Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Илмий тадқиқот методолгияси фани


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

Илмий тадқиқот методолгияси фани 
қонуниятлари 
Статистик қонуниятлар 
тахминий тақсимланишлар тилида 
таърифланади ва катта сонлар 
негизидаги оммавий 
ҳодисаларнинг қонунлари 
сифатида намоён бўлади. 
Динамик қонуниятларда дунёга илмий 
ёндашув намоён бўлади. Ижмоий онг шакли 
сифатидаги фаннинг бошқа бир ўзига хос 
хусусияти шундаги, ранг-баранг фанлар 
борлиқнинг объектив (инсондан ташқарида, 
инсонга ҳам, инсониятга ҳам борлиқ бўлмаган 
ҳолда) мавжуд ҳодисалари ва жараёнларини 
ўрганишни назарда тутади. 
Мамлакатимиз иқтисодиётининг 
бозор 
ислоҳотларига 
ўтиши 
илмий 
ва 
инновацион 
фаолиятини 
ривожлантиришга 
бўлган янгича ёндашувларга йўл 
очиб берди. 
Шавкат Мирзиёев, 
1-жилд, 169-бет, 2017. 


20 
 
чамбарчас боғлиқ”,
6
деган эди. Шу боисдан ҳам, бугунги кунда олий ўқув 
юртларида таҳсил олаётган мутахассис кадрларнинг илмий тадқиқотнинг 
назарий асосларини ўрганиши ва эгаллаган билимларни амалиётга тадбиқ 
қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Илмий тадқиқот билан шуғулланувчи мутахассис аввало тўғри 
методология билан қуролланиши, унинг принцип ва методларини амалиётда 
қўллаш малакасига эга бўлиши зарур. Бунинг учун методология, фалсафий 
ёндашувлар методологияси, уларнинг моҳияти, мантиқий, фалсафий, 
умуммиллий метод ва усуллар ҳақида зарур билимларга эга бўлиши талаб 
қилинади. Акс ҳолда илмий тадқиқот иши самара бермаслиги, амалга 
оширилган ишлар тўғри талқин қилинмаслиги, тўғри ёки ижобий 
баҳоланмаслиги мумкин. Ижод, илмий тадқиқот нима, тадқиқотнинг бошқа 
тадқиқот турларидан тафовутлари нима, умуман, илмий тадқиқотнинг 
ривожланиш қонуниятлари қандай, илмий билимлар ривожида илмий факт, 
илмий эксперимент, гипотеза, назария, синергетиканинг роли, келажаги ҳақида 
аниқ тасаввур ва тушунчаларга эга бўлмасдан туриб бу талабларга жавоб бериб 
бўлмайди. 
Ҳозирги кунда фан ривожланишининг тезлашуви ҳам илмий тадқиқот 
методологияси муаммоларини долзарб қилиб қўймоқда. Таъкидлаш лозимки
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам илмий тадқиқот ва 
инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновацион ютуқларни 
амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув 
юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган 
илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва 
технологияларни ташкил этишга таълим ва фан соҳасини ривожлантиришнинг 
энг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, республика вилоятларида бўлиб ўтаётган халқ билан 
бевосита мулоқот пайтида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан барча 
ҳудудда 
илм-фан 
салоҳиятини 
тиклаш, 
ҳудудларнинг 
комплекс 
ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали 
фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича 
аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Ушбу
вазифаларни амалга оширишда 
илмий изланишларни ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг реал муаммоларига 
йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни 
таъминлаш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 
олимларнинг илмий-технологик ишланмаларини амалиётга жорий қилиш 
самарадорлигини ошириш механизмларини яратиш масалалари ўта муҳим 
аҳамият касб этади.
6
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, яъни босқичга кўтарамиз. 
–Т.1. – Т.:”Ўзбекистон”, 2017.-168-б. 


21 

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling