пинхасов ҳозирги ўзбек адабий тили лексиколосия ва фразеология
кўм -кўк, онда-сонда битта-иккита
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Yakub Pinxasov Hozirgi o\'zbek adabiy tili Leksikologiya va frazeologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ҲОЗИРГИ УЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ ЛУҒАТ СОСТАВИ 10-§. Луғат состави ҳақида.
кўм -кўк, онда-сонда битта-иккита сигир, қўй
кўринар зди. (А. Қаҳҳор.) 11арчалардаги секин-секин, ранго-ранг, кўм-кўк, онда-сонда сўзлари такрорий сўзлар ҳисобланади. Такрорий сўзлар маъносига кўра икки турга эга: 1. Иккала компоненти ҳам тўлйқ маънога эга бўлган так- рорий сўзлар: аста-секин , тез-тез, катта-катта, қатор-қатор, (шр-бир, айрим-айрим, кула-кула, бориб-бориб кабилар. 2. Биринчи компоненти тўлиқ маъно англатиб, иккинчи компо- ненти ҳўшимча маъно билдирадиган такрорий сўзлар: чой-пой, ион-пон, патир-сатир, дон-дун, патнис-матнис, майда-чуйда, соч-поч, ош-пош, дафтар-пафтар кабилар. Такрорий сўзлар шакл жиҳатдан асосан уч турлидир: 1. Бир хил шаклдаги такрорий сўзлар: қоп-қоп, даста-даста, қатор-қатор, йиғлай-йиғлай кабилар. 2. Ҳар хил шаклдаги такрорий сўзлар: дон-дун, ғарч-ғурч, сал-пал, чой-пой, ош-пош, онда-сонда каби. 3. Морфемали такрорий сўзлар: борми-бор, олдинма-олдин, бирдан-бир, оғиздан-оғизга, бешу-беш кабилар. Такрорий сўзлар бадиий адабиётда^ тасвирлаш воситалари- дан бири — кучайтириш приёми сифатида кенг фойдаланилади, шунинг учун ҳам бундай сўзларнинг аҳамияти каттадир. Умуман олганда, такрорий сўзлар сўз маъноларини конкрет- лаштириш, аниқлаш ва кенгайтириш учун хизмат қилади. III. ҲОЗИРГИ УЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИНИНГ ЛУҒАТ СОСТАВИ 10-§. Луғат состави ҳақида. Ҳар бир тилнинг луғат состави кенг маънода шу тилда ишлатиладиган барча сўзларни ўз ичига қнмраб олади. Луғат состави тилнинг аҳволи қандайлигини, www.ziyouz.com kutubxonasi унинг хилма-хил сўзларга бойлигини кўрсатади. Тилнинг аҳволи луғат составидаги сўзларнинг миқдори — сони билангина эмас, шу билан бирга, сўзларнинг ҳар хил маънолари ва маъно оттен- калари билан белгиланади. Тилнинг луғат состави замонлар ўтиши билан ўзгариб тура- ди: эскирган сўзлар (архаизм ва историзмлар) истеъмолдан чиқиб ҳолади, янги сўзлар — неологизмлар пайдо бўла бошлай- ди, сўз маънолари кенгаяди ёки тораяди ва ҳоказо. Шундай аҳволни ўзбек тили луғат составида ҳам кўрамиз. Узбек тилида қўлланадиган ҳамма сўзлар ўзбек тилининг л у ғ а т с о с т а в и деб аталади. Узбек тилининг луғат состави хилма-хил бўлиб. турли қатламлардан иборат. 11-§. Узбек тили луғат составидаги асосий қатламлар. Узбек тилининг лекеик қатламини аниқлаш учун сўзларнинг қайси со- ҳада қўлланишига, давр-замонга кўра истеъмол этилишига ва сўз туркумлари жиҳатидан таркибига эътибор бериш лозим. Узбек тили луғат составида қуйидаги қатламлар бор: 1. Қенг омма учун тушунарли ва ҳаётда тез-тез қўллаиади- ган сўзлар: ер, сув, буғдой, нон, киши, бола, ҳайвон, қуш, бош, оёқ, ўроқ, болта, тинчлик, турмуш, кўйлак, дўппи, қозон, товоқ кабилар. 2. Турли касб-ҳунарга оид терминлар: шончўп, қолип, бигиз, мум (этикдўзлик касбига доир тсрминлар); йўрмадўзлик, чизмакашлик, зеҳдўзлик, дўппидўзлик, зардўзлик (каштачилик ҳунарига тегишли термннлар) вл шу кабилар. 3. Маҳаллий шева сўзлари: ёргучоқ (Бухорода) — қўл тегир- мони; гаримдори (Тошкснтда) — қалампир; занги (Хоразмда) — нарвон ва бошқалар. 4. Турли соҳаларда қўлланадиган русча-иитерпационал сўз- лар: совет, колхоз, совхоз, трактор, комбайн, бульдозер, кино, радио, театр, фонетика, лексикология, математика кабилар. 5. Эскирган сўзлар (архамзмлар ва историзмлар): фирқа (партия), кашшоф (пионер), Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling