28
2.1.6 – чизма
Ўйин воситасидаги билим нафақат болалар,
балки катталар
фаолиятининг ҳам муҳим унсури ҳисобланади. Ўйин жараёнида шахс қизғин
билиш
фаолиятини амалга оширади, билимларнинг катта ҳажмини
ўзлаштиради, маданий бойлик – ишга доир ўйинлар, спорт ўйинлари,
актёрларнинг ўйинлари ва шу кабиларни қон-қонига сингдиради.
Диний билим диннинг асосий вазифаси – инсон ҳаёти, табиат ва жамият
борлиғининг мазмунини аниқлашдан иборат.
Дин универсумнинг пировард
мазмунлари ҳақидаги ўз тасаввурини асослаб, дунё ва инсониятнинг бирлигини
тушунишга кўмаклашади.
Мифологик билим. Борлиқнинг фантастик инъикоси ҳисобланади.
Мифология доирасида табиат, коинот ва одамлар, улар мавжудлигининг шарт-
шароитлари, алоқа шакллари ва ҳоказолар ҳақидаги
муайян билимлар
шаклланган.
Бадиий билим борлиқни тушуниб етиш рефлексиянинг ўзига
хос шакли
бўлиб, у санъат борлиғининг барча босқичларида – асар ғоясидан бошлаб,
унинг одамлар томонидан қабул қилинишигача – ўзига хос тарзда рўёбга
чиқади.
29
Фалсафий билим фалсафа санъат ва дин каби билиш вазифаларини ечиш
билангина кифояланмайди. Унинг бош вазифаси санъат ва дин билан уйғун
ҳолда – инсоннинг дунёда маънавий мўлжал олишига кўмаклашишдан иборат.
Фалсафий билиш айни шу мақсадга бўйсундирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: