Quritish jarayonlari xaqida umumiy tushunchalar
Download 0.56 Mb.
|
атж
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абсорбция.
- 7. Кристалланиш.
1. Абсорбция.
2. Суюқликларни хайдаш. 3. Суюқликларни экстракциялаш. 4. Қаттиқ материалларни экстракциялаш ва эритиш. 5. Адсорбция. 6. Қуритиш. 7. Кристалланиш. Абсорбция. Газ аралашмасидаги бирор модданинг суюқ фазага ўтиши абсорбция дейилади. Ютувчи суюқлик абсорбент дейилади. 2. Суюқликларни экстракциялаш. Бирор суюқликда эриган моддани бошқа суюқлик ёрдамида ажратиб олиш жараёни экстракциялаш дейилади. Бундай жараёнда бир ёки бир неча компонет бир суюқ фазадан иккинчи суюқ фазага ўтади. 3. Суюқликларни хайдаш. Суюқ ва буғ фазалар орасида компонентларнинг ўзаро алмашиниш йўли билан суюқлик аралашмаларини ажратиш жараёни суюқликларни хайдаш дейилади. Бу жараён иссиқлик таъсирида оддий ва мураккаб хайдаш усули билан олиб борилади. 4. Адсорбция. Газ, буғ, ва суюқлик аралашмаларидан бир хил ёки бир неча компонентларнинг ғоваксимон қаттиқ моддага ютилиш жараёни адсорбция дейилади. Актив юзага эга бўлган қаттиқ материаллар адсорбентлар дейилади Қуритиш. Қаттиқ материаллар ёки материалар таркибидаги намликни буғлатиш йўли билан ажратиб чиқариш қуритиш дейилади. Бу жараён иссиқлик ёки намлик тортувчи агентлар ёрдамида олиб борилади. 6. Қаттиқ материалларни экстракциялаш ва эритиш. Қаттиқ фазанинг суюқликка ўтиши эритиш жараёни дейилади. Қаттиқ ғоваксимон материаллар таркибидан бир ёки бир неча компонентларни зритувчи ёрдамида ажратиб олиш жараёни экстракциялаш дейилади. 7. Кристалланиш. Суюқ эритмалар таркибидаги қаттиқ фазани кристаллар холида ажратиш жараёни кристаллаш дейилади. Бу жараён эритмаларни ўта тўйинтириш ёки ўта совитиш натижасида содир бўлади. Моддаларни ўтказиш мураккаб жараён бўлиб, бир ёки бир неча компонентни бир фазадан иккинчи фазага фазаларни ажратувчи юза орқали ўтишини белгилайди. Моддаларнинг бир фаза ичида тарқалиши моддаларнинг берилиши дейилади. Моддаларнинг берилиш интенсивлиги коэффициенти 3 орқали ифодаланади. Моддаларнинг ўтказиш тезлиги эса коэффициент билан белгиланади. Модда алмашиниш жараёнинг тезлиги асосан молекуляр диффузияга боғлиқ бўлгани учун, кўпинча бундай жараёнлар диффузия жараёнлари ҳам дейилади. Бир фазадан иккинчи фазага ўтаётган модданинг миқдори фазани ажратувчи юзага ва харакатпантирувчи кучга пропорционал бўлади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling