Quritish jarayonlari xaqida umumiy tushunchalar
Гидромеханик жараёнларни-
Download 0.56 Mb.
|
атж
2. Гидромеханик жараёнларни- суюқ ва газсимон системалардаги харакат (аралаштириш, фильтрлаш, чуктириш) билан боғлиқ жараёнлар ташкил этади. Бундай жараёнларнинг тезлиги гидромеханика конунлари билан аникланади. Гидромеханик жараёнларнинг харакатлантирувчи кучи - гидростатик ва гидродинамик босимдир. 3. Иссиқлик алмашиниш жараёни - температуралар фарки мавжуд булганда бир (температураси юкори) жисмдан иккинчи (температураси паст) жисмга иссиқликнинг утишидир. Бу гурухга иситиш, совитиш, буглатиш, конденслаш ва сунхий совук хосил килиш жараёнлари киради. Жараённинг тезлиги гидродинамик режимга боғлиқ холда иссиқлик узатиш конунлари билан ифодаланади. Иссиқлик жараёнларининг харакатлантирувчи кучи сифатида иссиқ ва совук мухитлар ўртасидаги температуралар фарки ишлатилади.4. Модда алмашиниш жараёнлари - бир ёки бир неча компонентларнинг бир фазадан фазаларни ажратувчи юза оркали иккинчи фазага утишидир. Компонентлар бир фазадан иккинчи фазага молекуляр ва турбулент диффузиялар ёрдамида утади. Шу сабабли бу жараёнлар диффузион жараёнлар хам дейилади. Бу гурухга абсорблаш, адсорблаш, суюқликларни хайдаш, экстраклаш, кристаллаш, куритиш жараёнлари киради. Жараёнларнинг тезлиги фазаларнинг гидродинамик харакатига боғлиқ булиб, модда ўтказиш конуниятлари билан ифодаланади. Модда алмашиниш жараёнларининг харакатлантирувчи кучи фазалардаги концентрацияларнинг фарки билан белгиланади. 5. Кимёвий ва биокимёвий жараёнлар (яъни реакциялар) - моддаларнинг ўзаро таъсири натижасида янги бирикмаларнинг хосил бўлишидир. Кимёвий реакцияларда иссиқлик ва модда алмашиниш жараёнлари ҳам содир бўлади. Бу гурухдаги жараёнларнинг тезлиги кимёвий кинетика конуниятлари билан ифодаланади. Реакциялар тезлиги, айникса, саноат микёсида, моддаларнинг гидромеханик харакатига, кимёвий жараёнларнинг харакатлантирувчи кучи эса реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрациясига боғлиқ бўлади. Кимё саноатидаги технология жараёнлари даврий ва узлуксиз равишда ўтказилади. Жараёнлар вакт давомида параметрларнинг узгаришига караб тургун ва тургунмас бўлади. Тезлик, концентрация, температура каби параметрлар вакт давомида узгарса, жараён тургунмас, аксинча, агар бу параметрлар узгармаса жараён тургун дейилади. Кимё ва Кимёвий саноатида асосан узлуксиз технология жараёнларидан фойдаланилади. Кимё, нефть ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноат технологияларида модда алмашиниш жараёнлари мухим ўрин эгаллайди. Бундай жараёнлар моддаларнинг бир фазадан иккинчи фазага ўтишига асосланган. Фазалар газ, суюқ, қаттиқ ва буғ холатда бўлиши мумкин. Саноатда қуйидаги модда алмашиниш жараёнлари ишлатилади. Булар:
Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling