Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.5.4-чизма
3. Нисбий ҳақиқат - борлиқни асосан тўғри акс эттирсада, образ объектга
унча мос эмаслиги билан ажралиб турадиган билим. Нисбий ҳақиқат тўғри, бироқ нотўғри, тахминий, вақт ва жойнинг муайян тарихий шарт шароитлари билан чекланган ҳақиқатдир. Нисбий ва мутақ бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Нисбий ҳақиқатлар билиш тараққиёти жараёнида ривожланиб, ўз чегараси билан мутлақ ҳақиқатга яқинлашади. Ҳақиқат шакллари 2.Мутлақ ҳақиқат 1.Объектив ҳақиқат 3.Нисбий ҳафиқат 123 7.5.3-Чизма Ҳақиқатнинг концепциялари: 1. Ҳақиқатнинг корреспондент концепцияси назариянинг тажрибада олинган маълумотларига мувофиқ бўлишини талаб қилади. Бу талаб фанда қабул қилинади, яъни бу гипотеза фан соҳасига тегишли ёки тааллуқли эмаслигини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. 2. Ҳақиқатнинг прагматик концепциясида амалиёт мезони кўпинча тўғридан тўғри эксперемент тушунчаси билан боғланади. 3. Когерент (назарий) концепция экспериментга мувофиқ бўлиши, унга зид келмаслиги, унинг натижаларини башорат қилиш имконини бериши лозим. 7.5.4-чизма Ҳақиқатнинг концепциялари 2) Прагматик (иш, ҳаракат, фаоллик) 1) Корреспондент 3) Когерент (назарий) Интуиция - ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз бевосита англаб етиш қобилиятидир. 1. Интуиция доим инсон ақли ва жони биргаликда амалга оширган катта иш маҳсули ҳисобланади. Шу маънода фақат истеъдодли меҳнаткаш ва тиришқоқ одамларгина интуитив билишга қодир. 2. Интуиция муаммоси фалсафа ва табиатшунослик тарихида турли хил бир-бирини истисно этувчи ёндашувлар, қарашлар билан тавсифланади. 3. Ўтмишда файласуфлар интуиция деганда инсоннинг ҳақиқий борлиқни билиш қобилиятини тушунган, уларнинг айримлари (Спиноза) интуицияга ақлнинг олий кўриниши сифатида ёндашган бўлсалар, ҳозирги интуицивистлар ақлнинг, тафаккурнинг ролини камситадилар ёки инкор этадилар, алогизм ва мистик иррационализмни тарғиб қилдилар. 4. Ижоднинг муҳим босқичи- янгиликни интуитив англаш, тушуниб етиш. Интуиция кутилмаганда бевосита олинган билимдир. 5. Интуиция ва ижодни формал мантиқ воситалар ёрдамида тавсифлаш мумкин эмас, бироқ эвристик методлар орқали субъектларнинг истеъдоди, хотираси, зеҳн, тасаввурларини сафарбар этишни талаб қилувчи янгилик устида изланишлар олиб борилади. 6. Индуктив тафаккур – ҳодисаларнинг бир қисмини ўрганиш орқали олинган билимни ҳодисаларнинг бутун туркумига нисбатан тадбиқ этиш эвристик усул ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling